← Назад
Решение #2801518 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
18 485 символов
4-1601-2501/16791-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Каримов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Қ.Ходжаев
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2026 йил 1 апрель
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Қ.Ходжаевнинг раислигида, судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг котиблигида, даъвогар -----нинг жавобгар ------ ва қўшимча жавобгар ------ ҳисобидан 270 000 АҚШ
доллари асосий қарз, 36 358,25 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзи, 2 602,34
АҚШ доллари пеня ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар ------га тегишли
гаровга қўйилган бино иншоотларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар -----томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда,
даъвогар вакили ---нинг (ишончнома асосида) иштирокида, судлов ҳайъатининг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
------ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат этиб, ------ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва ----- (бундан буён матнда баъзи жойларда қўшимча жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 270 000 АҚШ доллари асосий қарз, 36 358,25 АҚШ доллари муддати
ўтган фоиз қарзи, 2 602,34 АҚШ доллари пеня ундириш, ундирувни ------га
(бундан буён матнда ------ деб юритилади) тегишли гаровга қўйилган бино
иншоотларга қаратишни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар ва
қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 270 000
АҚШ доллари асосий қарз, 36 358,25 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзи,
2 602,34 АҚШ доллари пеня жами 308 960,59 АҚШ доллари миқдорида
қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундириш, қўшимча жавобгарнинг
солидар жавобгарлиги доирасини 3 600 000 000 сўм этиб белгилаш, ундирувни
тарафлар ўртасида 2022 йил 17 январда тузилган гаров (ипотека) шартномасига
асосан гаровга қўйилган, тарафларнинг келишувига мувофиқ 2 675 000 000 сўмга
баҳоланган ------га тегишли Наманган тумани, ------ МФЙ, ------ кўчасида
1
жойлашган умумий ер майдони 512,0 кв.м., умумий қурилиш ости майдони
380,64 кв.м., фойдали майдони 625,0 кв.м.дан иборат кадастр рақами
16:03:13:01:01:0165 бўлган “Маиший хизмат уйи” бино ва иншоотлари ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратиш, жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 76 763 707,90 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қароридаги
ёзувдаги хатоларни тузатишни сўраган.
Суднинг 2026 йил 7 январдаги ажрими билан ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмидаги “Ундирув тарафлар ўртасида 2022 йил 17 январда тузилган гаров
(ипотека) шартномасига асосан гаровга қўйилган:
- тарафларнинг келишувига мувофиқ 2 675 000 000 сўмга баҳоланган -----га тегишли Наманган тумани, --- МФЙ, -- кўчасида жойлашган умумий ер
майдони 512,0 кв.м., умумий қурилиш ости майдони 380,64 кв.м., фойдали
майдони 625,0 кв.м.дан иборат кадастр рақами 16:03:13:01:01:0165 бўлган
“Маиший хизмат уйи” бино ва иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
бирга қаратилсин” жумласи;
“Ундирув тарафлар ўртасида 2022 йил 17 январда тузилган гаров (ипотека)
шартномасига асосан гаровга қўйилган:
- ------га тегишли Наманган тумани, ------ МФЙ, ------ кўчасида жойлашган
умумий ер майдони 512,0 кв.м., умумий қурилиш ости майдони 380,64 кв.м.,
фойдали майдони 625,0 кв.м.дан иборат кадастр рақами 16:03:13:01:01:0165
бўлган “Маиший хизмат уйи” бино ва иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи
билан бирга қаратилсин. Гаров мулкининг бошланғич сотув баҳоси
тарафларнинг
келишувига
мувофиқ
2 675 000 000 сўм этиб белгилансин” - деб тузатилган.
Ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган.
Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни сўраган.
