← Назад
Решение #2801535 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арори ва ФК | 326 | — | law | |
| йича ИПК | 169 | — | law | |
| нинг | 382 | — | law | |
| айъати ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| банди ва | 280 | — | law |
Текст решения
17 555 символов
4-1001-2529/107147-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Рахимов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ш.Ахроров
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2026 йил март ойининг 31 куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати:
раислик қилувчи – судья А.Ибрагимов,
ҳайъат аъзолари – судьялар Б.Кеунимжаева ва Ш.Ахроровдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Расулова котиблигида, Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари ХХХХХХХХХХХ, “ХХХХХХХХХХХ”
МЧЖ вакиллари ХХХХХХХХХХХ, ХХХХХХХХХХХ вилояти ҳудудий
бошқармаси вакили ХХХХХХХХХХХ иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “ХХХХХХХХХХХ” МЧЖ
манфаатида берган апелляция шикоятига ҳамда Тошкент шаҳар
прокуратурасининг апелляция протестига асосан Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2026 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарорининг
қонунийлиги ва асослилигини иш ҳужжатлари билан бирга Тошкент
шаҳар суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд
мажлисида текшириб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат
иштирокини
янада
қисқартириш
ва
хусусийлаштиришни
жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 18
мартдаги PQ-168-сонли қарорига ҳамда Давлат активларини
ҳусусийлаштириш
ва
ҳусусийлаштириш
жараёнларини
мувофиқлаштириш комиссиясининг 2023 йил 27 декабрдаги 77-сонли
қарорига асосан “Uz-dong ju peint kompani” МЧЖ устав фондидаги 50 фоиз
давлат улушини 24.000.000.000 сўмга сотиб олиш ҳамда инвеститция
киритиш мажбурияти билан “ХХХХХХХХХХХ” МЧЖга сотилган.
Шунга асосан, ХХХХХХХХХХХ вилояти ҳудудий бошқармаси –“сотувчи”
(даъвогар) ҳамда “ХХХХХХХХХХХ” МЧЖ – “харидор” (жавобгар) ўртасида
2024 йил 19 июнь куни 01-04-/2024-сонли “Uz-dong ju peint kompani” МЧЖ
устав капиталидаги улуш олди-сотди шартнома тузилган бўлиб, унга кўра
даъвогар улушни жавобгарга ўтказиш, жавобгар эса улушни ўз эгалигига
олиш ва шартномада кўрсатилган тартибда ва шартларда хирд нархини
тўлаш мажбуриятини олган.
2
Шартноманинг 3.3-бандида улушнинг сотиб олиш нархи
24.000.000.000 сўм бўлиб, бу нарх якуний ёки ўзгартирилмаслиги, харид
нархи 2022 йилда эълон қилинган Давлат хусусийлаштириш
комиссиясининг 2023 йил 27 декабрдаги 77-сонли қарори билан
расмийлаштирилган очиқ сотув жараёнининг натижаси асосида
томонларнинг келишуви билан тасдиқланиши белгиланган.
Шартноманинг 4.1-бандида жавобгар харид нархини шартноманинг
5-иловасида кўрсатилган муддатларда ва миқдорда тўлаши кўрсатилган.
Шунингдек тарафлар ўртасида мазкур шартномага асосан 2024 йил 5
августда 01-06/2024-сонли қўшимча келишув имзоланган бўлиб, унга
кўра тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича жавобгар томонидан
2024 йил 24 июлда амалга оширилган 2.476.000.000 сўм пул маблағлари
давлат улушини сотиб олиш тўловига қабул қилинганлигини инобатга
олган ҳолда шартноманинг 5-иловасига ўзгартириш киритилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шу кунгача закалад суммаси
(2.476.000.000 сўм)дан ташқари, 2025 йил 21 март ҳолатига 1.985.000.000
сўм тўловлар амалга оширилган бўлиб, шундан 1.743.444.000 сўм устамага
ҳамда 241.556.000 сўм сотиб олиш тўловига йўналтирилган бўлиб, қолган
тўловлар тўлаб берилмаган.
