← Назад
Решение #2808305 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| онуннинг | 25 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| онуни | 24 | — | law | |
| онуни | 8 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
20 334 символов
4-1001-2630/6910-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Жураева раислигида,
судья ёрдамчиси К.Ўраевнинг котиблигида, аризачи ************нинг
жавобгар “************” МЧЖ ҚКга нисбатан юридик шахс фаолиятини
камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
бўйича иқтисодий ишни, тарафлардан Тошкент шаҳар прокурори Ж.Қодиров
(гувоҳнома асосида), аризачи вакили Ғ.Шукуров (12.02.2026 йилдаги 01-01/7222-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакиллари К.Исроилов (02.02.2026
йилдаги 001/25-сонли ишончнома асосида), И.Ахмедов (03.01.2025 йилдаги
ишончнома асосида), “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДМ вакили
Ж.Кенжаев (23.02.2026 йилдаги 02-01/3-221-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
************ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Тошкент
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, унда
“************” МЧЖ ҚК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан юридик шахс фаолиятини камчиликлар бартараф этилгунга қадар
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларини
такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ариза талабларига
эътироз билдириб, аризачи томонидан тақдим этилган маълумотномада
кўрсатилган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 47-уй
манзилида “Eri ll S rvi ” МЧЖ ҚК билан жавобгар ўртасида тузилган ижара
шартномаси асосида фаолият юритишини ва у бинодан офис сифатида
фойдаланишини, ушбу бино иншоот маъмурий бино ҳисобланганлиги сабабли
бино юзасидан давлат экологик экспертиза хулосаси олиниши талаб
этилмаслигини, шунингдек, экологик экспертиза хулосасини олиш мулк
эгасининг мажбурияти ҳисобланишини, “************” МЧЖ ҚКга тегишли
бўлган Тошкент шаҳри, Сергели туманида жойлашган ёқилғи сақлаш омбори
юзасидан давлат экологик экспертиза хулосасини олиш мақсадида
шартномалар тузилганлигини, аризачи жавобгар ижара асосида фойдаланиб
келаётган бино юзасидан экологик экспертиза хулосаси олинмаганлиги
сабабли фаолиятни тўхтатишни сўраганлигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган “Давлат экологик экспертизаси маркази”
ДМ вакили Ўзбексистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.2020
йилдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли Қарорининг 1-иловаси билан
тасдиқланган “Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият
турлари рўйхати”нинг IV тоифага мансуб фаолият турларининг 5-бандида
назарда тутилган Рекреация ва уй-жой-фуқаролик объектларига ижара
пунктлари ҳам киришини, бундан ташқари жавобгарнинг Тошкент шаҳри,
Сергели туманида жойлашган ёқилғи-мойлаш комплекси ҳудудида нефт
маҳсулотларини сақлаш ва тақсимлаш терминали учун олинган давлат
экологик экспертиза хулосаларининг амал қилиш муддати тугаганлигини
маълум қилди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ариза юзасидан фикрмулоҳазаларини билдириб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг, мутахассиснинг
тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
асосан
ариза
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтиосдий-процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 216-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган
қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган
ҳолда кўрилади.
ИПКнинг 217-моддасига кўра, фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва
тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланади.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф
муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини
тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари
шартлиги, Экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон
саноати ва геология вазирлиги томонидан ўз ваколатларига мувофиқ
тасдиқланиши, ушбу қонуннинг 25-моддасида эса давлат экология
экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга чиқариш ман
этилиши, 41-моддасида корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни
жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкциялаш, кенгайтириш ва
техника билан қайта ускуналаш, улардан фойдаланиш ва уларни тугатиш
чоғида экология хавфсизлиги талаблари бажарилмоғи, табиатни муҳофаза
қилиш чора-тадбирлари назарда тутилмоғи лозимлиги, корхоналар,
ташкилотлар, муассасалар, айрим шахслар чиқитсиз ва камчиқит
технологияларни жорий этишлари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини
камайтиришлари, уларни зарарсизлантиришлари ва қайта ишлашлари,
чиқиндиларни навларга ажратиш, тўплаш, кўмиб ташлаш ва улардан
фойдаланиш қоидаларига риоя этишлари шартлиги, фаолияти атроф табиий
муҳитга анча зарарли экологик таъсир этиши мумкин бўлган йирик халқ
хўжалик объектларини ривожлантириш ва жойлаштириш тўғрисидаги
қарорлар давлат экология экспертизаси хулосасига асосан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилиниши, Экология
талабларига жавоб бермайдиган объектларни фойдаланишга топшириш ман
этилиши белгиланган.
Шунингдек, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида атмосфера ҳавосига
физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши йўл қўйиладиган тегишли
даражадан ошмаслиги зарурлиги, 21-моддасида атмосфера ҳавосини
ифлослантирувчи манба бўлиши ёки ҳавога бошқа тарзда зарарли таъсир
кўрсатиши мумкин бўлган техноген ҳосилаларни аҳоли пунктлари ҳудудида
ёки уларга яқин ерларда жойлаштириш тақиқланиши, Атмосфера ҳавосини
ифлослантирувчи манба ҳисобланадиган ишлаб чиқариш ва истеъмол
чиқиндилари қайта ишланиши, тозаланиши, дезодорация қилиниши ёки
махсус полигонларда сақланиши зарурлиги, бундай полигонларнинг жойи
давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда,
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилгандан
сўнг экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат
органининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланиши назарда тутилган.
Ушбу Қонунининг 24-моддасига асосан фаолияти атмосфера ҳавосига
ифлослантирувчи моддаларни, биологик организмларни, иссиқхона газларини
ва озонни бузувчи моддаларни чиқариш ҳамда унга физикавий омилларнинг
зарарли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ бўлган корхоналар, муассасалар ва
ташкилотлар:
атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларни тозалаш ва унга
зарарли физикавий таъсирни камайтириш учун иншоотлар, қурилмалар ва
асбоб-ускуналардан, шунингдек уларнинг устидан назорат қилиш
воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг ишлаш қоидаларига риоя этиши;
озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритиши, уларнинг атмосфера
ҳавосига чиқарилишига йўл қўймаслиги, рециркуляцияни (уларни қайта
ишлатиш мақсадида бирламчи тозалашни) амалга ошириши;
хўжалик объектлари теварагида санитария-муҳофаза зоналарини барпо
этиши;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг йўл
қўйиладиган доирадаги нормативларини белгилаши;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришни ҳамда унга
зарарли физикавий таъсирни камайтириш ва (ёки) бартараф этиш чоратадбирларини кўриши;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ҳамда унга
физикавий омиллар зарарли таъсирининг йўл қўйиладиган доирадаги
нормативларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши, уларнинг
ҳисобини юритиши ва статистика ҳисоботини тақдим этиши;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг сифат
ва миқдорий таркибини аниқлаш учун намуналар олинишини таъминлаши
ҳамда ўлчовларни амалга ошириши;
ёқиш учун мўлжалланмаган жойларда ва (ёки) қурилмаларда
ёқилғининг, ёқилғи сифатида фойдаланиладиган моддаларнинг ёки моддалар
аралашмасининг ёқилишига, шунингдек ёқилғи ҳисобланмайдиган
материаллар ва чиқиндиларнинг ёқилишига йўл қўймаслиги, бундан ёқиш
махсус ускуналардан фойдаланиб ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
тўғрисидаги ва чиқиндилар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этган
ҳолда амалга оширилган ҳоллар мустасно;
энергияни тежовчи ва (ёки) ресурсларни тежовчи технологияларни
жорий этиш ҳамда экологик жиҳатдан тоза энергия манбаларидан
фойдаланиш чора-тадбирларини кўриши;
метеорологик шароитлар ноқулай келиши кутилаётганлиги муносабати
билан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик
организмлар чиқарилишини камайтириш юзасидан экология ва иқлим
ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи билан келишилган
тадбирларни бажариши;
корхоналар ва транспорт коммуникацияларининг таъсир доирасида
атроф-муҳитга ҳамда аҳоли соғлиғига зарарли таъсир кўрсатилишини
баҳолашдан ўтказиши;
кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчи
бирикмаларни сақлаш, ташиш шартларига, улардан фойдаланиш ва улардан
бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларига риоя этиши;
атмосфера ҳавосига бирйўла ва авария туфайли ифлослантирувчи
моддалар чиқарилишининг, яширин хавфли вазиятлар юзага келишининг
олдини олиш, шунингдек атмосфера ҳавосининг трансчегаравий
ифлосланишини камайтириш юзасидан чоралар кўриши;
чиқиндиларнинг утилизация қилинишини таъминлаши ҳамда улар
тўпланиб қолганида ва қайта ишланаётганида атмосфера ҳавосини
ифлослантиришнинг олдини олиш чораларини кўриши шарт.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши
тупроқ, сув ва атроф-муҳитнинг бошқа объектлари ифлосланишига олиб
келмаслиги керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, давлат экологик экспертизаси маркази
Тошкент шаҳар филиали томонидан судга тақдим этилган 02.02.2026 йилдаги
маълумотномада жавобгар томонидан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
“Тирсакобод” МФЙ, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 47-уй манзили бўйича Давлат
экологик экспертизасидан ўтказиш меъёрий ҳужжатлари ишлаб
чиқилмаганлиги қайд этилган.
