Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2101-2606/1539 Дата решения 31.03.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Navoiy tumanlararo iqtisodiy sudi Судья XOLMURODOV BOBIR RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Частично удовлетворено Ответчик / Подсудимый
Source ID 570977ed-6a28-4230-bf82-3a79975908e0 Claim ID PDF Hash 2d0c1a0a113b6459... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 74-моддаси Ушбу Кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 592 символов
4-2101-2606/1539-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Навоий шаҳри 2026 йил 31 март Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Холмуродовнинг раислигида, “ФФФ” акциядорлик инновация тижорат банки “ААА” оилавий корхонаси ҳисобидан 3.178.431 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво ариза и бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ФФФ” акциядорлик инновация тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “ААА” оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.178.431 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2 203 -моддаси биринчи қисмида агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 4 203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 8- ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб 1 чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатлари кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 2 ноябрда F_SY B6/00199/580433-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 350.000.000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, банк Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 сентябрдаги ПҚ-312-сонли қарорига асосан банкнинг махсус дастурий тизими асосида таҳлил натижаларига асосан “қарздор”га шартномада келишилган миқдорда ва шартлар асосида кредит бериш, қарз олувчи эса олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, кредитнинг фоизлари тўлов графигида белгиланган муддатларда тўланмасдан келинган. Жумладан, жавобгар 2026 йил 10 март ҳолатига 3.178.431 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигига йўл қўйган. ФКнинг 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз сўммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномасининг 3.3-бандида жавобгар кредитдан суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов гарфигига асосан белгиланган миқдорда ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини олган. Тарафлар 36 ойлик тўлов график жадвалини тасдқилашган. Даъвогар томонидан 2025 йил 14 октябрь куни 4598/11-сонли огоҳлантириш хати юборилиб, унда ушбу кун ҳолатига муддати ўтган қарздорлиги мавжудлиги ва ушбу тўловни бир кунлик муддат ичида тўлаб бериш сўралган. Жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган. Иш ҳужжатларига кўра 2026 йилнинг январь, февраль ва март ойлари учун даъво талабидаги кредит фоизларини жавобгар томонидан тўланмаган ва тўлов муддатлари бўзилган. Бироқ, жавобгар томонидан 2026 йил 10 март куни 2.180.000 сўм кредит фоизи учун тўлов қилинган. Бу ҳақида даъвогар 2026 йил 31 мартдаги 635/11сонли хатида маълум қилинган. ИПКнинг 72-моддасиўда қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас Шунга қарамасдан жавобгарнинг тузилган кредит шартномасига асосан фоизлар кечикканлиги ўз тасдиғини топган. Суд, шу боис, даъвогарнинг талабини қисман яъни 998.431 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни лозим топади. 2 Жавобгар қарздорлигини рад қилувчи асосларни судга тақдим қилмади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Баён қилинганларга асосан, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 998.431 сўм кредит фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15 ва 55-моддаси, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ААА” оилавий корхонаси ҳисобидан: - даъвогар “ФФФ” акциядорлик инновация тижорат банки фойдасига 998.431 сўм кредит фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; - республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради ва қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилишлари (протест келтиришлари) мумкин. Раислик қилувчи, судья Б.Холмуродов 3