Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2101-2606/1123 Дата решения 31.03.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Navoiy tumanlararo iqtisodiy sudi Судья XOLMURODOV BOBIR RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение “ААА” фермер хўжалиги ҳисобидан 2 Ответчик / Подсудимый
Source ID e53bebe5-5756-4914-b658-8db5eacc4063 Claim ID PDF Hash 4deae77719b6cccc... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ушбу кодекснинг 74-моддаси ушбу кодекс 74 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 12 671 символов
4-2101-2606/1123-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Навоий шаҳар 2026 йил 31 март Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Холмуродовнинг раислигида, Навоий вилоят прокуратурасининг “ФФФ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида “ААА” фермер хўжалиги ҳисобидан 2.794.500 сўм асосий қарз, 1.397.250сўм пеня ва суд харажатини тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни суднинг биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Навоий вилоят прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) “ФФФ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда манфаатида жавобгар “ААА” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2.794.500 сўм асосий қарз, 1.397.250 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича етказиб берилган маҳсулотларнинг қийматини тўламаганлиги, шартноманинг 4.1-банди ва ўз вақтида тўлов бўлмаганлиги учун “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 32-моддасини асос қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2 203 -моддаси биринчи қисмидааагар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 4 203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 16 августда 208сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг умумий қиймати 15.000.000 сўмни ташкил этади. Ушбу шартноманинг 1.1-бандида 2022 йилги ғалла ва ғуза ҳосилини таъминлаш мақсадида, “етказиб берувчи” корхонада ишлаб чиқарилган ўсимликлрни ҳимоя қилиш воситаларини ва минерал ўғитларни “харидор”га етказиб бериш, “харидор” эса олинадиган кимёвий виситаларни ва минерал ўғитлар қийматини шартномада белгиланган тартибда тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандида етказиб бериладиган маҳсулотлар, уларнинг ассортименти, миқдори тўғрисида “харидор” “етказиб ерувчига” 20 кун олдин буюртма бериши ва олиниши режалаштирилаётган маҳсулотлар тарафлар ўртасида ўзаро келишиб олиниши келишилган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига асосан, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 2.2-бандида етказиб берилаётган маҳсулот учун тўлов олдиндан 100% тўлов амалга ошириш келишилган. Жавобгар томонидан шартнома бўйича 2022 йил 16 сентябордаги 217сонли ҳисобварақ-фактура билан 2.794.500 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, прокуратура даъвогар манфаатида юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан ҳисобидан асосий қарз ва унга ҳисобланган пеня ундиришни сўраган. Даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд далиллар, шартнома нусхаси, жавобгар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Шунингдек, ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 2.794.500 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар шунингдек, даъво аризасида шартнома шартларини жавобгар ўз вақтида бажармаганлиги сабабли шартноманинг 4.1-бандига асосан 1.397.250 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.1-бандида мазкур шартнома бўйича кўзда тутилгна мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик учун тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилиши келишилган. Даъво аризасида ундирилиши сўралган пеня ҳисоб-китоблар билан асослантирилган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабини асосли деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32моддаси иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 195.615 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Шунингдек, ушбу пленум 4-бандида неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик пленумининг 2002 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сонли қарориниг 13-бандида судлар неустойка (пеня, жарима) миқдорини аниқлашда шартноманинг қайси банди талаблари қанчалик даражада бузилганлиги, тарафлар тақдим этаётган ҳисоб-китобларда қайси давр учун ва қанча миқдорда жавобгарлик кўзда тутилаётганлигини, у қайси қонун ёки шартноманинг бандига асосан белгиланганлигини асослантиришлари, зарур ҳолларда неустойканинг ҳисоб-китобини қайта ҳисоблаб чиқишлари мумкинлиги тушунтирилган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Бироқ, жавобгар даъвони рад қилувчи асосларни судга тақдим қилмади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд юқоридагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.794.500 сўм асосий қарз, 195.615 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажати, шунингдек, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15 ва 55-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Навоий вилоят прокуратурасининг даъвогар “ФФФ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида келтирган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ААА” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар даъвогар “ФФФ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2.794.500 сўм асосий қарз, 195.615 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм почта харажати; - республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти тартибида (прокурор протести) шикоят бериши, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикояти (прокурор протести) бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья Б.Холмуродов