Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2528/115422 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья BAYBEKOVA MASHHURA BURIBAYEVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6d47103b-f699-4ea7-a25a-ce181e4aa603 Claim ID PDF Hash 18059f24e7651200... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 324-моддаси нинг 324 law
аролик кодекси 293-моддаси аролик кодекси 293 code_article
тисодий процессуал кодекси 3247-моддаси тисодий процессуал кодекси 3247 code_article
Текст решения 10 724 символов
4-1001-2528/115422-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Б.Байбекова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Ф.Эргашев Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья А.А.Нарзуллаев ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2026 йил февраль ойининг 24 куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати: раислик қилувчи – судья Б.Б.Абдурахимов, ҳайъат аъзолари – судьялар О.М.Гулямова ва А.А.Нарзуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Т.Шодмонқулова котиблигида ****** АТБ вакили ******иштирокида ****** АТБнинг тафтиш тартибидаги шикоятига асосан Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2026 йил 6 январдаги қарори қонунийлиги ва асослилигини Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида текшириб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ****** АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг Тошкент шаҳар Амалиёт бошқармаси ва ****** МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида 2021 йил 2 мартда тузилган 187-сонли кредит шартномасига асосан қарздорга кийимкечаклар ва бошқа текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун технологик ускуналар сотиб олиш мақсадида 60 ой муддатга 24 ойлик имтиёзли давр ва 9 фоиз устама тўлаш шарти билан 940.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида “Oltinsoy Zif Tekstil” МЧЖга тегишли Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида жойлашган устахона биноси (5.271.000.000 сўмга баҳоланган), “Giper Market Indenim” МЧЖнинг кафиллиги, кредит эвазига сотиб олинадиган ускуналар (4.900.000.000 сўмга баҳоланган) ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси билан 2021 йил 2 мартда тузилган 2021/К-5734-сонли кафиллик шартномасига асосан жамғарманинг 2.230.000.000 сўмлик кафиллиги тақдим қилинган. Ажратилган кредит маблағи ўз вақтида қайтарилмаганлиги, кредит шартномаси талаблари бузилганлиги сабабли даъвогар 2024 йил 10 февралда Денов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. 2 Денов туманлараро иқтисодий судининг 4-1905-2403/2128-сонли иши бўйича қабул қилинган 2024 йил 10 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, қарздор ва “Giper Market Indenim” МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 940.000 АҚШ доллари асосий қарзи, 9.870 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи, 658 АҚШ доллари жорий фоиз қарзи, жами 950.528 АҚШ доллари солидар тартибда ундирилган ҳамда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратилган. Мазкур ҳал қилув қарорининг ижроси бўйича берилган ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Олтинсой туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, гаровдаги кўчмас мулк ва ускуналар хатланиб, сотиш учун аукционга чиқарилган. Гаровдаги мулк сотилмаганлиги сабабли 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда, яъни 4.743.000.000 сўмга ва 153 дона тикув машинаси ускуналари 4.410.000.000 сўмга даъвогарнинг балансига олиниб, қарздорнинг асосий қарздорлиги учун йўналтирилган. Қарздор томонидан жами 174.960 АҚШ доллари фоиз қарздорлиги учун тўловлар амалга оширилган. Давлат ижрочисининг 2025 йил 10 февралдаги “Ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги қарорига асосан қарздорнинг тўлов қобилияти ва унга тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги сабабли ижро иши тамомланган ва ижро ҳужжати даъвогарга қайтарилган. Кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (ҳозирда “Tadbirkorlikni rivojlantirish rompaniyasi” АЖ) (жавобгар) билан 2021 йил 2 мартда тузилган 2021/К-5734-сонли кафиллик шартномасининг 1.1-бандида кафил банкнинг талабига биноан қарз олувчининг кредит шартномасида белгиланган асосий қарз тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Кафиллик шартномасининг 1.4-бандида мазкур кафиллик шартномаси бўйича кафилнинг мажбуриятлари миқдори 2.230.000.000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Қарздорнинг 2025 йил 14 август ҳолатига даъвогар олдида қарздорлиги муддатли асосий қарздан 233.580 АҚШ доллари, фоиздан 143.654 АҚШ доллари, жами 377.234 АҚШ долларини ташкил қилган. Даъвогар қарздордан ҳамда барча кредит таъминотлари ҳисобидан ундирув ишлари амалга ошириб бўлинганлиги, қарздор томонидан кредит шартномасидаги асосий кредит мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли жавобгарга кафиллик шартномасига асосан қарздорнинг 2.230.000.000 сўм асосий кредит қарздорлигини тўлаб бериш тўғрисида 2025 йил 15 августдаги 06-11/16731-сонли талабнома билан мурожаат қилган. Ушбу талабномага жавоб берилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида Тошкент туманлараро 3 иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2.230.000.000 сўм кафиллик маблағини ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2026 йил 6 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган ва даъвогардан республика бюджетига 22.300.000 сўм давлат божи ундирилган. Тафтиш тартибидаги шикоятда даъвогар суд томонидан давлат божи ундиришда 0,5 фоиз миқдорида эмас, балки 1 фоиз миқдорида давлат божи ҳисоблаб, хатоликка йўл қўйилганлиги баён қилиниб, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2026 йил 6 январдаги қарори билан ундирилган давлат божини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида даъвогар вакили тафтиш тартибидаги шикоятни қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида жавобгар тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 324-моддасига мувофиқ, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати раислик қилувчиинг маърузасини, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 293-моддасининг иккинчи қисмига кўра, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Кафиллик шартномасининг 2.7-бандида кредит таъминоти сифатида суғурта полиси олинган ҳолларда ҳам ундирув аввал суғурта полисига қаратилиши, 2.8-бандида мазкур шартноманинг 2.7-бандида назарда тутилган муддатлар тугаши ва барча зарур чоралар бажарилганидан сўнг, агар кредит шартномасида белгиланган тартибда банк олдидаги қарз миқдори қайтарилмаса, бош банк кафилга талабларни қўйиши мумкинлиги белгиланган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвогар томонидан жамғарма кафиллигидан фойдаланиш учун берилган буюртманомада кредитнинг таъминоти сифатида “Oltinsoy Zif Tekstil” МЧЖга тегишли Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида жойлашган устахона биноси (5.271.000.000 сўмга баҳоланган), қарздорнинг ўзига тегишли бўлган 4 технологик ускуналар (4.900.000.000 сўмга баҳоланган) ва “Inson” суғурта компаниясига тегишли бўлган 4.900.000.000 сўмлик кредит қайтмаслиги суғурта полиси мавжудлиги кўрсатилганлиги, даъвогар томонидан кафиллик шартномасининг 2.7-бандида кўрсатилган мажбуриятлар тўлиқ бажармаганлиги, даъвогар томонидан барча ундирув чоралари кўрилмаганлиги ва ундирув суғурта полисига қаратилмаганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб қонуний тўхтамга келган. Тафтиш тартибидаги шикоятда даъвогар суд томонидан давлат божи ундиришда 0,5 фоиз миқдорида эмас, балки 1 фоиз миқдорида давлат божи ҳисоблаб, хатоликка йўл қўйилганлигини билдирган. Бироқ, ушбу важлар қонуний қабул қилинган суд қарорларининг давлат божи удириш қисмини бекор қилиш ва мазкур қисми бўйича рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш учун асос бўлмайди. Чунки, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “д” кичик бандига кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлар бўйича биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди даъвогар томонидан суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берилганда давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, ишнинг якуни бўйича биринчи инстанция суди томонидан ундирилган 44 600 000 сўм давлат божининг 50 фоизи миқдорида, яъни 22 300 000 сўм давлат божи ундириш тўғрисида тўғри хулосага келган. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, даъво аризаси ва апелляция шикоятида келтирилган важларни текшириб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилган. Суд қарорларида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш тартибидаги шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарори 20-бандининг биринчи хатбошисида давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят (протест) берилиши мумкинлиги, бундай шикоятлар учун давлат божи тўланмаслиги 5 тўғрисида тушунтириш берилганлиги сабабли тафтиш шикояти учун даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-банди, 3249-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2026 йил 6 январдаги қарори ўзгаришсиз, тафтиш тартибидаги шикоят қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Б.Б.Абдурахимов Ҳайъат аъзолари: О.М.Гулямова А.А.Нарзуллаев