← Назад
Решение #2801519 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 114 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 30 | — | law | |
| онуни | 8 | — | law | |
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
18 303 символов
4-1604-2501/9318-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – М.Мамадалиева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Мамажонова
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2026 йил 1 апрель
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Р.Мамажонованинг раислигида, судьялар Қ.Ходжаев ва А.Мухиддиновдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг котиблигида, даъвогар
Наманган вилояти Қуриқлаш бошқармасининг жавобгар Чортоқ тумани
ҳокимлиги ҳисобидан 498 455 749 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Учқўрғон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 декабрдаги ҳал қилув қарори
устидан Наманган вилояти Қуриқлаш бошқармаси томонидан берилган кассация
шикоятини ва Наманган вилоят прокурори ўринбосари томонидан берилган
кассация протестини Наманган вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори
А.Мамаджановнинг қатнашувида, даъвогар вакили А.Ғуломов (ишончнома
асосида), жавобгар вакиллари М.Турсунхўжаев, Б.Қосимов (ишончномалар
асосида), Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси А.Рашидов
(ишончнома асосида), Наманган вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси
вакили У.Жўраев (ишончнома асосида), Чортоқ туман Иқтисодиёт ва молия
бўлими вакили Ж.Хасанов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, судлов
ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, Чортоқ тумани
ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
498 455 749 сўм қарздорликни ундириб беришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 7 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Наманган
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этиш,
тўланган 9 969 114 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини инобатга
олиб зиммасида қолдириш белгиланган.
1
Ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган.
Даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Наманган вилоят прокурори ўринбосари ҳал қилув қарори устидан
кассация протести келтириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни сўраган.
Жавобгар кассация шикоятига асос сифатида, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 114-моддасига асосан битимнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатлари қўлланилиши лозимлиги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун
талаблари бузилмаганлиги, жавобгар тўғридан-тўғри шартнома тузишга ҳақли
эканлиги, жавобгар томонидан ҳизмат кўрсатилганлиги 2025 йил 22 июлдаги
далолатнома билан тасдиқланишини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг
24 ва 28 бандларида берилган тушунтиришларга суд томонидан эътибор
қаратилмаганлиги, жавобгар томонидан 2023 йил 26 апрелда 110/01-15-сонли
хат билан мурожаат қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва
уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 21 ноябрдаги
ПФ-27 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Чортоқ туман
марказида ўтказиладиган оммавий тадбирларда, истирохат боғлари, хиёбонлар,
йирик ҳамда аҳоли гавжум кўчалар ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш,
фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олиш
мақсадида шартнома асосида соат 10-00 дан 18-00 га қадар Миллий гвардия
қўриқлаш-патруллик хизмати нарядларини ташкил этишда амалий ёрдам бериш
сўралганлиги, мазкур алоқа хатига асосан, 2178-сонли шартнома тузилганлиги,
даъвогар томонидан 2023 йил 1 май кунидан 2025 йил 22 июлга қадар хизмат
кўрсатилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги далиллар асосида исботланиши,
2025 йил 22 июль куни қўриқлаш-патруль хизмати постидан далолатнома
асосида наряд олинганлиги, қарздорлик 498 455 748 сўмни ташкил қилганлиги,
2025 йил 25 август кунига қадар мазкур қарздорлик тўлаб берилиши белгилаб
қуйилганлиги тўғрисида важлар келтирилган.
Кассация протестига асос сифатида, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
Республикаси
Жамоат
хавфсизлиги
концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2021
йил 21 ноябрдаги ПФ-27 сонли Фармонига асосан, Ўзбекистон
Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш фаолияти соҳасида ягона давлат
сиёсатини амалга ошириши, тарафлар ўртасида 2023 йил 29 майдаги 2178-сонли
ҳамда 2024 йил 21 февралдаги 2178-сонли шартномалар Чортоқ туман
ғазначилик бўлинмасидан рўйҳатдан ўтказилганлиги, 2025 йилда тузилган
шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйҳатдан ўтказилмаганлиги, бироқ суд
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг бир қисми давлат хариди тартибтаомилларига асосан тузилганлигига ҳуқуқий баҳо бермасдан даъво аризани
2
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асоссиз хулосага келганлиги, биринчи
инстанция суди даъвогар томонидан 2023 йилда 234 182 016 сўмлик, 2024 йилда
379 698 192 сўмлик ҳамда 2025 йилда 211 283 671 сўмлик жами
825 163 852 сўмлик қўриқлаш хизмати кўрсатилганлиги, жавобгар томонидан
жами 326 708 130 сўмлик хизмат ҳаққи тўлаб берилганлигига эътибор
қаратилмаганлиги, суд томонидан кўрсатилган хизматлар йиллар кесимида
ўрганилмаганлиги ва шартномалар тегишли тартибда давлат рўйҳатидан
ўтганлигига баҳо берилмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган.
