← Назад
Решение #2808306 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 110 | — | law |
Текст решения
3 609 символов
4-1001-2618/10924-сонли иш
ТОШКЕНТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(иш юритишни тугатиш ҳақида)
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Таниевнинг котиблигида, даъвогар
***********
масъулияти
чекланган
жамиятининг
жавобгар
***********хусусий корхона ҳисобидан 18 257 920 сўм асосий қарз ва 3 651
584 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Хатибоев (ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
*********** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат
қилиб, ***********хусусий корхона (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасидаги 2025 йил 2 сентябр кунги
S856-сонли шартномага асосан мажбурият лозим даражада бажарилмаганлиги
важи билан 18 257 920 сўм асосий қарз ва 3 651 584 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъводан тўлиқ воз кечиш тўғрисидаги
ариза тақдим этиб, жавобгар қарздорликни тўлиқ бартарф этганлиги сабабли
аризани иш юритувга олиб, иш юритишни тугатишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
даъвогар, жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабидан
воз кечиш ҳақидаги аризасини иш ҳужжатлари билан ўрганиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъводан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини қабул қилишни ва мазкур иқтисодий иш бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бандан буён
матнда ИПК деб юритилади) 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар
ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни
кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар
даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 110-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва
суд уни қабул қилган ҳолларда иш юритишни тугатади.
Суд, мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у
қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди.
Қайд этилганларга асосан суд, мазкур даъводан воз кечишни қабул
қилишни ва иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризаси тақдим этишда суд ҳаражатлари
даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олади ва суд ҳаражатларини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодексининг 110, 118, 128, 170, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
*********** масъулияти чекланган жамиятининг даъво талабидан тўлиқ
воз кечиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
4-1001-2618/10924-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин.
Мазкур иш бўйича тўланган 219 096 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати даъвогар *********** масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин..
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов