Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2503/11597 Дата решения 31.03.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Язык
Стороны
Истец / Обвинение Отказано в принятии Ответчик / Подсудимый
Source ID 9402a1e5-5a1e-4420-addc-3758b2b10e51 Claim ID PDF Hash 8050dc6aaf2b9c78... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Шунингдек ИПК 74-моддаси Шунингдек ИПК 74 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддаси биринчи инстанция суди ФК 326 law
онун 32-моддаси онун 32 law
лганлиги сабабли биринчи инстанция суди ФК 326-моддаси лганлиги сабабли биринчи инстанция суди ФК 326 law
ИПК 75-моддаси ИПК 75 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онуни 71-моддаси онуни 71 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 32 844 символов
4-1601-2503/11597-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Б.Мадрахимов Кассация инстанциясида маърузачи судья А.Мухиддинов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2026 йил 31 март Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья А.Мухиддинов раислигида, судьялар Қ.Ходжаев ва А.Иномовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” кўп тармоқли хусусий фирмасининг жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 593 400 000 сўм асосий қарз, 296 700 000 сўм пеня, жами 890 100 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарори устидан “БББ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва “ААА” кўп тармоқли хусусий фирмаси томонидан берилган кассация шикоятларини, даъвогар раҳбари З.Холмирзаев ва унинг вакили Т.Холмирзаев (ишончнома асосида), адвокат Ф.Каримов (ордер асосида), жавобгар вакили С.Хамроев (ишончнома асосида), Наманган вилояти прокуратураси бўлим прокурори А.Мамаджановлар иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ААА” кўп тармоқли хусусий фирмаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “БББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 593 400 000 сўм асосий қарз, 296 700 000 сўм пеня, жами 890 100 000 сўмни ундиришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 июлдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилиниб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 667 800 000 сўм асосий қарз, 833 900 000 сўм пеня, жами 2 501 700 000 сўм ундиришга ўзгартирилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 202 400 000 сўм асосий қарз, 70 000 000 сўм 1 пеня жами 272 400 000 ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта ҳаражати, республика бюджетига 6 072 000 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 93 750 сўм ВКА харажати, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 43 962 000 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Шикоятга асос қилиб жавобгарнинг биринчи инстанция судига тақдим этилган маълумотлари бўйича тарафлар ўртасида имзоланган шартнома тўлиқ ўз вақтида бажарилмагани, унга кўра асосли ҳужжатларни тақдим этилмагани, бажарилган ишлар бўйича ҳужжатларни ва керакли барча маълумотларни, авторлик назорати бўйича электрон альбомни пудратчиларга тақдим этиш, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги солиштирма далолатномага аниқлик киритиш бўйича даъвогарга юборилгани, бироқ юборилган хатларга даъвогар ҳеч қандай жавоб хати берилмагани каби важлар келтирилган. Шунингдек даъвогар ҳам судов ҳайъатига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда жавобгар раҳбарининг талаби бўйича қайтариб бериш шарти билан ўтказиб берилган 490 000 000 сўм ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар кассация шикоятига асос қилиб у томонидан бажарилиб топширилган ва экспертизанинг ижобий хулосаси олинган ишлар жавобгар раҳбарининг розилиги билан ҚҚС билан ҳисобланган 3 432 800 000 сўм миқдорида 2022 йил 5 январдаги 1/22-сонли шартномага 2023 йил 9 январдаги 11-сонли қўшимча келишув тузилгани, у томонида ишлаб чиқилиб тайёрлаб топширилган лойиҳа ҳужжатларини жавобгар қабул қилиб 05.01.2022 йилдан 27.04.2023 йилгача жами 1 765 000 000 сўм тўловлар амалга ошириб борилгани, аммо, бажарилган ишлар учун ҳисобланган 1 667 800 000 сўм тўлаб берилмагани, шунингдек 31.05.2022 йилдаги ўтказилган 500 млн. сўм маблағ жавобгар раҳбарининг талабига кўра молиявий ёрдам тарзида қайтариш шарти билан “EVRE-GEK ” МЧЖга 100 млн. сўм, ‘D vi’S’ МЧЖга 100 млн. сўм, “ G R INS ” МЧЖга 290 млн. сўм, жами 490 млн. сўм ўтказиб берилгани, аммо ҳозиргача турли баҳоналар билан ушбу маблағлар қайтарилмагани, жавобгарнинг 15.05.2023 йилдаги 01/-сонли хатида ноқонуний ва нотўғри ёзилганлиги, хат ёзилган санада икки корхона ўртасидаги тафоввут 1 667 800 000 сўмни ташкил қилгани, шартнома шартида автоматик назорат бўйича шарт бўлмагани, жавобгар томонидан электрон юборилган солиштирма далолатномалардаги суммалар нотўғри кўрсатилгани, қўшимча келишув суммаларига амал қилинмаганлиги учун тасдиқланмагани ва рад этилгани, бироқ, биринчи инстанция суди ушбу солиштирма далолатномаларни асос қилиб қарор қабул қилгани, шартнома бўйича ишлар тўлиқ бажарилган ва экспертизанинг ижобий хулосалари олинган бўлсада, жавобгар 15.03.2023 йилдаги 2-сонли ҳисобварақ-фактурани тасдиқламай, 2 Андижон вилояти ҳокимлигининг “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” ДУКдан маблағ олиш қийин бўлаётгани сабаби билан рад этилгани, ҳал қилув қароридаги даъвогар вакили Т.