Суд мажлисида даъвогар кассация шикоятини ва прокурорнинг
протестини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор кассация протестини қаноатлантиришни, ҳал
қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар вакили кассация шикоятини ва прокурор протестини
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси ва туман Ғазначилик хизмати бўлими вакили кассация
шикоятини ва прокурорнинг протестини қонуний ҳал этишни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорни
фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага
келди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди
ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги
далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
30-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисида, тўғридан-тўғри
шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари харид қилиш
тартиб-таомилларини амалга ошириш турларидан бири ҳисобланади.
Қонун 71-модддаси биринчи қисмининг 2-бандида, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри
шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарларнинг (ишларнинг,
хизматларнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат
харидларини амалга ошириш мумкинлиги белгиланган.
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида” 2021 йил 21 ноябрдаги ПФ-27 сонли Фармони билан
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги Концепциясининг
9-бандида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш фаолияти
соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириши кўрсатилган.
“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
8-моддасида Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси қўриқлаш фаолияти
соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириши белгиланган.
Мазкур ҳолатда қайд этилганларга кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий
гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаларнинг тўғридан тўғри шартнома тузиш
ҳуқуқи мавжуд ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни талаблари бузилмаган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон
Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг қўриқлашпатруль хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
2023 йил 27 октябрдаги 565-сонли қарорининг 3-бандига асосан, қўриқлашпатруль хизмати республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар билан
ихтиёрий равишда тузиладиган шартномаларга асосан ташкил этилиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2023 йил
26 апрелдаги 11001-15-сонли алоқа хати йўлланиб, унга кўра Чортоқ тумани
марказида ўтказиладиган оммавий тадбирларда истироҳат боғлари, ҳиёбонлар,
йирик ҳамда аҳоли гавжум кўчалар ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш,
фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олиш
мақсадида шартнома асосида туман марказида 10:00дан 18:00га қадар Миллий
гвардия, қўриқлаш патруллик хизмати нарядларини ташкил этишда амалий
ёрдам бериш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 703-моддасига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, Буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 1 майда, 2023 йил 13 ноябрда 2178-сонли
хизмат кўрсатиш шартномалари тузилган. Мазкур шартномалар туман
Ғазначилик бўлинмасидан рўйҳатдан ўтказилмаган.
Шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга Наманган вилояти,
Чортоқ тумани, Чортоқ шаҳрида жойлашган Истиқлол, Мустақиллик шоҳ,
А.Навоий ҳамда Гузар кўчаларида жамоат тартибини сақлаш жиноий
тажовузлардан ҳимоя қилиш мақсадида, саф бўлинмасидан иборат 1 та
4
12 соатлик (соат 8:00дан 20:00га қадар) қўриқлаш патрул хизматига наряд
қўйилиб, бу ҳақда тарафлар ўртасида 2023 йил 1 май куни далолатнома
имзоланган.
Мазкур шартномаларнинг 9 бандига асосан, кўрсатилган қўриқлаш
хизмати учун ойлик тўлов мазкур шартномага илова қилинадиган сарфхаражатлар сметасида кўрсатилган нархларда этиб белгиланиши кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 1 май, 1 июль ва 1 декабрь ҳолатига қўриқлаш
бўлинмаси таркибини сақлаб туриш учун қилинадиган сарф-харажатлар сметаси
тасдиқланган.
Бундан ташқари даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 29 май куни ва
2024 йил 21 февраль куни қўриқлаш хизмати кўрсатиш тўғрисида шартномалар
тузилган.
Мазкур шартномалар туман Ғазначилик бўлимидан рўйҳатдан ўтказилган.