Кассация шикоятида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 2 ноябрдаги ПҚ-413-сонли
қарорида (бундан буён матнда ПҚ-413-сонли қарор деб юритилади), халқаро
молия институтлари, мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт
жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли
омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни
қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли
даврини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш (муддати ўтган асосий ва фоиз
қарздорликларини кредит даврига мутаносиб равишда узайтириш), бунда,
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан
аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб
қолиши белгиланганлиги, бироқ даъвогар бунга эътибор қаратмай судга даъво
аризаси тақдим қилганлиги, суд ҳам мазкур ҳолатга эътибор бермаганлиги
тўғрисида важлар келтирилган.
2
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, қўшимча жавобгар ва ------ суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламадилар, бироқ жавобгар раҳбари судга илтимоснома
тақдим этиб, иш жойидан суд мажлисига қатнашиш учун рухсат берилмаганлиги
сабабли, суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг илтимосномаси бўйича
эътироз билдириб, жавобгар гаров мулки аукцион савдосига чиқарилган вақтда
кассация шикояти берганлигини, суднинг ажримига асосан ҳал қилув
қарорининг ижроси кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар
тўхтатилганлиги туфайли аукцион савдоси тўхтатилганлигини, жавобгар
вақтдан ютиш учун шундай ҳаракат қилаётганлигини билдириб, илтимосномани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати, кассация шикояти жавобгар томонидан берилганлигини,
жавобгар раҳбари суд муҳокамасида қатнаша олмаса бошқа вакили қатнашиши
мумкинлигини, илтимоснома асослантирилмаганлигини, ишни мавжуд
ҳужжатлар асосида кўриб чиқиш имконияти мавжудлигини инобатга олиб,
жавобгарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни жавобгар, қўшимча
жавобгар ва ------ вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Даъвогар вакили кассация шикояти бўйича ўз эътирозларини билдириб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра суд ишни
кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
3
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 3 декабрда
тузилган 780/3306-2021-сонли кредит шартномасига мувофиқ даъвогар
жавобгарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сотиш ҳамда
тайёрланган ҳолда кластер фаолиятини ташкил этиш мақсадида иссиқхона
комплексини ташкил этиш мақсадида иссиқхона комплекси сотиб олиш учун
84 ой муддат (24 ой имтиёзли давр)га, 7,99 фоиз устама тўлаш шарти билан
330 000 (уч юз ўттиз минг) АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш, жавобгар
эса шартномада белгиланган муддатлар ва шартлар асосида фоизлари билан
бирга қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида ------га тегишли бино ва иншоотлар гаровга
олинган.
Шунингдек “S f kr dit” масъулияти чекланган жамиятининг 3 600 000 000
сўмлик кафиллик шартномаси имзоланган.
Жавобгарнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш
мажбурияти кредит шартномасининг 1.1-бандида ҳам назарда тутилган.
Шартноманинг 3.2-бандида жавобгар (қарздор) кредит маблағлари ва унга
хисобланган фоизларни ушбу шартномада белгиланган муддат ичида тўлиқ
тўланишини таъминлаши, яъни олинган кредит маблағларини ва унга
хисобланган фоизларни кредит тўловлари жадвалига мувофиқ ҳолда қайтариши
белгиланган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредит
шартномаси бўйича кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида
қайтармасдан келганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 36358,25
АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида
юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
Кредит шартномасининг 10.2-бандида асосий қарзни қайтариш муддати
кечиктирилганда (муддати ўтган кредит), жавобгар даъвогар (Банк)га асосий
қарзнинг муддати ўтган қисмига бутун кечиктирилган давр учун шартномада
белгиланган фоиз ставкасига 2 фоиз устама қўшиб фоиз тўлашлиги назарда
тутилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
4
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги кредит ва унга ҳисобланган фоиздан
бўлган қарздорлиги кафил томонидан ҳам тўланмаган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 3 декабрда тузилган кафиллик
шартномасининг 1.1-бандида, кафил даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган
кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг барча мажбуриятлари, яъни ҳозирда
мавжуд бўлган ва кейинчалик келажакда вужудга келиши мумкин бўлган
мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан даъвогар олдида чақириб
олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига
олишига келишилган.
