← Назад
Решение #2801548 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 1 | — | law | |
| онуннинг | 62 | — | law | |
| ининг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/9453-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Х.Абдураимов
Апелляция
инстанция
судида
маърузачи судья – А.Мадаминов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2026 йил 27 март
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси
А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари У.Холиков ва О.Садиковдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг котиблигида, аризачи
“S RV NTEP F RI” фермер хўжалигининг, қарздор “ NDIJ N BEST
SEEDS” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Андижон
туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 23 январда қабул қилган ҳал қилув
қарори устидан қарздор “ NDIJ N BEST SEEDS” масъулияти чекланган
жамияти таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан киритилган
апелляция шикояти асосида ишни аризачи вакили Х.Ашуров (03.03.2026 йил
кунги ишончнома асосида), қарздор вакили М.Абдурахмонов (09.02.2026 йил
кунги 02/03/2-183-сонли ишончнома асосида) ва Э.Воҳидов (05.03.2026 йил
кунги ишончнома асосида), М.Мирзаев (05.03.2026 йил кунги ишончнома
асосида), адвокат Ж.Мамитов (02.02.2026 йил кунги 006-сонли ордер асосида)
ҳамда тугатиш бошқарувчисининг вакили А.Рўзматовлар (26.03.2026 йилдаги
ишончнома асосида), кредитор “Акрамжон мероси” фермер хўжалиги вакили
К.Абдуллаев (12.01.2026 йилдаги
ишончнома асосида)нинг иштирокида
Андижон вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“S RV NTEP F RI” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “аризачи”
деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “ NDIJ N BEST SEEDS”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “қарздор” деб
юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 9 декабрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул
қилиниб, кузатув тартиб-таомили жорий қилинган ва муваққат бошқарувчиси
этиб, Олимов Баходиржон Одилжанович тайинланган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 23 январь кунги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, “ NDIJ N BEST SEEDS”
масъулияти чекланган жамият тўловга қобилиятсизлик деб топилган ва унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш очилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қарздор жамият таъсисчиси апелляция
шикояти билан мурожаат қилиб, қарздор давлат муассасаси бўлган ҳолда
100 фоиз таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳисобланиши, ПҚ-162-сонли
Президент қарорида, Вазирлар Маҳкамасининг 622-сонли қарорида уруғчилик
корхоналари улушлари бирлаштирилиб, оммавий тартибда савдога қўйилиши
белгиланганлиги, улушлар Давлат активларини бошқариш агентлигига
ўтказилганлиги, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни 1-моддасида
давлат муассасалари ва нотижорат ташкилотларига нисбатан тадбиқ
этилмаслиги белгиланганлиги, 13-сонли Пленум қарорининг 1-бандига кўра,
давлат муассасаси деганда давлат мулкини тасарруф этувчиси томонидан
бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижорат хусусиятига эга
бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун ташкил этилган ва тўлиқ ёки
қисман давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиявий таъминланадиган
ташкилот, нодавлат нотижорат ташкилоти деганда эса жисмоний ва (ёки)
юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад
(фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган
даромадларни
(фойдани)
ўз
қатнашчилари
(аъзолари)
ўртасида
тақсимламайдиган
ўзини
ўзи
бошқарадиган
ташкилот
бўлиши
тушунтирилганлиги, қонуннинг 62-моддасига кўра, агар қарздорнинг устав
фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлса, суд тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида ваколатли давлат органини хабардор
қилиши, кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлган
тақдирда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш
тугатилиши, кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлмаган
тақдирда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш муҳокамаси ушбу Қонунда
белгиланган тартибда амалга оширилиши, бу ҳақда Пленум қарорининг
30.1-бандида тушунтирилганлиги, суд томонидан қонун ва Пленум қарорига зид
ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, кузтув ҳисобтига кўра, қарздорнинг
мажбуриятлари 61 005 234 000 сўм, автивлари эса 9 103 843 000 сўмни ташкил
этиши, ҳақдорликлар миқдори тўлиқ аниқланмаганлиги, 1 000 тоннадан ортиқ
уруғлик чигит қиймати ҳам активлар қийматига қўшилмаганлиги, кузатув тартиб
таомили тўлиқ ўтказилмаганлиги, ҳозирги кунда қарздорни тугатиш
бошқарувчиси томонидан жамият раҳбари М.Абдурахмонов ва ишчи ходимлар
ишдан бўшатилган ҳолда тугатиш ишлари олиб борилаётганлиги, жамиятга
бириктирилган фермер хўжаликларига уруғлик чиитнинг етказилмай қолишига
сабаб бўлаётганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги
мазмундаги қарор қабул қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд мажлисида қарздорнинг таъсисчиси, вакиллари апелляция шикоятини
қувватлаб тушунтириш бериб, Президент қарорида жамиятни 100 фоиз давлат
улуши сотилиши белгиланганлиги, қарздорга нисбатан банкротлик иши
қўзғатилганлиги ушбу қарор ижросига тўсқинлик қилаётганлиги, жамият
омборида 1 000 тонадан 12 млрд.сўмлик ортиқ пахта уруғи тайёр маҳсулот
мавжудлиги, кўплаб фермер хўжаликларида ҳақдорлик мавжудлиги, жамият
банкротлик аломатлари йўқлиги, жамиятни тиклашга тўлиқ имконият борлигини
билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги мазмундаги қарор қабул қилиб,
аризани қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар.
