← Назад
Решение #2808288 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| ФК | 382 | — | law | |
| бандида ФК | 597 | — | law | |
| онун | 11 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 496 символов
4-1001-2629/10268-сонли иш
E-mail: i.toshkent.t@sud.uz
Тел: (+99855) 501 05 04
(ички рақам: 03155, 03156)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Рахимов
раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“*****” МЧЖ ХКнинг манфаатида жавобгар “*****” МЧЖга нисбатан
тарафлар ўртасида 2023 йил 26 октябрдаги 2166/23-сонли лизинг
шартномасини бекор қилиш ва лизинг объектини қайтариш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан: даъвогар вакили С.Саидбурхонов (ишончнома
асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“*****” МЧЖ ХК (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
“*****” МЧЖ (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023
йил 26 октябрдаги 2166/23-сонли лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга
асосан даъвогар (лизинг берувчи) жавобгар (лизинг олувчи)га, “Борона
дисковая приципной ASTAT 400” русумли, кузов рақами 02355, ранги “Яшил
рангли” транспорт воситасини лизингга бериш, жавобгар эса лизинг
объектини қабул қилиш ва тўлов жадвалига мувофиқ лизинг тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 26 октябрдаги топширишқабул қилиш далолатномага асосан лизинг объекти топширилган.
Жавобгар
томонидан
ўз
мажбуриятлари
лозим
даражада
бажарилмаганлиги яъни лизинг тўловлари ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги асосида Палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2023 йил 26 октябрдаги 2166/23сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ва лизинг объектини қайтаришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини такрорлаб,
жавобгар томонидан лизинг тўловларини амалга оширишда тўлов жадвалини
мунтазам равишда бузиб келаётганлиги учун юзага келган қарздорлик бугунги
кунга қадар тўланмаганлигини билдириб, суддан даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати
орқали хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги
тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР
ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Мазкур ҳолатда суд ишни Палата ва жавобгар вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб
равишда ундириш лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар лизинг
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
26 октябрдаги 2166/23-сонли лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан
даъвогар (лизинг берувчи) жавобгар (лизинг олувчи)га “Борона дисковая
приципной ASTAT 400” русумли, кузов рақами 02355, ранги “Яшил рангли”,
баҳоси 300.000.000 сўм бўлган автотранспорт воситасини лизингга бериш,
жавобгар эса лизинг объектини қабул қилиш ва тўлов жадвалига мувофиқ
лизинг тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 26 октябрдаги топширишқабул қилиш далолатномага асосан лизинг объекти топширилган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини жиддий равишда бузганлиги
оқибатида, лизинг тўловлари бўйича 47.836.561,59 сўм қарздорлик вужудга
келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 11 декабрда 2-204/25-сонли
талабнома билан мурожаат қилиниб, унга кўра лизинг тўловлари бўйича
қарздорликни зудлик билан қоплаши, акс ҳолда лизинг шартномасини бекор
қилиш ва лизинг объектини қайтариб бериш сўралган.
Бироқ, талабнома ихтиёрий бажарилмаган даъвогар судга мазкур даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 11.2.3, 11.2.4-бандларига
асосан шартнома лизинг берувчининг талабига кўра суд томонидан бекор
қилилиниши мумкинлиги келишилган.
ФКнинг 597-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, лизинг олувчи ўз
мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи
бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш
учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва
зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига
эга.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, тарафлардан бирининг
талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича
бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”
2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарорида ҳам тушунтириш берилган бўлиб,
Пленум қарорининг 6-бандида ФК 597-моддасининг тўртинчи қисмига ва
Қонун 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига кўра лизинг
олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи
бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш
учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва
зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига
эга эканлиги назар тутилган.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, лизинг берувчига у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказилиши, лизинг шартномасини лизинг олувчи
томонидан жиддий тарзда бузиш деб тушунилади. Шунингдек, агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг
объектини шартнома шартларини бузган ҳолда сақлаганлиги, лизинг олувчи
лизинг объектини суғурталамаганлиги, лизинг тўловларини ўз вақтида
тўламаганлиги, лизинг объектини ўз ҳисобидан жорий таъмирламаганлиги
ҳам лизинг шартномасини жиддий тарзда бузиш ҳисобланади. Бунда лизинг
олувчи томонидан лизинг шартномасини жиддий тарзда бузилганлиги
ҳолатини исботлаш мажбурияти лизинг берувчининг зиммасига юклатилади.
Мазкур Пленум қарорини 6.1-бандида судлар инобатга олишлари
керакки, шартномада белгиланган лизинг тўловлари муддати мунтазам
равишда бузилганлиги лизинг шартномасини жиддий тарзда бузиш деб
ҳисобланади.
Шунингдек, “Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни 11-моддаси биринчи қисм тўртинчи бандига асосан лизинг берувчи,
лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий равишда
бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни
тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда
ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани
бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан лизинг шартномаси шартлари
жиддий равишда бузилган бўлиб, суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2023
йил 26 октябрдаги 2166/23-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ва
лизинг объектини қайтариш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва
даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Лизинг
муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарорининг 8.1-бандида Судларга тушунтирилсинки, лизинг объектини
қайтариш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи
қайтарилган лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади
деб тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосли деб топилган номулкий тусдаги
талаби (шартномасини бекор қилиш) ҳамда баҳоси 300.000.000 сўм бўлган
лизинг объектини қайтариш талаблари бўйича 10.120.000 сўм давлат божи
жавобгардан республика бюджетига ундирилиши лозим бўлади.
Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни
лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “*****” МЧЖ ХК ва жавобгар “*****” МЧЖ ўртасида 2023
йил 26 октябрдаги 2166/23-сонли лизинг шартномасини бекор қилинсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан лизинг объекти бўлган «Борона дисковая
приципной ASTAT 400” русумли, кузов рақами 02355, ранги “Яшил рангли”
транспорт воситаси “*****” МЧЖ ХКга қайтарилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” МЧЖ ХК
ҳисобига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 10.120.000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Рахимов