Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2512/118064 Дата решения 31.03.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья RAXMANOVA ZILOLA SURXANOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Частично удовлетворено Ответчик / Подсудимый G*****
Source ID 9d3840b3-f60f-4c08-a924-14869cee4bfd Claim ID PDF Hash 37bc7544ab8ef1d3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
Текст решения 4 479 символов
4-1001-2512/*****-сонли иш ТОШКЕНТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида) Тошкент шаҳри 2025 йил 01 декабрь Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Рахманова раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Аширов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг жавобгар “G*****” AЖга нисбатан жами 2 428 882,20 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик ундириш ҳамда жавобгарлар “G*****” AЖ, “*****” АЖ СТ ва “*****” АЖга нисбатан солидар тартибда 1 042 225,00 АҚШ доллари суғурта пули ва 500 000,0 АҚШ доллари суғурта пули ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, тарафлардан даьвогар вакили 1 (ишончнома асосида), жавобгар “*****” АЖ вакили 2 (ишончнома асосида), *****” АЖ СТ вакили 3 (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “G*****” AЖга нисбатан жами 2 428 882,20 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик ундириш ҳамда жавобгарлар “G*****” AЖ, “*****” АЖ СТ ва “*****” АЖга нисбатан солидар тартибда 1 042 225,00 АҚШ доллари суғурта пули ва 500 000,0 АҚШ доллари суғурта пули ундиришни сўраган. Суд мажлисида Палата вакиллари иштирок этмадилар. Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриш ҳақидаги аризаси мавжуд. Бугунги суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар “*****” АЖ вакили Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2511/130476-сонли иқтисодий иши кўрилиб, суд ҳужжати қонуний кучга киргунга қадар тўхтатиб туриш тўғрисида судга илтимоснома тақдим қилди. Бугунги суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномасига нисбатан эътироз билдирмади. Суд муҳокамасида иштирок этган “*****” АЖ СТ вакили ҳам жавобгарнинг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномасига нисбатан эътироз билдирмади. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар “G*****” AЖ вакили видеоконференцалоқа режимидаги техник носозлик сабабли суд мажлисида иштирок этмади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни Палата ва жавобгар “G*****” AЖ вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Мазкур ҳолатда суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, жавобгар вакилининг ёзма илтимосномасини қаноатлантириб, қуйидаги асосларга кўра иш юритишни тўхтатиб туришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 101-моддасининг 1-бандига кўра, мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда, суд иш юритишни тўхтатиб туриши шартлиги белгиланган. Аниқланишича, тарафлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, “G*****” AЖ ҳамда “*****” АЖ ўртасида тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Мазкур даъво аризаси Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 41001-2511/130476-сонли иш юритувига олиниб, ишни кўриш 2025 йил 18 декабрь соат 14-50га тайинланган. Мазкур ҳолатда, суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, ўзаро боғлиқлиги борлиги боис Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-10012511/130476-сонли иш бўйича бўйича ҳал қилув қарори қабул қилиниб, суд ҳужжати қонуний кучга киргунга қадар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2512/*****-сонли ишни тўхтатиб туришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 101, 195-196-моддаларини қўллаб, а ж р и м қ и л д и: Жавобгар вакилининг ёзма илтимосномаси қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2511/130476-сонли иш бўйича бўйича ҳал қилув қарори қабул қилиниб, суд ҳужжати қонуний кучга киргунга қадар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2512/*****сонли иши тўхтатилсин. Мазкур ажримдан устидан апелляция шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья З.Рахманова