Суд мажлисида аризачи ва кредитор “Акрамжон мероси” фермер хўжалиги
вакиллари вакили ёзма фикр тақдим қилиб, қарздор суд қарори билан
ундирилган қарзини тўламаганлиги, қарздор давлат муассасаси эмаслиги, суд
санацияси қўллашга розилик билдирилмаганлигини маълум қилиб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўрадилар.
Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси вакили суд мажлисида тушунтириш
бериб, кузатув тартиб таомили олиб борилганлиги, қарздорни кредиторлари
2026 йил 26 март куни суд санацияси қўллашга розилик бермаганликларини
маълум қилди.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 27 февралдаги 4-1701-2501/191-сонли ҳал қилув қарорига
асосан қарздордан аризачи(кредитор) фойдасига 383 599 118 сўм асосий қарзи,
10 532 673 сўм жарима ундириш белгиланган.
Мазкур суд қарорлари Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлимига
топширилган, бироқ шунга қарамасдан бугунги кунга қадар мажбурий ижро
бюроси томонидан ундириш имкони бўлмасдан келинган.
Шу сабабли кредитор судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун
(кейинги матнларда “Қонун” деб юритилади)ининг 7-моддасига кўра, қарздор
пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Шунингдек, Қонуннинг 5-моддасига асосан, тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 37-моддасига ассоан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар
мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда
назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ишни юритиш кредиторларнинг,
қарздорнинг ва ушбу Қонун билан ваколат берилган шахсларнинг аризаси
асосида жорий этилади.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга
қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга
ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги
асос бўлади.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда
уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга
қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қонуннинг 140-моддасига асосан, суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг
бошланишига сабаб бўлади.
Қарздорнинг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳисобланади.
Қонуннинг 62-моддасига кўра, агар қарздорнинг устав фондида (устав
капиталида) давлат улуши бўлса, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилганлиги ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилади.
Ваколатли давлат органи тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ҳафталик
муддат ичида судга судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги
ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги ўз муносабатини маълум қилади.
Кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлган тақдирда,
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилади.
Кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлмаган
тақдирда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш муҳокамаси ушбу Қонунда
белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бироқ, биринчи инстанция суди қонун нормасига амал қилмаган,
ваколатли давлат органини белгиланган тартибда хабардор қилиб, уларни
иштирокини етарли даражада таъминлаш чораларини кўрмаган.
Апелляция инстанциясининг 2026 йил 10 мартдаги ажримига асосан ишни
биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтказилган.
Қарздор жамият кредиторларининг 2026 йил 26 мартдаги йиғилишида
қарздорни судгача санация қилиш масаласи
муҳокама қилиниб,
кредиторларнинг кўпчилик овози билан судгача санация қилишни рад этиш
ҳақида қарор қабул қилинган.
Кредиторлар йиғилиш қарорида қарздорни банкрот дб топиб, тугатишга
доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Қарздорни тўловга қобилиятсиз ҳисобланиб, қарздорни банкрот деб
топишни рад этишга асосалар мавжуд эмас.
Ушбу
ҳолатда
кредиторнинг
аризаси
асосли
ҳисобланиб,
қаноатлантирилиши, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш лозим бўлади.
Биринчи инстанция суди даъвогарни аризачининг ариза талабини
қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Қарздорнинг апелляция шикоятидаги қарздор давлат муассасаси бўлган
ҳолда 100 фоиз таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳисобланиши,
ПҚ-162-сонли Президент қарорида, Вазирлар Маҳкамасининг 622-сонли
қарорида уруғчилик корхоналари улушлари бирлаштирилиб, оммавий тартибда
савдога қўйилиши белгиланганлиги, улушлар Давлат активларини бошқариш
агентлигига ўтказилганлиги ҳақидаги ва бошка важларини судлов ҳайъати
асоссиз деб ҳисоблайди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни 1-моддасига кўра, ушбу
Қонуннинг мақсади юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка
тартибдаги
тадбиркорларнинг
тўловга
қобилиятсизлиги
соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қарздор масъулияти чекланган
жамият ҳисобланиб, тижоратчи корхона ҳисобланади. Муваққат бошқарувчиси
томонидан кузатув тартиб таомили амалга оширилган, банкротлик аломатлари
аниқланган, кредиторлар судгача санация қилишга қарши овоз берганлар.
Мазкур важлар ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос
бўла олмайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Шу боис судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, қарздор номидан олдиндан тўланган
618 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдириб,
апелляция шикояти
келтирган қарздорнинг таъсисчиси Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни
ривожлантириш марказидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим деб топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 101, 118, 210, 276, 278, 280-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов
ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Қарздор “ NDIJ N BEST SEEDS” масъулияти чекланган жамияти
таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Уруғчиликни
ривожлантириш
марказининг
апелляция
шикоятини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 23 январдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан
бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши
мумкин.
Раислик этувчи
А. Мадаминов
Ҳайъат аъзолари
У. Холиков
О. Садиков