Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2607/9678 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья FAYZIYEV A’ZAM AZAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Xxxxxx Ответчик / Подсудимый Xxxxxx
Source ID 762b5baf-d2ab-4f67-b85a-62bacab5b21d Claim ID PDF Hash 1c8ce2be46891a78... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Ушбу Кодекснинг 236-моддаси Ушбу Кодекс 236 code_article
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 693 символов
4-1001-2607/XXXXX-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Файзиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Эргашев котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Xxxxxx» акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар «Xxxxxx» акциядорлик жамиятидан 735 800 000 сўм кафиллик маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили XXXXX (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Ш.Бердиев иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси «Xxxxxx» акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Xxxxxx» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки кафил деб юритилади)дан 735 800 000 сўм кафиллик маблағини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили иштирок этиб, даъво аризаси важларини такрорлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида ишитирок этган жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам кафиллик қарзи мавжудлилигини, даъвогарга тўлаб беришинии маълум қилди . Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакиллари важларини, кўрсатмаларини ва фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу Кодекснинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги мажуд ҳужжатларга кўра, банкнинг (Самарқанд вилояти бошқармаси) ва «Gazoil Servis Mitan» масъулияти чеклнган жамияти (қарз олувчи) ўртасида 2020 йил 20 май куни “кредит шартномаси” тузилган бўлиб, унга кўра банк қарз олувчига қуёнчиликни ривожлантириш мақсадида наслли қуёнлар ва қуён қафасларини сотиб олиш учун йиллик 7,1 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ойлик муддатга 300 000 АҚШ доллари кредит ажратган. Шунингдек, банк, жавобгар ва қарз олувчи ўртасида 2020 йил 13 майда 2020/К-700-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан кафил банкнинг талабига биноан қарз олувчининг кредит шартномасида белгиланган асосий қарз тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятни олган. Кафиллик шартномаснинг 1.4-бандига кўра, кафилнинг мажбуриятлари миқдори 1 000 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Мазкур шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги учун дастлаб банк Фарғона туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантилиб, қарз олувчидан банк фойдасига жами 266 864 АҚШ доллари қарздорлиги ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш белгиланган (4-1403-2501/5003-сонли иш). Шундан сўнг, қарз олувчининг даъвогар олдида 735 800 000 сўм асосий қарздорлиги қолган. Кафиллик шартномасининг 1.1-бандида, кафил қарз олувчининг кредит шартномасида белгиланган асосий қарз тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятни олганлиги боис банк жавобгарга нисбатан мазкур 735 800 000 сўм қолган асосий қарзни кафиллик доирасида тўлаб беришни сўраб талабнома билан мурожаат қилган. Бироқ, талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, Палата юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга мурожаат қилган. Суд даъвогарнинг жавобгардан 735 800 000 сўм кафиллик маблағини ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, қарз олувчининг 735 800 000 сўм пул маблағи қайтарилмасдан қолган. Мазкур сумма қайтарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даллилар билан ўз тасдиғини топган. ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошка шахс ўз мажбуриятини тўла ёки кисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун хам тузилиши мумкин. ФК 293-моддасига биноан қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда кафил ва карздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти конунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошкача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида карздор билан баравар хажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, карзни ундириб олиш бўйича суд чикимларини ва карздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошка зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошкача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Суд ишдаги мавжуд далилларни ўрганиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 68, 75, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Xxxxxx» акциядорлик жамиятидан даъвогар «Xxxxxx» акциядорлик тижорат банки фойдасига 735 800 000 сўм кафиллик маблағи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Xxxxxx» акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига 14 716 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддат ичида кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Файзиев