← Назад
Решение #2808308 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФК | 437 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 334 символов
4-1001-2628/10991-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья А.Файзиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Эргашев котиблигида, даъвогар «XXXX» масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси жавобгар «XXXX» хусусий
корхонасига нисбатан 37 737 370 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини, тарафлардан даъвогар вакили XXXX (ишончномаси асосида)
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар «XXXX» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонаси (бундан кейин матнда даъвогар, етказиб берувчи деб юритилади)
билан «XXXX» хусусий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар, сотиб
олувчи деб юритилади) ўртасида ўртасида 2025 йил 28 майда А-3888-сонли
фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган
бўлиб, уларга кўра, етказиб берувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га
шартномада назарда тутилган маҳсулотларни етказиб бериш, сотиб олувчи эса
уларни қабул қилиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги асосида даъвогар «XXXX»
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 37 737 370 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим этиб, жавобгар томонидан қарздорлик қопланмаганлигини, шу сабабли
даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Бироқ иш ҳужжатларида суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги
ажрим нусхасининг жавобгарга етказилганлигини тасдиқловчи почта
идорасининг хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 28 майда
А-3888-сонли фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида
шартнома тузилган бўлиб, уларнинг 1.1-бандига кўра, маҳсулот етказиб
берувчи (даъвогар) сотиб олувчи (жавобгар)га шартномада назарда тутилган
фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул
қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.4-бандига асосан, сотиб олувчи буюртмада кўрсатилган
маҳсулот умумий қийматининг 100 фоизлик қисмини олдиндан тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.5-бандига мувофиқ олдиндан тўлов суммаси
тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ маҳсулот умумий қийматининг
15 фоизи сифатида белгиланиши мумкин.
Шартноманинг 4.7-бандига биноан олдиндан тўлов суммаси
камайтирилган тақдирда, тўловларнинг қолган қисми маҳсулотлар етказиб
берилган кундан бошлаб 30 кун ичида амалга оширилиши белгиланган.
Шартноманинг шартларига кўра даъвогар томонидан жавобгарга
09.06.2025 илдаги 34203-сонли, 34166-сонли ва 34164-сонли ҳисобварақфактуралар билан 37 737 370 сўмлик фармацевтика маҳсулотлари етказиб
берилган.
Бироқ, жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга
оширмаганлиги натижасида 37 737 370 сўм қарздорлик вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Мавжуд қарздорликни узиш талаби билан даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган 2026 йил 30 январда П-36914-сонли талабнома
эътиборсиз қолдирилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловларнинг ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва
даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатувлари билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
333, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176-180,
186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «XXXX» хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар «XXXX»
масъулияти
чекланган
жамияти
хорижий
корхонаси
фойдасига
37 737 370 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «XXXX» хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига
754 747,40 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатга қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ундирувчига ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Файзиев