Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2607/10143 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья FAYZIYEV A’ZAM AZAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение IХХХ Ответчик / Подсудимый
Source ID fac0c36d-0a87-4511-ba70-689d46b1fb22 Claim ID PDF Hash cc99b8a4ab87e333... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аракатларидан вужудга келади ФКнинг 234-моддаси аракатларидан вужудга келади ФК 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 635-моддаси ФКнинг 635 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
аноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения 10 003 символов
4-1001-2607/10143-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья А.Файзиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Эргашевнинг котиблигида, даъвогар «IХХХ» давлат муассасасининг жавобгар «ХХХ” масъулияти чекланган жамиияти ҳисобидан 279 987 098,80 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Г.Солиева (ишочнома асосида) ва жавобгар вакили Р.Сапаев (раҳбара) ҳамда И.Сапаев (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар «IХХХ» давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ХХХ” масъулияти чекланган жамиияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 279 987 098,80 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини такрорлаб, жавобгар томонидан шартнома шартлари бўйича ишлар ўз вақтида бажарилмаганлигини билдириб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар (буюртмачи) томонидан 1 548 779 502 сўмлик қурилиш материллари етказиб берилганлигини, бу жами етказиб берилиши керак бўлган қурилиш материалларининг 38,7% ташкил қилишини, пудратчи томонидан ишларни ўз вақтида якунлашига салбий таъсир қилганлигин, ҳозирда корхонада молиявий қийинчиликлар юзага келганлиги сабабли жавобгар томонидан 2026 йил учун қўшимча шартнома имзолаш тўғрисида мурожаат қилинганлигини маълум қилиб даъво аризани рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Шартнома шартларига асосан жавобгар томонидан ишлар бажарилиб, топширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 13 октябрда 195406-сонли пудрат шартномаси, 2025 йил 13 октябрда 1-сонли қўшимча келишув тузилган бўлиб унга кўра, жавобгар Ҳазорасп тумани “Қиртепа” МФЙ ҳудудида янги умумтаълим мактабини қуриш ишларини амалга ошириш, ўз навбатида даъвогар ишларни қабул қилиб олиш ва шартномада белгиланган муддатда ва тартибда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан шартномада белгиланган ишлар 2026 йил 21 январда топширилиши лозим бўлсада, бироқ ишлар бугунги кунга қадар топширилмаган (03.02.2026 йил холатига кўра 14 кун кечиктирилган). Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Шартноманинг 16.4-бандида пудратчи ишларни шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган тартибда ва муддатда тугатиб, топширмаган тартибда Буюртмачига мазкур шартнома умумий қийматининг 5 (беш) фоизи миқдорида жарима тўлашга мажбурлиги келишилган. Шундан сўнг даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгардан 279 987 098,80 сўм жарима ундиришни сўраган. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажриба- конструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 635-моддасига кўра, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. Пудрат шартномасида кўрсатилган ишни бажаришнинг бошланғич, охирги ва оралиқ муддатлари шартномада назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўзгартирилиши мумкин. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан ишлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг 279 987 098,80 сўм жарима ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, неустойка ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган жаримани 35 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186,192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар «IХХХ» давлат муассасасининг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «ХХХ” масъулияти чекланган жамииятидан даъвогар «IХХХ» давлат муассасаси фойдасига 35 000 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин Жавобгар «ХХХ” масъулияти чекланган жамииятидан республика бюджетига 5 599 741,98 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Файзиев