← Назад
Решение #2801517 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 128 | — | law | |
| онуни | 144 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 549 символов
4-1101-2614/8342-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Нурафшон шаҳри
2026 йил 1 апрель
Нурафшон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.З.Нормуродов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
ФФФнинг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
1 346 867 200 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2025
йил
13 майда 21.31-сонли ҳисобварақ-фактура тарафлар ўртасидаги 2024 йил
16 октябрдаги 2-сонли шартномага асосан ва 2025 йил 13 майда 21.30-сонли
ҳисобварақ-фактура тарафлар ўртасидаги 2024 йил 15 октябрдаги 1-сонли
шартномага асосан расмийлаштирилиб, даъвогар жавобгарга 346 841 600 сўм ва
1 000 025 600 сўм миқдоридаги маҳсулотлар етказиб берилганлиги
тасдиқланган.
Боғот туманлараро иқтисодий судининг 4-2203-2501/10973-сонли
иқтисодий иш бўйича 2025 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар
банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда ФФФ
даъвогар тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг банк
айланмаси ҳамда бошқа ҳужжатлари ўрганилиб, даъвогар жавобгарга
1 346 867 200 сўм миқдоридаги маҳсулотлар етказиб берилганлиги, жавобгар
томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар 2026 йил 6 январда жавобгарга пул маблағларини тўлаш
юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар мавжуд қарзни тўламаганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо
келиб чиқиб, даъвогар тугатувчи бошқарувчиси Нурафшон туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
1 346 867 200 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Даъвогар суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлиб,
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган тарафлар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар.
Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими уларга гибрид ва
электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) ИПК 128-моддасининг биринчи қисмига кўра агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
2
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни
144-моддаси тўртинчи қисмининг 5-хатбошисида тугатиш бошқарувчиси
қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши шартлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки олдисотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу
товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан
тўлаши лозим.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар
етказиб берилганлиги тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар
билан ўз тасдиғини топиши, жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар бўйича
даъвогар ҳисобварағига пул маблағлари ўтказиб бермаганлиги, жавобгар даъво
талабига эътироз, даъво талаби асоссиз эканлигини тасдиқловчи далиллар
тақдим этмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 346 867 200 сўм асосий
қарз ундиришни лозим топади.
3
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар даъво тақдим этишда давлат божи
тўламаганлиги, даъво талаби асосли эканлигини инобатга олиб, жавобгардан
республика бюджети фойдасига 26 937 344 сўм давлат божи, даъвогар
фойдасига 41 200сўм почта харажатлари ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
1 346 867 200 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатлари, жами
1 346 908 400сўм ундирилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети
фойдасига 26 937 344 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.З.Нормуродов