Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2617/9358 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ташкентский межрайонный экономический суд Судья BAYBEKOVA MASHHURA BURIBAYEVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0a2ee3b3-2df0-4168-b16b-d4bee7c6e222 Claim ID PDF Hash bbb17d0b8d481c4b... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ФКнинг 73-моддаси ФКнинг 73 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ФКнинг 127-моддаси ФКнинг 127 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения
4-1001-2617/9358-сонли иш бўйича ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Байбекова раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Салохиддинова котиблигида, даъвогар “Aaaa” МЧЖнинг жавобгарлар “Aaaa” АТБ, “Aaaa” МЧЖ ва “Aaaa” МЧЖга нисбатан 06.12.2024 йилдаги №202402257007821-сонли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Aaaa МФЙ, Мирзо Улуғбек кўчаси, aaaa-уй манзили бўйича жойлашган нотурар жой ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили Д.Бердиқулов (ишончнома асосида), “Aaaa” АТБ вакили Ф.Саидов (ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Aaaa” МЧЖ (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Aaaa” АТБ, “Aaaa” МЧЖ ва “Aaaa” МЧЖга нисбатан 06.12.2024 йилдаги №202402257007821-сонли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Aaaa МФЙ, Мирзо Улуғбек кўчаси, aaaa-уй манзили бўйича жойлашган нотурар жой ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги важларини такрорлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Aaaa” АТБ вакили даъво талабларига эътироз билдириб, даъво аризани тўлиқ рад этишни сўради. Суд муҳокамасида “Aaaa” МЧЖ ва “Aaaa” МЧЖ вакиллари иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Бироқ иш ҳужжатларида суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхасининг уларга етказилганлигини тасдиқловчи почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни “Aaaa” МЧЖ ва “Aaaa” МЧЖ вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгарлар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ҳақдан воз кечиш ва қарзни ўтказиш шартномаси (битим)дан келиб чиққан. Иш ҳужжатидан кўринишича, "Aaaa" МЧЖга тегишли бўлган Мирзо Улуғбек тумани, Aaaa МФЙ, Мирзо Улуғбек кўчаси aaaa уй манзили бўйича жойлашган нотурар жой юзасидан "Aaaa" МЧЖ ва "Aaaa" МЧЖ ўртасида ноқонуний олдисотди шартномаси тузиб, давлат рўйхатидан ўтқазган. Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек судининг 2025 йил 19 август кунидаги №1-1010-2506/412-сонли жиноий иш бўйича хукмга асосан “Aaaa” МЧЖ ва “Aaaa” МЧЖ Aaaa Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси ва бошқа моддалар билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан жазо қўлланилган. Мазкур хукмдан кўринишича "Aaaa" МЧЖга тегишли бўлган Мирзо Улуғбек тумани, Aaaa МФЙ, Мирзо Улуғбек кўчаси aaaa уй манзили бўйича жойлашган нотурар жой юзасидан хужжатларни қалбакилаштириб, ноқонуний равишда "Aaaa" МЧЖ ва "Aaaa" МЧЖ ўртасида ноқонуний олди-сотди шартномаси тузиб, давлат рўйхатидан ўтқазганлиги аниқланган. Бундан ташқари, мазкур ҳукмда ва апелляция судининг ажримида “Aaaa” МЧЖ ва “Aaaa” МЧЖ Aaaaдан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Aaaa МФЙ, Мирзо Улуғбек кўчаси, aaaa-уй (кадастр рақами aaaa)га қўйилган хатлов бекор қилиниб, мулк қонуний эгаси "Aaaa" МЧЖга қайтарилиши белгиланган. Юкоридаги суднинг хукми Тошкент шаҳар суди жиноий ишшллар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 28 октябрь кунидаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. ФКнинг 73-моддасига асосан, битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). ФКнинг 114-моддасига кўра, Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. ФКнинг 127-моддасига мувофиқ, ҳақиқий эмас деб топилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас ҳисобланади. Битимнинг мазмунидан унинг фақат келажак вақт учун бекор қилиниши мумкинлиги англашилса, ҳақиқий эмас деб топилган битим келажак вақт учун ҳаракатдан тўхтайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ИПКнинг 73-моддасига асосан, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, тарафлар ўртасида тузилган ипотека шартномаси ҳужжатларни қалбакилаштириш натижасида тузилганлигини, ушбу ҳолат жиноят судининг ҳукми орқали ўз тасдиғини топганлиги ҳолатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгарлар “Aaaa” АТБ, “Aaaa” МЧЖ ва “Aaaa” МЧЖга нисбатан 06.12.2024 йилдаги №202402257007821сонли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Aaaa МФЙ, Мирзо Улуғбек кўчаси, aaaa-уй манзили бўйича жойлашган нотурар жой ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд юқоридагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарлар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 170, 176180-моддаларига асосан, суд қарор қилди: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “Aaaa” АТБ, “Aaaa” МЧЖ ва “Aaaa” МЧЖ ўртасида 2024 йил 06 декабрда тузилган 202402257007821-сонли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Aaaa МФЙ, Мирзо Улуғбек кўчаси, aaaa-уй манзили бўйича жойлашган нотурар жой ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топилсин. “Aaaa” АТБ, “Aaaa” МЧЖ ва “Aaaa” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 4.120.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья М.Байбекова