← Назад
Решение #2801533 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет Кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 27 | 4 | law | |
| онуни | 19 | — | law | |
| онуннинг | 71 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law |
Текст решения
13 521 символов
4-1702-2501/2552-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Б.Сатвалдиев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – А. Мадаминов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2026 йил 31 март
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судьялар А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари У.Холиков ва
О.Садиковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг
котиблигида, Андижон вилоят прокурорининг ёрдамчиси Ж.Рашидовнинг
қатнашувида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят ҳудудий бошқармасининг ЯТТ Рахмонова Сеторабону Акрамжон
қизи манфаатида жавобгар - Андижон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси
ҳисобидан 531 353 000 сўм етказиб берилган товар қийматини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан Асака
туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 24 октябрда қабул
қилинган ҳал қилув қарори устидан Андижон вилоят прокуратураси
томонидан берилган кассация протести асосида ишни жавобгар вакили
А.Тойлоқов (2026 йил 25 мартдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади)нинг
ЯТТ Рахмонова Сеторабону Акрамжон қизи манфаатида (бундан буён
матнда “даъвогар” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб,
Андижон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 531 353 000 сўм етказиб берилган
товар қиймати ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия
бош бошқармаси ҳамда Андижон вилоят Ғазначилик бошқармалари
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
этилган.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрь кунги ҳал
қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган. Жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 531 353 000 сўм етказилган маҳсулот қиймати,
41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 10 627 060 сўм давлат
божи ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Андижон вилоят
прокуратураси (бундан буён матнда “Прокурор” деб юритилади) судга
кассация протести киритган. Протестда, Ўзбекистон Республикаси Бюджет
кодексининг 122-моддасига асосан шартнома белгиланган тартибда
ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киришлиги,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтмаганлиги,
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ давлат харидлари махсус
порталда амалга оширилиши, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўзўзидан ҳақиқий эмаслиги, шартнома қонун талабларини бузиб тузилганлиги,
давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, шартнома ҳақиқий эмаслиги каби
важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 24 октябрдаги
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида прокурор кассация протестини қувватлаб, электрон
савдолар ўтказилмасдан шартнома тузилганлиги, шартномалар ғазначилик
бўлимида рўйхатдан ўтмаганлигини, қонун талаби бузилганлигини
билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили шартнома асосида маҳсулотни қабул
қилиб
олганликларини,
шартнома
ғазначиликдан
рўйхатдан
ўтказилмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар, учинчи шахслар кассация инстанцияси суд мажлиси вақти ва
жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил
қатнашмади. Судлов ҳайъати учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз суд
мажлисини ўтказишни лозим топади.
Судлов
ҳайъати
жавобгар
вакилининг
тушунтиришларини,
прокурорнинг протестни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб,
протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидагиларга асосан кассация протестини қаноатлантириб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
7 августда 2-сонли шартнома (кейинги матнларда “Шартнома” деб
юритилади) тузилган. Шартномага асосан даъвогар электр тармоғи ускунаси
маҳсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган. Шартноманинг умумий қиймати 531 353 000 сўмни ташкил қилган.
Мазкур шартнома электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб
берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида
тузилмаган ва тегишли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори (2-иловаси) билан “Ҳисобварақ-
фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2 бандига кўра, ҳисобварақ-фактура
— Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим
этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб
берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги
(форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг 63 бандида “Етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Гарчи тарафлар ўртасида 531 353 000 сўмлик электр тармоғи ускунаси
етказиб берилгани ҳақида 2024 йил 16 май куни қоғоз кўринишида
ҳисобварақ-фактура тузилиб, тасдиқланган бўлсада, бироқ, юқоридаги Низом
талабига биноан электрон кўринишда юборилмаган ва тасдиқланмаган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 17 сентябрда жавобгарга огохлантириш
юбориб, қарздорликни тўлаб қўйишни сўраган.
Бироқ, огохлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар
ўртасида низо келиб чиққан.
