← Назад
Решение #2801516 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 914 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 139 символов
4-1601-2604/3513-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Х.Умаров
Апелляция инстанцияда
маърузачи судья Р.Мамажонова
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 1 апрель
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Р.Мамажонованинг раислигида, судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Ўзсаноатқурилиш банк” акциядорлик тижорат
банки манфаатида жавобгар “Gr nd ut b st” масъулияти чекланган жамияти
ҳамда қўшимча жавобгар “Im
insur n ” акциядорлик жамияти ҳисобидан
жами 110 790 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил
24 февралдаги ҳал қилув қарори устидан “Im
insur n ” акциядорлик
жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини, даъвогар вакили
И.Рахимов (ишончнома асосида), “Im
insur n ” акциядорлик жамиятининг
вакили
Ж.Тожиқулов
(ишончнома
асосида)ларнинг
иштирокида,
видеоконференцалоқа режимида, судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб
юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Gr nd
ut b st” маъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ва “Im
insur n ” АЖ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 100 000 000 сўм асосий қарз,
10 790 000 сўм фоиз, жами 110 790 000 сўмни ундиришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 24 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига
жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда 100 000 000 сўм
кредитнинг асосий қарзи, 10 790 000 сўм фоиз қарзи, 41 200 сўм почта
харажатини ундириш белгиланган.
1
Қўшимча жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув
қарорини бекор қилишни, даъво аризасини “Im
insur n ” АЖ нисбатан
қисмини рад қилишни ва уни жавобгарлар таркибидан чиқариш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос сифатида қўшимча жавобгар томонидан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш
комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
2024 йилдаги ПҚ-312-сонли қарори асосида ажратилган кредит маблағларининг
қайтмаслик хатари суғурталанганлиги, суд банк томонидан ажратилган кредит
қайси маблағ эвазига ажратилганлигига эътибор қаратмаганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон “Судлар
томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
2-банди биринчи хатбошисига асосан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади) нинг 914-моддасига мувофиқ
суғурта фуқаро ёки юридик шахснинг (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти
(суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари
асосида амалга оширилиши, суғурта шартномасининг 6.2.2-бандида суғурта
қилдирувчи суғурталовчининг сўровига кўра, суғурта ҳодисаси содир
бўлганлиги ва тафсилотларни аниқлаш учун зарур маълумотлар ёки
ахборотларни тақдим этишга мажбурлиги белгиланганлиги, қўшимча жавобгар
суғурта ходисаси деб эътироф этилган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун зарур
ҳужжатларни банкдан талаб қилса-да банк томонидан жавоб берилмаганлиги,
ФК 333-моддасига биноан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши, қўшимча
жавобгар шартнома мажбуриятларини бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган
барча чораларни кўрганлиги, ФКнинг 335-моддасига асосан, агар кредитор
қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги
юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг
кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни
бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки
эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб,
тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни
батамом рад этишга ҳақли эканлиги каби важларни келтирган.
Белгиланган тартибда суд мажлиси куни ва вақтидан хабардор этилган
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
ҳамда жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
2
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили апелляция шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикояти асоссиз эканлигини,
уни қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
15 апрелда тузилган 1554025-сонли кредит шартномасига асосан, жавобгарга
тикувчилик фаолиятини ташкил этиш мақсадида тикув машинаси ва дазмол
сотиб олиш учун 72 ой муддатга йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан
100 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредитнинг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2024 йил 13 ноябрда
00/14/2400072-сонли “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш
бош
шартномаси” тузилган. Қўшимча жавобгар томонидан 2025 йил 15 апрелда
0042538-сонли суғурта полиси берилган.
Суғурта шартномасининг 10.1-бандида, суғурталовчи мазкур шартнома
бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар билан қарз олувчи билан бирга
кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта пули (қопламаси, товони)
миқдорида Суғурта қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлиши белгиланган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса,
қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 236 – моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
3
Жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги
боис, 2026 йил 16 январь ҳолатига жавобгарнинг 10 790 000 сўм фоиз
қарздорлиги мавжуд.
Биринчи инстанция суди мазкур ҳолатда, даъвонинг жавобгар ва
қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда 10 790 000 сўм муддати ўтган
фоиз қарздорлигини ва 100 000 000 сўм кредит танини ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топган.
Гарчи, қўшимча жавобгар апелляция шикоятида ва ишни апелляция
инстанциясида кўриш жараёнида ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун
асосларни келтирган бўлса-да, судлов ҳайъати келтирилган важларга
қўшилмасликни лозим топди.
Сабаби, мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномалардан вужудга
келган.
2024 йил 13 ноябрда тузилган “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш
бош шартномаси” нинг 3.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида
юзага келган, жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган
мажбуриятларнинг бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ҳамда
кредит қарздорлиги (кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар)ни кредит
шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаганлиги
ҳисобланиши, 10.1-бандида суғурталовчи суғурта қилдируви олдида солидар
жавобгар бўлиши кўрсатиб ўтилганлиги, ФК 234-моддасининг иккинчи
қисмига биноан,
мажбуриятлар тарафларнинг ўртасида тузилган
шартномалардан келиб чиққанлиги боис, судлов ҳайъати, даъвогарни
қарздорликни солидар тартибда жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган
бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати қўшимча жавобгарнинг
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тўланган 1 107 900 сўм
давлат божи, 41 200 суд почта харажатини зиммасида қолдиришни, Олий
суднинг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни
лозим топади.
4
Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 274, 276, 278, 279, 280моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Im
insur n ” томонидан берилган апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 24 февралдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Im
insur n ” АЖ дан Олий суднинг депозитига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“Im
insur n ” АЖ томонидан тўланган 1 107 900 давлат божи ва
41 200 сўм суд почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекасида белгиланган муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилинши (протест
келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
Р.Мамажонова
Ҳайъат аъзолари
А.Иномов
А.Мухиддинов
5