Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2101-2606/1054 Дата решения 31.03.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Navoiy tumanlararo iqtisodiy sudi Судья XOLMURODOV BOBIR RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Удовлетворено Ответчик / Подсудимый
Source ID 1998fb99-1bba-4cf3-bde0-7f8b368fc6ca Claim ID PDF Hash 74ce66dd6b68da34... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 49 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 66 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 2-моддаси ФКнинг 2 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 11 981 символов
4-2101-2606/1054-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 2026 йил 31 март Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Холмуродовнинг раислигида, Навоий вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг “ААА” масуълияти чекланган жамиятига нисбатан 4.059.361 сўм компенсация тўлови, 1.481.666 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Навоий вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ААА” масуълияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 4.059.361 сўм компенсация тўлови, 1.481.666 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нинг 2032-моддаси биринчи қисмидааагар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 4 203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддаси иккинчи қисмига кўра, давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атрофмуҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига кўра, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атрофмуҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 октябрдаги 295-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5, 6-бандларига кўра, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида тегишли ваколатларга эга бўлган давлат ҳисоби ва назоратини олиб борувчи субъектлар ҳисобланади. Чиқиндиларнинг эгалари бўлган юридик шахслар ва ихтисослаштирилган корхоналар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат субъектлари ҳисобланади. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар “Ek f nd tizimi” электрон дастурида шакллантирилган компенсация тўловлари ҳисоботига кўра, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарилганлиги ва чиқиндиларни жойлаштириш натижасида экологик муҳит ифлослантирилганлиги учун 4.059.361 сўм компенсация тўлови Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги” низомга асосан ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига кўра, ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари (кейинги ўринларда — компенсация тўловлари) объекти ҳисобланади, 5-бандига кўра эса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар компенсация тўловчи субъект ҳисобланади. Даъво аризасига илова қилинган ҳисоб-китоб маълумотига асосан жавобгар атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб бўлиб ҳисобланади. Юқоридаги Низомнинг 11-бандига кўра, компенсация тўловчи субъектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун 10 (ўн) шартли коэффициент қўлланилади. Жавобгар томонидан даъво талабидаги 4.059.361 сўм компенсация тўловлари тўланмасдан келинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда - Низом)нинг 22-бандига кўра атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I–IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан электронёки қоғоз шаклида тузилади. Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача ҳамда III–IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига тақдим этишлари лозим. Низомнинг 27-бандида III–IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотдан кўринишича, даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг ҳам компенсация тўлови амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунга кўра, суд даъво аризасининг мазкур қисмини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 4.059.361 сўм компенсация тўлови ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида тўлов кечиктирилганлиги учун 1.481.666 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Юқоридаги Низом 30-бандига кўра, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида, пеня ундирилади. 7с). Пенянинг ҳисоб-китоби иш ҳужжатлари билан асослаб берилган(и.ҳ Суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.481.666 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим деб топди. ФКнинг 2-моддаси олтинчи қисмида бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатларга, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонунчилиги қўлланилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Экологик назорат давлат бошқаруви билан бевосита боғлиқ бўлиб, улар маъмурий ҳуқуқ нормалари асосида тартибга солинади. Ушбу муносабатларда давлат органлари ваколатли субект сифатида иштирок этади, муносабатлар мажбурий қоидалар орқали бошқарилади ҳамда экологик талабларни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади. Шу боис, ушбу муносабатларга нисбатан фуқаролик қонунчилигини қўллаб бўлмайди. Жавобгар қарздорлигини рад қилувчи асосларни судга тақдим қилмади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан давлат бюджетига (4.059.361+1.481.666=5.541.027*2%=110.821 сўм бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда) 412.000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2035-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Навоий вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг “ААА” масуълияти чекланган жамияти нисбатан тақдим этилган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ААА” масуълияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар Навоий вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси фойдасига 4.059.361 сўм компенсация тўлови, 1.481.666 сўм пеня, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; - давлат бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради ва қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилишлари (протест келтиришлари) мумкин. Судья Б.Р.Холмуродов