Холмирзаевнинг тушунтиришлари бўйича биринчи инстанция судининг тўхтамларига эътироз билдиришини, даъвогар томонидан 05.12.2024 йилда электрон имзоланиб жавобгарга юборилган 202 400 000 сўмлик солиштирма далолатнома нотўғри ҳисобкитоблар билан жўнатилгани учун ўзлари томонидан бекор қилингани, ҳатто жавобгар ҳам уни тасдиқламагани, биринчи инстанция суди томонидан қўпол равишда асосий қарздорликни 1 667 800 000 сўм ўрнига 1 465 400 000 сўмга камайтириб даъвогар зарарига қарор қабул қилгани, даъвогар томонидан бажариб топширилган 3 432 800 000 сўмга баҳоланган лойиҳа-смета ҳужжатлари 100 фоиз ўзи томонидан бажарилган бўлиб лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркибида жавобгар томонидан бажарилган ишлар йўқлиги ва киритилмагани каби важлар келтирилган. Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 24 сентябрдаги ажрими билан ишга Андижон вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ДУКдан мутахассис жалб қилинган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 6 октябрдаги қарори билан Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгартиришсиз қолдирилиб, даъвогарнинг кассация шикоятини жавобгар раҳбарининг талаби бўйича қайтариб бериш шарти билан ўтказиб берилган 490 000 000 сўмни ундириб бериш қисми бўйича иш юритиш тугатилиб, даъвогарнинг кассация шикоятини қолган қисмини ва жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 25 017 000 сўм давлат божи, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 25 017 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконфренцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм, жавобгар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини инобатга олиб уларнинг зиммасида қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 667 800 000 сўм асосий қарз, 833 900 000 сўм пеня жами 2 501 700 000 сўм ундиришни, қайтариб бериш шарти билан ўтказиб берилган 490 000 000 сўм маблағни жавобгар раҳбари Гурай Каймак ҳисобидан ундиришни, биринчи инстанция суди томонидан даъвогардан ундирилган 43 962 000 сўм давлат божи ва кассация инстанция суди учун даъвогардан ундирилган 25 017 000 сўм давлат божи жавобгар ҳисобидан ундириш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган. 3 Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 29 декабрдаги ажрими билан жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикояти иш юритишга қабул қилиниб, суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2026 йил 20 январдаги 06-11/26-4176-сонли хатига асосан иш тафтиш тартибида кўриш учун Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш белгиланган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2026 йил 22 январдаги ажрими билан иш тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2026 йил 30 январдаги ажрими билан иқтисодий иш шикоят билан бирга тафтиш инстанциясида кўриб чиқиш учун иш юритувга қабул қилинган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2026 йил 2 мартдаги қарори билан даъвогарнинг тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилиб, Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 6 октябрдаги қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанциясига юборилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2026 йил 11 мартдаги ажрими билан иқтисодий иш иш юритишга қабул қилинган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2026 йил 26 мартдаги ажрими билан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилиб, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Андижон вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ДУК (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) жалб этилган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда учинчи шахслар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топди. 