← Назад
Решение #2808287 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий Процессуал Кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
2 795 символов
4-1001-2614/10884-сонли иқтисодий иш
Тошкент шаҳри
tel (+99855 501 05 04 (03160) , E-mail; i.toshkent@sud/uz
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI
АЖРИМИ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Й.Т.Норбековнинг раислигида, судья
ёрдамчиси М.Абдувоҳобованинг котибалигида, даъвогар «*******» МЧЖ, жавобгар «*******»
МЧЖга нисбатан 40 135 991 сўм асосий қарз ва 20 067 995 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили Б.Самадов (ишончнома асосида), иштирокида
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар «*******» МЧЖ (бундан буён матндадаьвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар «*******» МЧЖ (бундан буён матндажавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 40 135 991 сўм асосий қарз ва 20 067 995 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даьвогар вакили ушбу низо бўйича тарафлар медиатив
келишувга эришгани боис, суддан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан мазкур иқтисодий ишни кўрмасдан
қолдиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2026 йил 24 февраль
куни мазкур низо бўйича медиатив келишув тузилган.
Тарафлар ушбу низони медиатив келишув билан ҳал қилишда профессионал медиатор
сифатида Ишниязов Шухрат Ашуровични тайинлаган. Медиатив келишув тарафлар томонидан
имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган.
Суд мавжуд низо “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17моддаси бешинчи қисмига асосан медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган
тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 107-моддаси 53бандига кўра тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги фактидан келиб чиқиб, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107,
195-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар «*******» МЧЖнинг жавобгар «*******» МЧЖга нисбатан жами 40 135 991 сўм
асосий қарз ва 20 067 995 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 1 204 080 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
даъвогар «*******» МЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Тошкент шаҳар
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ажрим қонуний кучга
киргач кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Й.Т.Норбеков