Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1101-2614/7775 Дата решения 01.04.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нурафшон туманлараро иқтисодий суди Судья NORMURODOV BAXTIYOR ZOKIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Отказано в принятии Ответчик / Подсудимый
Source ID 375e2e12-f594-4c29-9cd6-c46ba92577b0 Claim ID PDF Hash 05710822fa7e26fc... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онун 39-моддаси онун 39 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 025 символов
4-1101-2614/7775-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Нурафшон шаҳри 2026 йил 1 апрель Нурафшон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.З.Нормуродов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ЦЦЦ” хусусий корхонаси ҳисобидан истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисобланган 106 346 076,97 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили ППП (раҳбар) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ЦЦЦ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил ноябрда 23-1514-сонли электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи” келгуси ҳисобот даври бошлангунга қадар шартнома миқдорининг 100 фоизлик олдиндан тўлагандан сўнг унга энергия етказиб берилиши кўрсатилган. Жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун 2026 йил 1 февраль ҳолатига 106 346 076,97 сўм асосий қарз вужудга келиб, даъвогар томонидан бир томонлама ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма далолатномаси тузилган. Даъвогар Нурафшон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 106 346 076,97 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили судга даъво тақдим этилганидан сўнг жами 108 060 700 сўм тўлов амалга ошириб, қарздорлик қолмаганлигини, балки олдиндан тўлов ҳолатига ўтиб олганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими даъвогарга электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. 2 Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонун 39-моддаси бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида электр энергияси истеъмолчиси истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган. Шартноманинг 4.2-бандининг учинчи хатбошисида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар томонидан судга жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган қарздорлик 2026 йил 3 март кунидан 27 март кунига қадар тўлиқ қопланганлиги тўғрисида маълумот тақдим этилган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг асосий қарз тўлиқ тўланганлиги тўғрисида маълумот тақдим этганлигни инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 3 ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво тақдим этилишида давлат божи тўланмаганлиги, даъво талаблари асосли эканлигини, жавобгар судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг қарздорликни бартараф этганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 2 126 921,54 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. “ЦЦЦ” хусусий корхонаси ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. “ЦЦЦ” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджети фойдасига 2 126 921,54 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Б.З.Нормуродов