Шартномаларга мувофиқ қўриқлаш бўлинмаси таркибини сақлаб туриш
учун қилинадиган сарф-харажатлар сметаси тасдиқланган.
Шунингдек даъвогар томонидан 2025 йил 22 июлга қадар қўриқлаш
патруллик хизмати шартнома тузмаган ҳолатда амалга ошириб келинган.
2025 йил 22 июлдаги қўриқлаш патрул хизмати постидан наряд
олинганлиги тўғрисида тузилган далолатнома ва туман ҳокимининг 2025 йил
21 июлдаги 96/01-15-сонли хати мазкур ҳолатни тасдиқлайди.
Жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлиги натижасида
2023 йил учун 206 867 288 сўм, 2024 йил учун 79 698 192 сўм, 2025 йил учун
211 890 242 сўм жами 498 455 749 сўм қарздорлик вужудга келган.
Патрул хизмати постидан наряд олинганлиги тўғрисида тузилган
далолатномада жавобгарнинг 498 455 749 сўм қарздорлиги мавжудлиги,
тарафлар бир-бирларига эътирозлари мавжуд эмаслиги, қарздорлик 2025 йил
25 августга қадар тўлаб берилиши белгиланган.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, биринчи инстанция суди жавобгар бюджет ташкилоти
ҳисобланиши, шу сабабли у томонидан тузилган шартномалар ғазначилик
бўлимларидан рўйхатдан ўтказилиши лозимлиги, мазкур ҳолатда эса тарафлар
ўртасида
тузилган
шартнома
ғазначилик
бўлимидан
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, бу ўз навбатида шартномани тузилмаган деб ҳисоблашга асос
бўлишлиги, тузилмаган шартнома эса шартномани ҳақиқий эмаслигини
оқибатларини келтириб чиқармаслиги боис, даъво талабларини рад қилиб,
барвақт хулосага келган.
Биринчи инстанция суди, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни
тузилмаган шартномалар деб баҳоласада, бироқ хизматлар кўрсатилганлиги
далиллар билан исботланганлигини эътибордан четда қолдирган.
5
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонли қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошисида, бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги
даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши белгиланган.
ФК 109 моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига асосан, битимнинг
оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди,
бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини
ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан
маҳрум қилади.
Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини
ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга
солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарори 8-бандининг
еттинчи хатбошисида, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар,
кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги тўғрисида тушунтириш
берилганлигини инобатга олмаган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати тарафлар ўртасидаги
шартномалар тузилмаган бўлса-да, хизматлар бажарилганлиги ёзма далиллар
билан тасдиқланганлиги боис, даъвогарни даъвосини асосли деб ҳисоблаб, даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
6
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини
тўлиқ қаноатлантиришни, кассация протестини қисман қаноатлантиришни, ҳал
қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъво аризасини
қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 498 455 749 сўм
қарздорликни, биринчи инстанция суди учун тўланган 9 969 114 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажатини ҳамда кассация инстанцияси учун
тўланган 4 984 557 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Шунингдек судлов ҳайъати, бюджетдан молиялаштириладиган
ташкилотларининг бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини ўрганиб,
хизматлар ҳақиқатдан хам кўрсатилганлигини аниқлаш, хизматлар
кўрсатилмаганлиги аниқланган холатда масъул шахсларининг хаттиҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдор шахсларга нисбатан жиноят
ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида хусусий ажрим
чиқаришни ва вилоят прокуратурасига юборишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 200, 297, 299, 301-303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Наманган вилояти Қуриқлаш бошқармасининг
кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Наманган вилоят прокурори ўринбосарининг кассация протести қисман
қаноатлантирилсин.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 декабрдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Чортоқ тумани ҳокимлиги ҳисобидан Наманган вилояти Қуриқлаш
бошқармаси фойдасига 498 455 749 сўм қарздорлик, 14 953 672 сўм давлат божи
ва 82 400 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин.
Иш бўйича хусусий ажрим чиқарилсин ва Наманган вилоят
прокуратурасига юборилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
бир йил ичида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
имзо
Р.Мамажонова
ҳайъат аъзолари
имзо
Қ.Ходжаев
А.Мухиддинов
7