“Eri ll S rvi ” МЧЖ ҚК ва жавобгар ўртасида тузилган 27.12.2024
йилдаги кўчмас мулк ижара шартномасига асосан “Eri ll S rvi ” МЧЖ ҚК
ўзига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ
кўчаси, 47-уй манзила жойлашган бинонинг 1,2,3,4,5 қаватларида жами
3 062,10 кв.м майдондан иборат бўлган майдонни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш учун жавобгарга берган ҳамда жавобгар ушбу объектдан
маъмурий бино (офис) сифатида фойдаланиб келмоқда.
Аниқланишича, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш
механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли Қарори билан
тасдиқланган (1-Иловаси) “Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган
фаолият турларининг рўйхати”га асосан I тоифасига мансуб (юқори даражада
хавфли) фаолият тури билан шуғулланади.
Шунингдек, жавобгар (аввалги номи Jizz kh
tr lium МЧЖ ҚК)
томонидан 26.10.2020 йилда 01-01/10-08-1595-сонли ҳамда 09.03.2021 йилда
01-01/10-08-342-сонли Тошкент шаҳри, Сергели туманида қурилаётган
ёқилғи-қуйиш комлекси қурилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича Экологик (ЗВОС ва ЗЭП) хулосалар
олинган.
Шунингдек, “S n g J twhit s” МЧЖ ва Б.Камандиёров ўртасида
тузилган 05.01.2026 йилдаги 1-сонли шартномага асосан, Б.Камандиёров
Тошкент шаҳрида жойлашган ёқилғи-қуйиш комлекслари фаолияти бўйича
экологик экспертиза хулосалари (ПДО ва ПДВ) олиш билан боғлиқ ишларни
амалга ошириши белгиланган.
Аризачи томонидан жавобгарга юборилган 15.01.2026 йилдаги 01-01/722-сонли хатга жавобан жавобгар томонидан Тошкент шаҳар Экология ва
иқлим ўзгариши бош бошқармасига юборилган 22.01.2026 йилдаги 001-03370139-2026-сонли жавоб хатида жамият томонидан экологик меъёрий
ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича шартнома тузиш ишлари амалга
оширилаётганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология, иқлим ўзгариши
миллий қўмитаси ҳузуридаги “Давлат экологик экспертизаси маркази”
ДМнинг
-s rvi .uz сайти орқали белгиланган тартибда тақдим қилиниши
маълум қилинган.
Бундан ташқари жавобгар томонидан Тошкент шаҳар Экология ва
иқлим ўзгариши бош бошқармасига 20.02.2026 йилда 001-0337-0357-2026сонли хат билан Чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишининг
экологик нормативлари лойиҳаси юборилган.
Давлат экологик экспертизаси маркази Тошкент шаҳар филиали
томонидан судга тақдим қилинган 20.02.2026 йилдаги маълумотномада
жавобгар томонидан Тошкент шаҳри, Сергели туманида янги ёқилғи-қуйиш
комплекси қурилишини ташкил этиш учун 2020 йил 9-декабрда “Атрофмуҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) лойиҳасига 01-01/10-08-1882сонли, 2021 йил 9 мартда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ)
лойиҳасига 01-01/10-08-342-сонли ҳамда “************” МЧЖ ҚК (Jizz kh
tr lium) томонидан Тошкент шаҳри, Сергели туманида нефть
маҳсулотларини сақлаш ва тақсимлаш терминали ташкил этиш учун 2021 йил
21 декабрда “Экологик оқибатлар тўғрисида Баёнот” (ЭОТБ) 04-01/10-082323-сонли
Давлат
экспертизасининг
ижобий
хулосалари
расмийлаштирилганлиги, бироқ ушбу хулосаларнинг амал қилиш муддати
2024 йил 20 декабрда тугаганлиги маълум қилинган.
“Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик
экологик баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
8-моддасида барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш ва
(ёки) ажратиш материаллари, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, табиий
ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини ҳамда
бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий
ҳужжатлар, шу жумладан техник регламентлар ва шартларнинг,
стандартларнинг,
қоидалар
ҳамда
йўриқномаларнинг
лойиҳалари,
чиқиндиларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун
янги турдаги технологияларни ҳамда техника воситаларини, материаллар,
буюмларни, биологик, кимёвий моддаларни ва воситаларни яратиш бўйича
ҳужжатлар, атроф-муҳитнинг ҳолатига ва инсон соғлиғига салбий таъсир
кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар, махсус ҳуқуқий
режимга эга бўлган объектлар Экологик экспертиза объектлари эканлиги,
11-моддасида ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган экологик
экспертиза объектлари давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши
шартлиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли Қарори билан тасдиқланган (2Иловаси) “Давлат экологик экспертизаси тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандида
давлат экология қўмитасининг қуйидаги ихтисослаштирилган эксперт
бўлинмалари:
давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик
экспертизаси маркази,
давлат экологик экспертизаси марказининг Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари давлат экологик
экспертизасини ўтказиши белгиланган.
“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 13-моддасида атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма
ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг
йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган
фаолият экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат
органи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг
қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш
сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши
мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш
(бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва
соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада
ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида
ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари
мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилиши белгиланган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПК 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Экология,
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар
ҳамда Тошкент шаҳар бошқармаларига юборилган хатда Ўзбексистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.2020 йилдаги “Атроф-муҳитга
таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Давлат экологик
экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турлари рўйхати”нинг IV тоифага
мансуб фаолият турларининг 5-бандида назарда тутилган Рекреация ва уйжой фуқаролик объектларига ижара пунктлари ҳам кириши назарда тутилган.
Суд жавобгарнинг аризачи томонидан жавобгар ижара ҳуқуқи асосида
фойдаланиб келаётган манзил бўйича давлат экологик экспертиза хулосаси
олинмаганлиги қайд этилганлиги сабабли аризани рад этиш тўғрисидаги
важига ҳуқуқий баҳо бериб, ишни кўриш давомида аризачи томонидан
жавобгарнинг ёқилғи қуйиш комплекси ва нефть маҳсулотларини сақлаш
билан боғлиқ фаолияти бўйича олинган давлат экологик экспертизасининг
ижобий хулосаларининг амал қилиш муддати тугаганлиги, жавобгар жорий
йил февраль ойида фаолияти бўйича экологик экспертиза хулосаларини олиш
юзасидан аризачига мурожаат қилганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз
тасдиғини топганлиги сабабли ушбу важларини асоссиз деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга кўра суд, аризачининг аризасини муҳокама қилиб,
жавобгар томонидан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга
таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини
янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли Қарори (2-илова) билан
тасдиқланган “Давлат экологик экспертизаси тўғрисида”ги Низом талаблари
бузилганлигини инобатга олиб, аризачининг аризасини асосли деб ҳисоблаб,
уни қаноатлантиришни ва жавобгарнинг фаолиятини аризада келтирилган
камчиликлар жавобгар томонидан бартараф этилгунга қадар тўхтатиб
туришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддаси биринчи қисми 19-бандида аризачи ва жавобгар -ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинган.
Қайд этилганларга кўра суд, тарафлардан давлат божи ундирмасликни,
жавобгардан даъвогарга 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180, 186, 192,
222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “************” МЧЖ ҚК (СТИР 304 936 120)нинг фаолияти
аризада келтирилган камчиликлар жавобгар томонидан бартараф этилгунга
қадар тўхтатиб турилсин.
Жавобгар “************” МЧЖ ҚК фаолиятини тўхтатиб туриш
аризачи ************ зиммасига юклатилсин.
Жавобгар “************” МЧЖ ҚК ҳисобидан аризачи ************
фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач
қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Н.М.Жураева