← Назад
Решение #2808279 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law |
Текст решения
3 668 символов
*********-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Тошкент шаҳри
*********
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья З.Рахманова
раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Аширов котиблигида, даъвогар
*********масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар *********
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 1 307 501 000 сўм асосий
қарз ва 130 750 100 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни, тарафлардан жавобгар вакили *********(ишончнома
асосида) ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
*********масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ********* масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 1 307 501 000 сўм асосий қарз ва 130 750 100 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Бугунги суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво
талабларига эътироз билдириб, судга ёзма ариза тақдим қилиб, биринчи
суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмаганлиги сабабли ишни
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлиси ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
даъвогар бугунги биринчи суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Иш ҳужжатларида суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги
ажрим нусхасининг даъвогарга етказилганлигини тасдиқловчи почта
идорасининг хабарномалари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу билан бирга, даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлардан кўринишича, даъвогарнинг ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақидаги арзи ҳам мавжуд эмас.
ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ, агар, даъвогар биринчи
суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши
тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Ваҳоланки, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги 2026 йил 06 февралдаги
ажримида
биринчи
суд
мажлисига
келмаслик
оқибатлари
тушунтирилган.
Суднинг ажрими даъвогарнинг даъво аризасидаги ва юридик
манзили
*********
*********га *********февралда юборилган бўлиб, мазкур ажрим 2026 йил
11 февралда топширилганлиги қайд этилган.
ИПКнинг 108-моддасида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқариши, суд ажримида ишда иштирок этувчи
шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат
божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши
мумкинлиги назарда тутилган.
Қайд этилганларга кўра суд, олдиндан тўланган 14 382 511,00 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдириш лозим топади.
ИПКнинг 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф
этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий
тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Бинобарин, ИПКнинг 107, 118, 128, 170, 195-196-моддаларига
асосланиб, суд
A Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жавобгар ********* масъулияти чекланган жамияти вакилининг
ёзма аризаси қаноатлантирилсин.
*********масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар *********
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим қилган даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатлари даъвогар
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Рахманова