Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2612/10679 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья RAXMANOVA ZILOLA SURXANOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3a575780-58b5-4457-b6d0-17922d34af1a Claim ID PDF Hash da6c0065d2b8f7b2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 230-моддаси ИПКнинг 230 law
аси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 231-моддаси аси беришни рад этиш учун ушбу Кодекс 231 code_article
олатда ИПКнинг 231-моддаси олатда ИПК 231 law
шунингдек аризачи томонидан ИПКнинг 229-моддаси шунингдек аризачи томонидан ИПК 229 law
ИПКнинг 232-моддаси ИПКнинг 232 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 949 символов
********-сонли иш АЖРИМ (ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида) 2026 йил февраль ойининг 24 куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Рахманова, судья ёрдамчиси Ў.Аширов котиблигида, аризачи ******** АЖнинг жавобгар ЯТТ ********га нисбатан ********МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ********-сонли иш бўйича ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризасини, тарафлардан: аризачи вакили ********(ишончнома асосида) иштирокида, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ********МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди (ҳакамлик суди)нинг ********-сонли ҳакамлик иши бўйича 2026 йил 16 январдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар ЯТТ ******** (қарздор) ҳисобидан аризачи ******** АЖ (аризачи) фойдасига 131 305 899,34 сўм асосий қарз, 5 150 596 сўм фоиз ундирилган. Ҳамда ундирув гаровдаги Якка тартибдаги тадбиркор ********га мулк ҳукуқи асосида тегишли бўлган, 2020 йилда ишлаб чиқарилган ******** русумли, кузов рақами XWB5V31BVLA55051, двигатель рақами B15D212202032DFFX0732, рангги — кулранг, давлат рақам белгиси ********бўлган транспорт воситасига қаратилган ва унинг бошланғич сотув баҳоси 112 125 000 сўм этиб белгиланган. Қарздор томонидан мазкур суднинг ҳал қилув қарори ихтиёрий ижро этилмагач, аризачи Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, ушбу суднинг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб аризасини қаноатлантиришни сўради. Қарздор суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими жавобгарга етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 230-моддасининг учинчи қисмига кўра, иқтисодий суд ҳакамлик муҳокамаси тарафларини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Шундан келиб чиқиб, суд аризани жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этган аризачининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларни текшириб, мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб уларга ҳуқуқий баҳо бериб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича ҳакамлик судининг ********-сонли ҳакамлик иши бўйича ********даги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар ЯТТ ******** (қарздор) ҳисобидан аризачи ******** АЖ (аризачи) фойдасига 131 305 899,34 сўм асосий қарз, 5 150 596 сўм фоиз ундирилган. Ҳамда ундирув гаровдаги Якка тартибдаги тадбиркор ********га мулк ҳукуқи асосида тегишли бўлган, 2020 йилда ишлаб чиқарилган ******** русумли, кузов рақами XWB5V31BVLA55051, двигатель рақами B15D212202032DFFX0732, рангги — кулранг, давлат рақам белгиси ********бўлган транспорт воситасига қаратилган ва унинг бошланғич сотув баҳоси 112 125 000 сўм этиб белгиланган. Суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирган бўлса-да, жавобгар томонидан у ихтиёрий ижро этилмаган. Бундан норози бўлган аризачи юқоридаги ариза билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 230-моддасига кўра, иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 231-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун иқтисодий судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди. Иқтисодий суди ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, мазкур ҳолатда ИПКнинг 231-моддасида белгиланган ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш асослари мавжуд эмас. Юқоридагиларга асосан, шунингдек аризачи томонидан ИПКнинг 229-моддасида назарда тутилган барча ҳужжатлар аризага илова қилинганлигини эътиборга олиб, суд аризачининг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 232-моддаси бешинчи қисмига асосан, иқтисодий судининг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 195, 230-232-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Аризачи ******** АЖнинг ********МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2026 йил 16 январдаги ********-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. ЯТТ ******** ҳисобидан ******** АЖ фойдасига 131 305 899,34 сўм асосий қарз, 5 150 596 сўм фоизни мажбурий тартибда ундириш ҳамда ундирув гаровдаги Якка тартибдаги тадбиркор ********га мулк ҳукуқи асосида тегишли бўлган, 2020 йилда ишлаб чиқарилган ******** русумли, кузов рақами XWB5V31BVLA55051, двигатель рақами B15D212202032DFFX0732, рангги — кулранг, давлат рақам белгиси ********бўлган транспорт воситасига қаратилган ва унинг бошланғич сотув баҳоси 112 125 000 сўм этиб белгиланган транспорт воситасига қаратиш тўғрисида ижро варақаси берилсин. ЯТТ ******** ҳисобидан ******** АЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. ЯТТ ******** ҳисобидан республика бюджетига 824 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Рахманова