Шунга кўра, сотиб олиш тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги
тўғрисидаги даъвогарнинг 2024 йил 23 июлдаги 1284/01-06-k-сонли
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги
боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 19 июндаги 01-04/2024-сонли
олди-сотди шартномаси ҳамда 2024 йил 5 августдаги 01-06/2024-сонли
кўшимча келишувни бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 4.800.000.000 сўм жарима, 1.322.426.931,29 сўм устама ва
3.156.853.333,34 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 3 февралдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Апелляция шикоятида биринчи инстанция суди томонилан иш
ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузиш 30 кунлик муддат берилганлиги ва иш юритиш
тўхтатилганлиги, бироқ мазкур муддат тугамасдан иш юритиш тикланиб,
ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, даъвогар томонидан ундириш
сўралаётган, пеня, жарима ва заклат суммасининг аниқ ҳисоб-китоби
кўрсатилмаганлиги, суд томонидан ҳам мазкур ҳолатга эътибор
қаратилмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш
сўралган.
Апелляция протестида эса 2024 йил 19 июнь куни 01-04-/2024-сонли
ва 2024 йил 5 августда 01-06/2024-сонли қўшимча келишув тузилганлиги,
шартноманинг 8.2-бандида сотиб олиш тўловлари ўз вақтида тўланмаган
тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0.5 фоиз миқдорида пеня
ҳисобланиши белгиланганлиги, шунингдек шартноманинг 8.3-бандига
3
асосан жавобгарнинг айби билан олди-сотди шаартномаси бекор қилинса,
сотиб олиш тўловларининг 20 фоизи миқдорида жарима санкциялари
қўлланилиши белгиланганлигидан келиб чиқиб жарима, устама ҳамда
пеня миқдорини ҳисоблашда хатоликга йўл қўйганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарори ва
ФКнинг 326-моддасидан келиб чиқиб жавобгарнинг мулкий ахволига
таъсир қилиш даражаси ҳамда пеня миқдорини камайтириш ҳуқуқи
мавжуд бўлса-да, шунингдек далилларни текширишда унинг
ишончлилигига дахлдорлиги биринчи инстанция суди томонидан
бевосита текширилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
талаблари бўйича қайта ҳисоб-китобни амалга оширган ҳолда янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакили биринчи инстанция суди якуний
хужжат қабул қилишда моддий ва процессуал нормаларни тўғри
қўлламаганлигини,
медиатив
келишув
муддатларига
риоя
қилинмаганлигини, пеня, жарима ва устама ундириш асослари
келтирилмаганлигини ҳамда ушбу талабларнинг жавобгар томонидан
шартнома
шартларига
риоя
қилинмаганда
жавобгарликнинг
мутаносиблигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, ваҳоланки, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадар 4 461 000 000 сўм пул маблағлари
тўланганлиги, даъвогар вакилининг кўрсатмасидан аниқланишича, ушбу
пул маблағларининг барчаси асосий тўлов учун қабул қилинмасдан, унинг
2 644 853 862,58 сўм қисми устама ва пеняга йўналтирилганли ҳолати
маълум бўлганлиги, жавобгар ушбу ҳолатдан умуман бехабарлиги, асосий
тўлов учун тўланган маблағнинг катта қисми мулкий жарима сифатида
йўналтирилши жавобгарнинг мулкий аҳволига жиддий равишда таъсир
кўрсатишини баён қилиб, апелляция шикояти ва протестда келтирилган
важларга асосан ҳал қилув қарорининг устама, жарима, пеня қисмларини
бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикояти ва протестга
нисбатан эътироз билдириб, ҳақиқаттан ҳам тарафлар ўртасида тузилган
шартнома асоратли битим (кабальная сделка) эканлиги, уни тузиш
жараёнида шахсан ўзи иштирок этмаганлиги, шартномада мулкий
жавобгарликлар жуда ҳам қатъий шартлар асосида белгиланганлигини
судга маълум қилиб, судга оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида келишув битимини тузиш учун суд мажлисини бошқа
кунга қолдиришни, шикоятни ва протестни қаноатлантиришни рад
этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор апелляция шикояти ва протестни
қувватлаб, суд томонидан аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар тўлиқ
аниқланмаганлиги, шартноманинг 8.2-бандида сотиб олиш тўловлари ўз
4
вақтида тўланмаган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0.5 фоиз
миқдорида
пеня
ҳисобланиши
белгиланганлиги,
шунингдек
шартноманинг 8.3-бандига асосан жавобгарнинг айби билан олди-сотди
шаартномаси бекор қилинса, сотиб олиш тўловларининг 20 фоизи
миқдорида жарима санкциялари қўлланилиши белгиланганлигини,
бириоқ суд томонидан жавобгарнинг шартномавий мажбуриятлари тўлиқ
бажарилмаганлиги оқибатида келиб чиққан жарима, устама ҳамда
қарздорлик суммасига аниқлик киритилмаганлиги ва уларни ҳисоблашда
хатоликка йўл қўйилганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволи инобатга
олиб, апелляция шикояти ва протестида келтирилган асосларга кўра,
даъво талаблари бўйича қайта ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда
янги қарор қабул қилишни сўради.
