Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2616/10944 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья BAYZAQOVA NAZOKAT TILOVOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6c0284e1-8a1d-41a6-8e5d-8736d75ce726 Claim ID PDF Hash 6ff448db8f95a7ef... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 4 217 символов
4-1001-2616/10944-сонли иш бўйича Tel: (+99855) 501-05-04 (ички 02971), е-mail: i.toshkent@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Байзақова раислигида, судья ёрдамчиси М.Маъмуров котиблигида, *******нинг ******* ҳисобидан 55 492 956 сўм асосий қарз, 9 295 055 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Абдурахмонов(ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ******* (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан ******* (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида имзоланган 2025 йил 01 январдаги А-1240-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) мажбуриятлари бажарилмаганлиги натижасида қарздорлик вужудга келганлиги сабабли, даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 55 492 956 сўм асосий қарз ва 9 295 055 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади, бироқ, суд мажлиси куни, вақти тайинланганлиги ҳақидаги жавобгарнинг манзилига юборилган ажрим қабул қилганлиги ҳақида маълумот иш ҳужжатларида мавжудлигидан келиб чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан низони унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартноманинг 1.1-бандига асосан, даъвогар жавобгарга жами 73 906 043 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган. Жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилган бўлиб, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 55 492 956 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Шартноманинг 4.4-бандида етказиб берилган маҳсулот учун олдиндан 100% тўлов амалга оширилиши лозимлиги, 4.5-бандига асосан тарафларнинг келишувига кўра ушбу сумма 15% дан кам бўлмаган миқдорга камайтирилиши, алоҳида ҳолларда эса олдиндан тўлов амалга оширилмаган ҳолда маҳсулот етказиб берилиши белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган, натижада қарздорлик вужудга келган. Қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборилган 2026 йил 30 январдаги П-36944-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган. Маҳсулот етказилганлиги 2025 йил 24 мартдаги 19011-сонли, 2025 йил 21 ноябрдаги 66900-сонли ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланганлиги сабабли, суд даъвонинг 55 492 956 сўм асосий қарзни ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар мажбуриятларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли, шартноманинг 5.3-бандига асосан 9 295 055 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, жавобгар мажбуриятни ўз вақтида бажармасдан тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли, даъвонинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди, бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини инобатга олиб, талаб қилинган пеняни 3 000 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари жавобгардан ундирилади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. ******* ҳисобидан: - ******* фойдасига 55 492 956 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати; - республика бюджетига 1 295 760,22 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Байзақова