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар
ўртасида тузилган шартнома бўйича 531 353 000 сўм жавобгардан етказиб
берилган маҳсулот қийматини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра,
суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бироқ, тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначилик бўлинмасидан
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Шунингдек,
“Давлат
харидлари
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси қонуни 27-моддасининг 4-қисмига мувофиқ, бюджет
буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот
порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот
жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси
томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Суд ишни мазмунан ҳал қилишда тарафлар мазкур қонун талабларига
риоя қилмасдан шартномавий муносабатга киришганлигига эътибор
қаратмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда “ФК” деб юритилади) 114-моддасига асосан, ҳақиқий бўлмаган битим
унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа
юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий
эмасдир.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
19-моддасида давлат буюртмачилари товарлар етказиб берувчи ва хизмат
кўрсатувчилардан танлов ва электрон (биржа) савдолари орқали товарлар
(ишлар, хизматлар) харид қилиши лозимлиги белгиланган.
Ушбу қонуннинг 71-моддаси 21-бандида давлат буюртмачилари
тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома
тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида махсус ахборот порталига
жойлаштириши шартлиги ва тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги
тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса,
ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарори
6-бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат
бюджета маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари
мажбурий тартибда ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга
оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг
4-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси
фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга
ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда
тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай
битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Суд шартнома даъвогар ва жавобгар ўртасида давлат харидлари
доирасида савдолар ўтказилмасдан тузилганлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслигига, унинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ҳақида
тарафларнинг илтимосномаси мавжуд эмаслигига эътибор қаратмаган.
Биринчи инстанция суди давлат харидлари бўйича тўловлари махсус
ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот
жойлаштирилмаганлиги, тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказилмаган бўлсада, қоғоз шаклида ҳисобварақ-фактура
тасдиқланганлиги аниқланганлигини инобатга олиб, етказиб берилган товар
қийматини ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақида
барвақт тўхтамга келган.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги белгиланган.
ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Жавобгар бюджети ташкилоти бўлиб, қонунчиликда мазкур шартнома
тузиш бевосита электрон савдолар натижасида ғолиб аниқланиши, унинг
натижасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтказилиши мажбурий этиб белгиланган бўлса-да, шартнома ғазначилик
бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ушбу ҳолатда шартнома тузилмаганлиги, асосий қарз етарли ва мақбул
далиллар билан исботланмаганлиги сабабли шартнома бўйича етказиб
берилган товар қийматини ундириш ҳақидаги даъво талаби асоссиз
ҳисобланади.
ИПК 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга, ўзгартиришга, бекор қилишга ҳақли.
ИПКнинг 302-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиб, даъвогарнинг
даъво талаби қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни,
даъвогар биринчи инстанция суди учун тўлаган 41 200 сўм почта харажатини
унинг зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан биринчи инстанция суди
учун 10 627 000 сўм давлат божи, кассация инстанцияси учун 5 313 530 сўм
давлат божи, Андижон вилоят прокуратураси депозит ҳисоб рақамига
41 200 сўм почта харажати ундиришни, муқаддам берилган ижро варақалари
бўйича ундирувни бекор қилиб, ижро варақаларини чақириб олишни лозим
топади.
Бинобарин судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 49, 68, 118, 301, 302, 347- моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Андижон
вилоят
прокуратурасининг
кассация
протести
қаноатлантирилсин.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрь кунги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар ЯТТ Рахмонова Сеторабону Акрамжон қизи томонидан
биринчи инстанция суди учун тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг
зиммасида қолдирилсин.
ЯТТ Рахмонова Сеторабону Акрамжон қизи ҳисобидан:
- республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 10 627 060 сўм
давлат божи, кассация инстанция судида кўриб чиқиш билан боғлиқ
5 313 530 сўм давлат божи тўлови;
- Андижон вилоят прокуратураси депозит ҳисоб рақамига 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 ноябрь кунги
ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин, ижро варақалари чақириб
олинсин.
Мазкур қарордан норози тараф тафтиш тартибида шикоят бериши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Мадаминов
Ҳайъат аъзолари
У. Холиков
О. Садиков