← Назад
Решение #2808303 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 709 символов
4-1001-2620/10751-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Абидов,
даъвогар ********* масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
********* масъулияти чекланган жамияти хисобидан 1 050 000 cўм асосий қарз
ва 201 600 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
********* масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади)нинг судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *********
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
хисобидан 1 050 000 cўм асосий қарз ва 201 600 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза
бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга
қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
2
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида (оммавий оферта)
олди-сотди шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)
имзоланган.
Шартномага асосан даъвогар (сотувчи) жавобгар (сотиб олувчи)га назорат
касса машинаси (товар)ни олти ой муддатга бўлиб тўлаш шарти билан мулк
қилиб топшириши, жавобгар эса товарни қабул қилиб, шартномада белгиланган
муддат ва тартибда товар ҳақини тўлаши белгиланган.
Шартноманинг 4.1-бандида товар бир донасининг нархи 2 699 000 сўм
эканлиги, 4.3-бандига мувофиқ маҳсулот учун тўлов ҳар бир етказиб берилган
маҳсулотга ҳисобланиб, сотувчининг ҳисоб-рақамига тенг миқдорда хар ойда
350 000 сўмдан бўлиб – бўлиб тўлаб борилишига келишилган.
Шартноманинг 4.7 бандига асосан жавобгар томонидан шартномада
белгиланган тўлов қилиш муддати бир кунга кечиктирилганда, даъвогар товар
ҳақини тўлиқ тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги келишилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга топшириш-қабул
қилиш далолатномасига асосан товар етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар мажбуриятларни лозим даражада бажармай, тўловларни
ўз муддатида тўлмаганлиги сабабли даъвогар олдида 1 050 000 сўм
қарздорликка йўл қўйган.
ФКнинг 386-моддаси биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
3
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан юзага келган қарздорликни бартараф этиш мақсадида
жавобгарга юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар мазкур даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тарафлар ўртасидаги
шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, қабул қилиш топшириш далолатномаси ва
ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Юқоридагиларга асосан суд даъвонинг жавобгардан 1 050 000 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра даъво
судга тақдим этилгач, жавобгар қисман қарздорликни бартараф этганлиги,
жавобгарнинг даъвогар олдида 700 000 сўм қарздорлиги қолганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга асосан суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини
қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 700 000 сўм асосий
қарз ундиришни лозим топади.
Шунингдек,
даъво
аризасида
жавобгардан
тўлов
муддати
кечиктирилганлиги учун 201 600 сўм пеня ундириш талаби билдирилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Шартноманинг 7.7-бандига кўра, жавобгар даъвогарга тўловларни ўз
вақтида амалга оширмаганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир
кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги ва пеня тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд даъво
талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2бандида “Шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт” деб тушунтириш берилган.
Ушбу
ҳолатда
суд,
мажбуриятнинг
бузилиши
оқибатларига
4
номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган пеня миқдорини 50 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдори
(БҲМ)нинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда, 2-банди изоҳида кичик
тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти
доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» — «г» ва «е»
кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи тўлаши белгиланган.
Даъвогар ушбу даъво аризаси учун кичик тадбикорлик субъекти эканлиги
ҳақидаги ҳужжатни илова қилиб, 206 000 сўм давлат божи тўлаган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг ИПК 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ********* масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
********* масъулияти чекланган жамияти фойдасига 700 000 сўм асосий қарз,
50 000
cўм
пеня,
206 000
сўм
давлат
ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ой
5
муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Тошкент шаҳар
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.К. Абидов