4 Суд мажлисида жавобгар вакили биринчи инстанция суди томонидан қўлланилган пенядан норозилигини, асосий қарздорлик 202 000 000 сўм ҳисобланганлигини, суд томонидан даъво талабига етарли асослар топа олмаганлигини, пеня тўловларни вақтида амалга ошрилмаганлиги учун қўлланилганлигини, тўловларни белгиланган муддатда амалга оширилмаганлиги сабабларини исботлаб берганларини, шу боис, пеняни бекор қилиш бўйича шикоят берганларини билдириб, шикоятини қаноатлантириб бериш сўради. Суд мажлисида даъвогар раҳбари лойиҳа қилиб берилганлигини, экспертизадан ўтганлигини, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳисобот берилганда лойиҳа 100 фоиз бўлганлиги, экспертизадан ўтганлиги ишлар башланганлиги маълум қилинганлигини, лекин биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида ишлар бажарилмаганлиги қайд этилганлигини, юқори инстанция эса буни тасдиқлаганлигини, жавобгар томонидан тақдим қилинган барча ҳужжатлар сохталаштирилганлигини, уларга нисбатан чиқарилган хусусий ажрим бўйича прокуратура икки ой мобайнида уларни текширганлигини, лекин ҳеч қандай қонун бузилиши ҳолати аниқланмаганлигини билдириб, шикоятини қаноатлантириб беришни, жавобгарнинг шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради ҳамда судлов ҳайъатига қўшимча ҳужжатларни тақдим қилди. Даъвогар вакили шикоят бўйича қўшимча тушунтириш бериб даъвогар танлов асосида жавобгар билан ўзаро шартнома тузганлигини, шартнома шартларига кўра, даъвогар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарганлигини, бироқ жавобгар ноқонуний ҳужжатларга таянган ҳолатда судни чалғитиб, ҳозирги кунга қадар даъвогарнинг моддий зиён кўришига сабабчи бўлаётганлигини, биринчи инстанция ва кассация инстанцияси судлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан нотўғри берилган маълумотномага асосан қарорлар қабул қилинганлигига Фарғона вилоят суди томонидан тушунтириш берилганлигини, ҳақиқатдан ҳам суд ҳужжатлари айнан мазкур маълумотномага асосан қабул қилинганлигини, сабаби 2025 йил 23 январдаги маълумотни нотўғри берган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги даъвогар раҳбарига бир неча маротаба телефон қилиб, маълумотнома нотўғри берилганлигини маълум қилганлигини, ҳозирда ҳақиқий ҳолат ўрганилиб берилган маълумотнома иш ҳужжатларида мавжудлигини, шу боис, ушбу маълумотномага таяниб, иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб, ҳолисона атрофлича қонуний баҳо бериб қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор кассация шикоятларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги хулосага келди: 5 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 686-моддасининг биринчи қисмида лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 5 январда 1/22-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Бобуршоҳ кўчасида жойлашган Ю.Отабеков номидаги Андижон Давлат тиббиёт институтини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларнинг тўловини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.1-бандида шартноманинг баҳоси 2 200 000 000 сўмни ташкил этиши, лойиҳа ишларининг якуний нархи экспертиза ўтказилгандан кейин аниқланиши белгиланган. Кейинчалик, тарафлар ўртасида 2023 йил 9 январда 1-сонли қўшимча келишув тузилиб, унинг 4.1-бандига ўзгартириш киритилган ва шартноманинг баҳоси 3 432 800 000 сўм этиб белгиланган. Мазкур шартноманинг 5.1-бандига асосан жавобгар бажарилиши лозим бўлган ишларнинг 15 фоизини олдиндан, қолган 85 фоизини эса ишларнинг 6 бажарилиши жараёнида тўлаши белгиланган. Шартнома 1.3.1-банди талабига кўра эса жавобгар ёки унинг ишончли вакили томонидан бажарилган ишлар далолатномаси имзолагандан сўнг хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланиши қайд этилган. Даъвогар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларининг бажарилиши юзасидан жавобгарга 2022 йил 14 мартдаги 01/22-1-сонли 880 000 000 сўмлик, 2023 йил 28 мартдаги 01/22-2-сонли 1 478 400 000 сўмлик, жами 2 358 400 000 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар жўнатилган ва жавобгар томонидан қабул қилинган. Бундан ташқари, 2023 йил 7 мартдаги 12-сонли “бажарилган ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси”га кўра даъвогар томонидан жами 3 432 800 000 сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Даъвогар томонидан 2023 йил 15 мартда жўнатилган 2-сонли 2 552 800 000 сўмлик ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан рад этилган. Бироқ 2023 йил 7 мартдаги 12-сонли “бажарилган ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси” даъвогарнинг мазкур суд мажлисида қатнашаётган вакили – Т.Холмирзаев томонидан “БББ” МЧЖнинг номидан қабул қилиб олиниб, имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом(бундан буён матнда – Низом)нинг 2-бандаги кўра ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади. Мазкур Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунингдек ИПК 74-моддасининг иккинчи қисмида эса ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, 7 далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларни, жумладан, 2022 йил 14 мартдаги 01/22-1-сонли 880 000 000 сўмлик ҳамда 2023 йил 28 мартдаги 01/22-2-сонли 1 478 400 000 сўмлик, жами 2 358 400 000 сўмлик ҳисобварақ-фактураларни ишларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи мақбул далил сифатида қабул қилишни лозим топган. Бироқ 2023 йил 15 мартда жўнатилган 2-сонли 2 552 800 000 сўмлик ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан рад этилганлиги ҳамда қўшимча далиллар биргаликда 2 552 800 000 сўм қийматидаги ишларнинг бажарилганлиги ўз исботини топмагани учун, шунингдек, шартноманинг 1.3.1-банди талабига кўра жавобгар ёки унинг ишончли вакили томонидан бажарилган ишлар далолатномаси имзолагандан сўнг хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланиши қайд этилган бўлсада, 2023 йил 7 мартдаги 12-сонли “бажарилган ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси” даъвогарнинг мазкур суд мажлисида қатнашаётган вакили – Т.