Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2614/9560 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья NORBEKOV YO‘LDOSH TIRKASHEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 19894bdf-53a0-4e29-b702-99fc5324abd8 Claim ID PDF Hash 9050b86f30a2b100... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 214 символов
4-1001-2614/9560-сонли иш Тошкент шаҳри tel (+99855 501 05 04 (02946) , E-mail; i.toshkent@sud/uz O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Ўзбекистон Республикаси Номидан Ҳал қилув қарори 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Й.Т.Норбековнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Абдувохобованинг суд мажлиси котиблигида, Тошкент шахар прокуратураси 13-бўлим прокурори Ж.Қодиров, даъвогар «*********» ДМнинг жавобгар «*********» МЧЖга нисбатан 26 719 429.34 сўм асосий қарз ва 34 209 987.73 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, тарафлар иштирокисиз кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар «*********» ДМ (бундан буён матнда даьвогар деб юритилади) жавобгар «*********» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар «*********» МЧЖ ҳисобидан даъвогар «*********» ДМ фойдасига 26 719 429.34 сўм асосий қарз ва 34 209 987.73 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даьвогар вакили судга илтимоснома тақдим этиб, ушбу ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўради. Тегишли тартибда хабардор қилинганига қарамасдан суд мажлисига жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қонуний бахо берган холда, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбурият мулк ижараси шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасига биноан, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «*********» ДМ (ижарага берувчи), «*********» МЧЖ (ижарага олувчи) хамда «Toshkent shahar kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish direksiyasi» ДМ (балансда сақловчи) ўртасида уч томонлама 20.03.2025-йилда 260625215224-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, «Toshkent shahar kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish direksiyasi» ДМ балансида бўлган Чилонзор МФЙ, Чилонзор кўчаси, 2-уй манзилидаги умумий майдони 1540.09 м2 бўлган обьектни ижарага бериш, жавобгар эса фойдаланилган обьект учун шартномада кўрсатилган вақтда ва миқдорда ижара хақини тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан фойдаланилган обьект учун ижара хақини ўз вақтида тўламаган. Даьвогар «*********» ДМ жавобгар *********» МЧЖга нисбатан 2025 йил 26 сентябрда Тошкент туманлараро иқтисодий судига даьво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 42 962 720.89 сўм асосий қарз ва 14 776 574.93 сўм пеня ундиришни сўраган. 23.09.2025 йил холатига «*********» МЧЖнинг фойдаланилган обьект учун ижара хақидан қарздорлиги 42 962 720.89 сўмни ташкил қилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 октябрдаги 4-1001-2516/106869-сонли ҳал қилув қарорига асосан, даьво аризаси қисман қаноатлантирилган, «*********» МЧЖ хисобидан даьвогар «*********» ДМ фойдасига 42 962 720.89 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундириш, жавобгар хисобидан давлат бюджетига 1 154 785.91 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Натижада 23.09.2025 йилдан 28.01.2026 йилгача бўлган вақт холатига кўра, жавобгарнинг фойдаланилган обьект учун ижара қарздорлиги 26 719 429.34 сўм вужудга келган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларига илова қилинган тарафлар ўртасида тузилган шартнома, солиштирма далолатнома, талабнома билан ўз тасдиғини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 26 719 429.34 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун 34 209 987.73 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 4 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар «*********» МЧЖ хисобидан даъвогар «*********» ДМ фойдасига 26 719 429.34 сўм асосий қарз ва 4 000 000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгар «*********» МЧЖ хисобидан давлат бюджетига 1 218 589 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ФКнинг 8, 234, 236, 333, 535-моддаларини ва ИПКнинг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*********» МЧЖ хисобидан даъвогар «*********» ДМ фойдасига 26 719 429.34 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня хамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*********» МЧЖ хисобидан давлат бюджетига 1 218 589 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойик муддат ичида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Й.Т.Норбеков