Аниқланишча, “S f kr dit” масъулияти чекланган жамияти ва “Sh nurn d” масъулияти чекланган жамиятининг 2023 йил 15 февралдаги 1-сонли
йиғилиш қарорига асосан “S f kr dit” масъулияти чекланган жамияти “Sh nurn d” масъулияти чекланган жамиятига қўшиб олиш орқали тугатилиб, унинг
барча қарзи, ҳаққи ва мажбуриятлари ҳуқуқий вориси хисобланган “Sh nurn d” масъулияти чекланган жамияти зиммасига ўтказилган. Бу ҳақда давлат
реестрига 2023 йил 20 февралда ёзув киритилган.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга
қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан олинган маълумотларга кўра,
“Sh nur-n d” масъулияти чекланган жамиятининг 2024 йил 9 октябрдаги
1-сонли қарорига мувофиқ ------ таркибига қўшилган ва 2024 йил 9 октябрда
тузилган ҳуқуқий ворислик белгиланган ҳолда мулкни топшириш
далолатномасига асосан ------ “Sh nur-n d” масъулияти чекланган жамиятининг
ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Бу ҳақда давлат реестрига 2024 йил 14 октябрда
ёзув киритилган.
ФК 293-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор
олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар
тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор
мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли
кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кредит ва
унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда
тўланмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли биринчи инстанция суди
даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан 270 000 АҚШ доллари
асосий қарз ва 36 358,25 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлигини
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаган.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун
шартноманинг 10.3-бандига асосан 2 602,34 АҚШ доллари пеня ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 10.3-бандида фоизларни белгиланган муддатда
тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун
5
жавобгар даъвогарга кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши шартлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвонинг пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топган.
Шунингдек, даъво аризасида ундирувни гаровга қўйилган мулкларга
қаратиш сўралган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 17 январда тузилган гаров (ипотека)
шартномаси асосида тарафларнинг келишувига мувофиқ 2 675 000 000 сўмга
баҳоланган ------га тегишли Наманган тумани, ------ МФЙ, ------ кўчасида
жойлашган умумий ер майдони 512,0 кв.м., умумий қурилиш ости майдони
380,64 кв.м., фойдали майдони 625,0 кв.м.дан иборат кадастр рақами
16:03:13:01:01:0165 бўлган “Маиший хизмат уйи” бино ва иншоотлари ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Кредит
шартномасининг
9.2-бандида,
жавобгар
томонидан
мажбуриятларни бажармаслик ҳолати вужудга келганда, даъвогар кредитни
асосий қарзи ва фоизларини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳамда
ундирувни гаров таъминотига қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўламай шартнома
шартларини бузганлиги учун биринчи инстанция суди даъвонинг ундирувни
гаров мулкига қаратиш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблаган.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди даъво
аризасини қаноатлантириш тўғрисида тўғри хулосага келган деб баҳолайди.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирган важлар билан келишмайди
ва уларни асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, ПҚ-413-сонли қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида, халқаро
молия институтлари, мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт
жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли
омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни
қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли
даврини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш (муддати ўтган асосий ва фоиз
6
қарздорликларини кредит даврига мутаносиб равишда узайтириш), бунда,
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан
аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб
қолиниши, мазкур имтиёзлар Иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини
соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг
ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилиши
белгилаб қўйилган. Мазкур талаблар асосида рўйхат шакллантирилганлиги ва
жавобгар ушбу рўйхатга киритилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим
этилмаган.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
жавобгардан республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ 38 381 865 сўм давлат божи ундиришни, жавобгар томонидан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 297, 299, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
------нинг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
------ ҳисобидан республика бюджетига 38 381 865 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
------ томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб,
унинг зиммасида қолдирилсин.
Кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
бир йил ичида Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
7
Ҳайъат раиси
имзо
Қ.Ходжаев
ҳайъат аъзолари
имзо
А.Иномов
А.Мухиддинов
8