← Назад
Решение #2807920 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФК | 703 | — | law | |
| ФКниинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
*******-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
*******
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья З.Рахманова раислигида, судья
ёрдамчиси Ў.Ашировнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси даъвогар
******* МЧЖнинг манфаатида жавобгар *******МЧЖ ҚК ҳисобидан 43 928 328 127
сўм асосий қарз ҳамда 861 339 767 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили *******,*******(ишончнома асосида)
жавобгар вакили *******(ишончнома ва ордер асосида), иштирокида, ўз биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
даъвогар ******* МЧЖнинг манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
Тошент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
*******МЧЖ ҚК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 43 928 328
127 сўм асосий қарз ҳамда 861 339 767 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида Палатадан вакил иштироки таъминланмади, бироқ суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардорлигини тасдиқловчи гибрид почта
маълумотномаси иш ҳужжатларида мавжуд. Қолаверса, даъвода Палата ишни ўзининг
иштирокисиз кўриш тўғрисидаги арзи мавжуд.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризаси тарафлар
ўртасида тузилган шартномаларга кўра жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга
оширилмаганлиги боис қарздорлик юзага келганлигини, бир неча бор ёзма мурожаат
қилинган бўлишига қарамасдан жавобгар томонидан қарздорлик қопланмаганлигини
бугунги суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан асосий қарздорлик суммаси
тўлиқ тўланганлигини маълум қилиб, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, даъво аризасидаги асосий қарз
тўлиқ тўланганлиги, тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномасини тақдим
қилиши, шунингдек асосий қарз тўланганлигини инобатга олиб, даъво талабини пеня
суммасини камайтиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг фикрларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш)
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъво аризасида келтирилишича, тарафлар ўртасида *******да
12-сонли
бошланғич баҳоси 25 095 384 000 сўм бўлган хизмат кўрсатиш (табиий газ ва газ
конденсатини тайёрлаш хизмати) партномаси имзоланган.
Мазкур шартномага 13.01.2025 йилда 6-сонли қўшимча келишув тузилиб,
шартноманинг умумий тахминий суммаси ҚҚС билан бирга 157 958 603 935,67 сўм этиб
белгиланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар шартномада кўрсатилган ҳажмда ҳақ
эвазига табиий газ ва газ конденсатини тайёрлаш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса
уни қабул қилиб олиш ва хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга
шартномада шартлашилган миқдор ва сифатда хизматлар кўрсатилган. Аммо жавобгар
шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан, хизмат ҳақини ўз вақтида тўлаб
бермаган.
ФКниинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки
уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Шартномаларга асосан даъвогар томонидан табиий газ ва газ конденсати тайёрлаш
хизматлар кўрсатилган бўлиб, қисман тўлов амалга оширилган, шартномалар бўйича
бугунги кундаги жами 43 928 328 127 сўм қарздорлиги мавжуд.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳисобварақ-фактуралари билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, жавобгар шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар учун даъвогарга
тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
43 928 328 127 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
Мазкур ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ва тарафлар вакилларининг суд
мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди.
ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши
шарт.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган
кучга эга эмас.
Бироқ даъвогар вакили суд мажлиси кунига судга солиштириш далолатномаси,
жавобгар вакили тўлов топшириқномасини тақдим қилиб, унга кўра жавобгар
томонидан асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлигини маълум қилди. Шу боис суд,
даъвогарнинг даъво талабини 43 928 328 127 сўм ундириш қисмини рад қилишни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун 861 339 767 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шарномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан хўжалик
шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган
мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Мазкур шартноманинг 5.3-бандига асосан, бажарувчи томонидан кўрсатилган
хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун бажарувчи ўтказиб юборилган ҳар бир
кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,01 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилга н
тўлов суммасининг 2 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Муддати ўтган дебитор қарздорлигига жами кечиктирилган 549 кун (30.06.2024
йилдан 31.12.2025 йилгача) учун ҳисобланган пеня миқдори 236 437 766 096 сўмн и
(43 066 988 360 сўм х 0,01% x 549 кун) ташкил қилиб, кечиктирилган тўлов суммаси
2 фоизидан ошиб кетган.
Ушбу шартномага асосан 31.12.2025 йил ҳолатига ҳисобланган пеня
861 339 767 сўмни ташкил қилади.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар
ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши,
пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга
олиб, талаб қилинган пеняни 400 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини эса
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юкланиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда
суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка сумма сидан келиб чиққан ҳолда,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 263, 333, 703, 705моддалари, ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *******МЧЖ ҚК ҳисобидан даъвогар ******* МЧЖ фойдасига
400 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар *******МЧЖ ҚК ҳисобидан республика бюджетига 895 793 357,88 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Рахманова