Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2618/10963 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID abf361de-be56-49c6-9701-d2b2cd369e2a Claim ID PDF Hash 147d23763fd152ee... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 089 символов
4-1001-2618/10963-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри февраль 2026 йил 24 Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Таниевнинг котиблигида, даъвогар ********* масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг жавобгар *********масъулияти чекланган жамиятидан 63 099 562 сўм асосий қарз ва 7 042 348 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Абдурахмонов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ********* масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *********масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 63 099 562 сўм асосий қарз ва 7 042 348 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида билдирилган важларни такрорлаб, жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво ариза киритилганидан сўнг жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлигини, бугунги кун ҳолатига 57 716 851 сўм асосий қарздорлик қолганлигини билдириб, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилиб, даъво аризасини қолган қарздорлик бўйича тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва ўз фикр мулоҳазалаларини билдирмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 2 январда А-1535-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга дори маҳсулотларини етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва шартномада белгиланган муддатда ва тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.4-бандига асосан етказиб берилган маҳсулот учун олдиндан 100% тўлов амалга оширилиши лозимлиги, 4.5-бандига асосан тарафларнинг келишувига кўра ушбу сумма 15% дан кам бўлмаган миқдорга камайтирилиши, алоҳида ҳолларда эса олдиндан тўлов амалга оширилмаган ҳолда маҳсулот етказиб берилиши белгиланган. Шартноманинг 4.7-бандига кўра, маҳсулот учун тўловлар олдиндан 100 фоиздан кам миқдорда амалга оширилган бўлса, тўловларнинг қолган қисми товар етказилган кундан 30 календарь кун муддатда амалга оширилиши келишилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами 99 496 311 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун даъвогарга тўловларни лозим даражада амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 63 099 562 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тарафлар ўртасидаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Юқоридагиларга асосан суд даъвонинг жавобгардан 63 099 562 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъво судга тақдим қилингач, жавобгар қисман тўловларни амалга оширган. Натижада, даъвогар тақдим этган маълумотномага асосан 57 716 851 сўм асосий қарздорлик қолган. Шу сабабли суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини қисман, яъни 57 716 851 сўмини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан тўлов муддати кечиктирилганлиги учун 7 042 348 сўм пеня ундириш талаби билдирилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 5.3-бандига кўра, жавобгар даъвогарга тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва пеня тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида “Шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, мажбуриятнинг бузилиши оқибатларига номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 1 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар *********масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ********* масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси фойдасига 57 716 851 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар *********масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1 402 838,2 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К. Абидов