Холмирзаев томонидан жавобгарнинг номидан қабул қилиб олиниб, имзоланганлиги, бироқ жавобгарнинг муҳри билан тасдиқланмаганлиги ёки электрон шаклда расмийлаштирилмаганлиги сабабли, биринчи инстанция суди мазкур ҳужжатларда бажарилган деб кўрсатилган ишларнинг бажарилганлиги ўз исботини топмади деб ҳисоблаган. Қолаверса, даъвогар томонидан 2024 йил 5 декабрда электрон имзоланиб, жавобгарга жўнатилган солиштирма далолатномада қарздорлик 202 400 000 сўмни ташкил этиши, 391 000 000 сўмлик ишлар эса жавобгар жамият томонидан ўз кучи билан бажарилганлиги қайд этилган. Шу сабабли биринчи инстанция суди асосий қарздорликнинг 202 400 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан тўлов кечиктирилган 685 кун учун 833 900 000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФК 260-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогар 833 900 000 сўм пеня ундиришни сўраган бўлсада, асосий қарзнинг фақатгина 202 400 000 сўм қисми асосли бўлганлиги ва шартнома бўйича кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеняни кечиктирилган 8 тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида (101 200 000 сўм) ундиришга ҳақли эканлигини инобатга олишни лозим топган. Даъво талабининг пеня ундириш қисми қисман асосли қўйилган бўлсада, биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддасига кўра сўралган пеняни камайтирган ҳолда уни 70 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб топган. Зеро, ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарор қабул қилишда қонуний ва асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати тарафларнинг кассация шикоятларида билдирилган важларига қуйидаги асосларга кўра қўшилмайди: бажарилган ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси тегишли тартибда қабул қилиб олинмаган, муҳр билан тасдиқланмаган; даъвогар томонидан 2024 йил 5 декабрда электрон имзоланиб, жавобгарга жўнатилган солиштирма далолатномада қарздорлик 202 400 000 сўмни ташкил этиши, 391 000 000 сўмлик ишлар эса жавобгар жамият томонидан ўз кучи билан бажарилганлиги қайд этилган; - шартноманинг 5.5. бандида тарафлар шартнома шартларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Фуқаролик кодекси ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан етказилган зарарни қоплаши келишилган. Хусусан Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Биринчи инстанция суди шартнома ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаган; - жавобгар қарзининг фақатгина 202 400 000 сўм қисми асосли бўлганлиги сабабли биринчи инстанция суди ФК 326-моддасининг биринчи қисмига асосланиб пеняни камайтирган. ИПК 75-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг 9 ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Ёзма далиллар асл нусхада ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхада тақдим этилади. Агар кўрилаётган ишга ҳужжатнинг фақат бир қисми алоқадор бўлса, унинг тасдиқланган кўчирмаси тақдим этилиши мумкин. Иш ҳолатлари қонунчиликка мувофиқ ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда суднинг талаби билан уларнинг асл нусхалари тақдим этилади. Гарчи даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 9 январда тузилган 1-сонли қўшимча келишув бўйича қарздорликни ундиришни сўраган бўлсада, ушбу қўшимча келишувнинг асл нусхаси биринчи инстанция судига тақдим этилмаган ёки кассация инстанцияси судлов ҳайъатига тақдим этилмади. Зеро, ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Шунингдек судлов ҳайъати, тарафлар ўртасида шартнома тузишда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига риоя қилинган деб ҳисоблайди. Зеро, “Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 25 ноябрдаги 713-сонли қарорининг 8-бандида “Объектда амалга ошириладиган қурилишмонтаж ва жиҳозлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш мақсадида, истисно тариқасида: а) қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича: Андижон вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясини — буюртмачи этиб; “Ўзтиблойиҳа” МЧЖни — бош лойиҳа ташкилоти этиб белгилашга; буюртмачи томонидан энг яхши таклифларни танлаш асосида бош