← Назад
Решение #2808296 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| зР ФК | 437 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 127 символов
4-1001-2607/10530-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья А.Файзиев, даъвогар
“XXXXXX” жавобгар “XXXXXX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2
729 580 сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“XXXXXX” (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“XXXXXX” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 2 729 580 сўм закалат пулини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур даъво талаби базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли, соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
18 декабрда тузилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб
бериш тўғрисида 6301950/1.1-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур
шартномага асосан, сотувчи жами 90 986 000 сўмлик маҳсулотни етказиб бериш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса етказиб берилган махсулот учун шартномада
белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, буюртмачи шартнома суммасининг
100% миқдоридаги тўловни шартнома ахборот тизимида қайд этилгандан
бошлаб 10 иш куни ичида тўлаши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар 2025 йил 19 декабрда 16 575 000 сўм тўловни амалга
оширган.
Шартноманинг 2.2-бандида эса ижрочи тўлов амалга оширилганлиги
тўғрисида ҲККПдан хабарнома олганидан бошлаб 1 иш куни ичида товарни
етказиб бериши шартлиги белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, маҳсулот
етказиб берилмаган, шу боис даъвогар даъво аризасида 2 729 580 сўм закалат
суммасини ундиришни сўраган.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Даъвогар томонидан электрон аукцион савдоларини ташкил этиш учун
шартнома бошланғич суммасининг 3% миқдорида закалат тўлови тўланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда
3015-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Махсус ахборот портали
операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги
фаолияти тўғрисида”ги Низомнинг 53-бандида ҲККП ижрочининг закалати
жарима сифатида бюджет буюртмачисига ўтказилиши тўғрисидаги суднинг
қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни
кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни бюджет
буюртмачисининг бюджетдан ташқари тегишли ҳисоб рақамига ўтказишни
амалга оширади.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг 2 729 580 сўм закалат
суммасини ундириш тўғридаги даъво талабларини асосли деб ҳисоблаб, уларни
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 2032,
2034, 2035 - моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даьво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “XXXXXX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар - “XXXXXX” фойдасига 2 729 580 сўм закалат пули, 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар - “XXXXXX” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 412 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ундирувчига ижро
варақаси берилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V
бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
Ҳал қилув қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
А.Файзиев