Бугунги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (ИПК) 274-моддасига мувофиқ, ишни Палатанинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга оғзаки илтимоснома билан
мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида келишув битими лойиҳаси
тузилганлиги, бироқ, уни даъвогарнинг юқори турувчи Агентлик рухсати
берилганидан сўнг, имзолаш жараёни бошланишини судга маълум қилиб,
суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати мазкур илтимоснома бўйича ИПК 169-моддасига
асосан тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, уни иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция судида ҳам ишни
кўриш жараёнида тарафлар ўртасида келишувга эришиш учун иш
юритиш 30 кунлик муддатга тўхтиб турилганлиги, бироқ, ушбу муддат ўз
самрасини бермаганлиги, тарафлар ўзаро келишувга эришмаганлигини
инобатга олиб, даъвогар вакилининг ушбу мазмундаги илтимосномасини
қаноатлантириш учун зарурият мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, тарафлар вакилларининг
тушунтиришлари, прокурорнинг шикоят ва протестни қаноатлантириш
ҳақидаги фикрини тинглаб, апелляция шикояти ва протестида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги хулосага келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида мазкур низо
2024 йил 19 июнда тузилган 01-04/2024-сонли олди-сотди шартномаси
ҳамда ушбу шартномага асосан 2024 йил 5 августдаги 01-06/2024-сонли
қўшимча келишувда белгиланган мажбуриятлар бузилиши оқибатида
келиб чиққан.
Харидор томонидан сотиб олиш тўловларининг 35 фоиз миқдори
шартнома тузилган санадан бошлаб 30 (ўттиз) кун муддатда амалга
оширилмаган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги
5
279-сон қарорининг 3-иловаси 84-бандига мувофиқ қолган сотиб олиш
тўловлари суммасига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида
йиллик фоизлар ҳисобланиши белгиланган.
Жавобгар томонидан ўз шартномавий мажбуриятларини тўлиқ
бажармаганлиги оқибатида 2025 йил 22 август ҳолатига даъвогар олдида
4.800.000.000 сўм жарима, 1.322.426.931,29 сўм устама ва 3.156.853.333,34
сўм қарздорлик вужудга келган.
Бу ҳақда жавобгарга огоҳлантириш хати ва талабнома хатлари ҳамда
шартномани бекор қилиш юзасидан таклиф хатлари юборилган бўлсада,
бироқ жавобгар томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан шартнома шартлари
жиддий бузилганлиги,яъни юқорида қайд этилган шартномаларда
белгиланган тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ҳолатига
ҳуқуқий баҳо бериб, ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси (ФК)нинг 382-моддасига асосан шартнома шартлари жиддий
бузилган деб ҳисоблаб, даъво талабининг олди-сотди шартномаси ҳамда
қўшимча келишувни бекор қилиш қисмини қаноатлантириш ҳақида
тўғри хулосага келган.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
4.800.000.000 сўм жарима удириш сўралган.
Бироқ, биринчи инстанция суди шартноманинг 8.3-бандида
харидорнинг айби билан олди-сотди шартномаси бекор қилинса, сотиб
олиш тўловларининг 20 фоизи миқдорида жарима қўлланилиши
белгилганлигидан келиб чиқиб, тарафлар ўртасидаги шартнома
харидорнинг тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида
бекор қилинганлигини асос сифатида инобатга олиб, ушбу талабни ҳам
тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган.