пудрат ташкилотини (қурилишпудрат ташкилотлари электрон рейтингида камида «В» рейтинг баҳосига эга бўлган пудрат ташкилотлари орасидан) аниқлашга; б) буюртмачи, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларига: асосланган ҳисоб-китобларга кўра қурилишмонтаж ва жиҳозлаш ишлари учун 30 фоиз аванс ҳамда зарур қурилиш материалларини харид қилиш учун 50 фоиз олдиндан маблағ ажратишга; 2022 йил 1 апрелга қадар қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат берилган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 71-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида Ўзбекистон Республикаси 10 Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган. Мазкур норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига кўра тарафлар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати тарафлар томонидан кассация шикоятларида ва суд мажлисида билдирилган важларни асоссиз деб баҳолайди ва биринчи инстанция суди томонидан даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида қонуний ва асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогарнинг кассация шикоятида жавобгар раҳбарининг талаби бўйича қайтариб бериш шарти билан ўтказиб берилган 490 000 000 сўмни ундириб беришни сўраган бўлсада, зотан, ИПК 299моддасининг учинчи қисмига кўра, биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида” 2024 йил 25 мартдаги 10-сонли қарорининг 20-бандида “ИПКнинг 276 ва 299-моддаларига кўра, биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан кўрилмайди. Апелляция, кассация шикоятида (протестида) биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, апелляция, кассация инстанцияси суди шикоятнинг (протестнинг) ушбу қисми бўйича иш юритишни тугатилади. Бунда, янги талаблар деганда, даъво предмети бўлмаган, жавобгарга ёки бошқа ишда иштирок этувчи шахсларга ёхуд ишда иштирок этмаган шахсларга нисбатан қаратилган талаб тушунилади.”-деб тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати, даъвогар кассация шикоятининг жавобгар раҳбарининг талаби бўйича қайтариб бериш шарти билан ўтказиб берилган 490 000 000 сўмни ундириб бериш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд 11 харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Шундан келиб чиқиб судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогарнинг кассация шикоятини жавобгар раҳбарининг талаби бўйича қайтариб бериш шарти билан ўтказиб берилган 490 000 000 сўмни ундириб бериш қисми бўйича иш юритиш тугатишни, даъвогарнинг кассация шикоятини қолган қисмини ва жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 25 017 000 сўм, тафтиш инстанциясида кўриш билан боғлиқ 25 017 000 сўм, жами 50 034 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни тафтиш инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 25 017 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни, даъвогар томонидан тўланган (кассация инстанцияси учун 41 200 сўм, тафтиш инстанцияси учун 41 200 сўм) жами 82 400 сўм, жавобгар томонидан кассация инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажатларини инобатга олиб, уларнинг зиммасида қолдиришни, кассация инстанцияси томонидан 2025 йил 6 октябрда берилган ижро варақалари бўйича ундирувларни бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 297, 299, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгартиришсиз қолдирилсин. “ААА” кўп тармоқли хусусий фирмасининг кассация шикоятини “БББ” масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг талаби бўйича қайтариб бериш шарти билан ўтказиб берилган 490 000 000 сўмни ундириб бериш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. “ААА” кўп тармоқли хусусий фирмасининг кассация шикоятини қолган қисмини ва “БББ” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. “ААА” кўп тармоқли хусусий фирмаси ҳисобидан республика бюджетига ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 25 017 000 сўм, тафтиш инстанциясида кўриш билан боғлиқ 25 017 000 сўм, жами 50 034 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни тафтиш инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. 12 “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 25 017 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. “ААА” кўп тармоқли хусусий фирмаси томонидан тўланган (кассация инстанцияси учун 41 200 сўм, тафтиш инстанцияси учун 41 200 сўм) жами 82 400 сўм, “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан кассация инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажатларини инобатга олиб, уларнинг зиммасида қолдирилсин. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси томонидан 2025 йил 6 октябрда берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган муддатда тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси А.Мухиддинов Ҳайъат аъзолари Қ.Ходжаев А.Иномов 13