Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2629/10568 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья RAXIMOV ABDULLA SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2ea15e56-732f-4d66-bd3f-45e68ec948e0 Claim ID PDF Hash bee7093d946fe4cd... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
зР ФКнинг 437-моддаси зР ФК 437 law
зР ФК 449-моддаси зР ФК 449 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения 6 133 символов
4-1001-2629/10568-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.Рахимов раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Муҳаммадиевнинг котиблигида, даъвогар – “*****” МЧЖнинг жавобгар – “*****” МЧЖга нисбатан 38 518 744 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Д.Ахмедов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “*****” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 38 518 744 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб қувватлаб, уларни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажримни қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширишнинг имкони бўлмаган. Бу ҳақида далолатнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис, суд, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ерига юборилганлиги сабабли, суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблаб, ЎзР ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 24 сентябрда А-397-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан, сотувчи маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини, сотиб олувчи эса етказиб берилган махсулот учун шартномада белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома шартлари бўйича даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган хисоб-фактура билан ўз тасдиғини топган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун жавобгар тўловларни тўлиқ амалга оширмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 38 518 744 сўм қарздорлик вужудга келган. Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли, даъвогар даъво ариза билан судга мурожаат қилган. ЎзР ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 38 518 744 сўм қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 38 518 744 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 437-моддалари, ЎзР ИПКнинг 66, 118, 128, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “*****” МЧЖ фойдасига 38 518 744 сўм асосий қарздорлик, 763 175 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар - “*****” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 7 200 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Судья А.Рахимов