Чунки шартноманинг 8.4-бандида агар томонларнинг бири
шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортса, шартномани бекор
қилса, бошқа томоннинг талабига мувофиқ, харид нархининг 20 фоиз
(йигирма фоизига) тенг миқдорда жарима тўлаб бериш мажбурияти
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар шартномани
бажаришдан шу кунга қадар бош тортмаганлиги, биринчи инстанция
судида ишни кўриш жараёнида тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузишга ҳаракат қилинганлиги, бироқ, белгиланган муддатда келишувга
эришилмаганлиги, жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш
муддати кечиктирилганлиги, ушбу ҳолат шарнома мажбуриятини
бажармасдан, уни бажаришдан бир томонлама бош тортганлигини
англатмаслиги боис, даъво талабининг жавобгар 4.800.000.000 сўм
жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 1.322.426.931,29 сўм
устама ва 3.156.853.333,34 сўм пеня ундиришни сўраган.
6
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган қўшимча
шартноманинг 2-бандида жавобгарнинг шартномага асосан асосий қарз
ва унга устама тўловларини тўлаш тартиби белгиланган бўлиб, жавобгар
томонидан ушбу мажбуриятлар бажармаганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 1.322.426.931,29 сўм устама тўловини
ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли
хулосага келган бўлса-да, бироқ, даъво талабининг пеня қисмини тўлиқ
қаноатлантиришда жавобгарнинг мулкий аҳволини эътиборга олмасдан,
пеняни ФКнинг талабига асосан камайтириш чораларини кўрмасдан,
ушбу талабни ҳам тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ваҳоланки, шартноманинг 8.2-бандига асосан сотиб олиш тўловлари
ўз вақтида тўланмаган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,5 фоиз
миқдорида пеня ҳисобланиши, бироқ пеня миқдори кечиктирилган
тўловнинг 50 фоизи миқдоридан кўп бўлмаслиги белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бироқ, судлов ҳайъати ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг
4-бандида назарда тутилган тушунтиришларга риоя қилган ҳолда
жавобгардан
ундирилиши
талаб
қилинган
пеня
миқдорини
3.156.853.333,34 сўмдан 536.665.066,6 сўмгача камайтиришга, қолган
қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикояти ва
протестни қисман қаноатлантириб, даъвогарнинг важлари тегишли
асослантирилган далиллар билан қисман исботлаб берилмаганлигини
инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг
жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган пеня миқдорини
3.156.853.333,34 сўмдан 536.665.066,6 сўмга ўзгартиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 4.800.000.000 сўм жарима ундириш қисмини бекор
қилиб, ушбу талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи қисмини ҳам
7
қонунга мувофиқлаштириб, жавобгардан ишни биринчи инстанция
судида кўриш билан боғлиқ республика бюджетига ундирилган давлат
божи 193.825.605 сўмдан 97.825.605 сўмга ўзгартиришни, ҳал қилув
қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгардан ишни апелляция тартибида
кўриш билан боғлиқ 48.912.802,5 сўм давлат божини Республика
бюджетига, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
278-моддаси биринчи қисмининг 3-банди ва 280-моддасига асосланиб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент шаҳар прокуратурасининг апелляция протести иш
юритишга қабул қилинсин.
ХХХХХХХХХХХ вилояти ҳудудий бошқармасининг илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 3 февралдаги
ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан
даъвогар ХХХХХХХХХХХ вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига
4.800.000.000 сўм жарима ундириш қисми бекор қилинсин.
Ушбу талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилинсин.
Ҳал қилув қарорининг жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан
даъвогар ХХХХХХХХХХХ вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига
ундирилган пеня миқдори 3.156.853.333,34 сўмдан 536.665.066,6 сўмга,
республика бюджетига ундирилган давлат божи 193.825.605 сўмдан
97.825.605 сўмга ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Шунингдек, “ХХХХХХХХХХХ” МЧЖ ҳисобидан:
- ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
48.912.802,5 сўм давлат божи Республика бюджетига;
- 103 000
сўм
видеоконференцалоқа
харажати
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Апелляция шикояти ва протести қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва
мазкур қарор устидан қарор чиқарилган кундан эътиборан бир йил
ичида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
8
Раислик қилувчи
А.Ибрагимов
ҳайъат аъзолари
Б.Кеунимжаева
Ш.Ахроров