← Назад
Решение #2808321 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФК | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| онуни | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 321 символов
4-1001-2607/10423-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья А.Файзиев раислигида, судья
ёрдамчиси Ф.Эргашев котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар «ХХХ» акциядорлик тижорат банки
манфаатида жавобгар «ХХХ» якка тартибдаги тадбиркордан 148 332 759,32 сўм
кредит қарзини ундириш ҳамда ундирувни гаровдаги мол-мулкга қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
М.Назаров (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда - Палата деб юритилади) даъвогар «ХХХ» акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар «ХХХ» якка тартибдаги тадбиркор (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 148 332 759,32 сўм кредит қарзини ундириш ҳамда ундирувни
гаровдаги мол-мулкга қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасида келтирилган важларини такрорлаб, жавобгар
томонидан кредит шартномасига асосан тўловлар вақтида амалга
оширилмаганлигини маълум қилиб, суддан даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш
сўралган.
Суд ишда даъвогар вакиллари қатнашаётганлиги боис, ишни Палата вакили
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Шунингдек, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгарлар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
26 сентябрда 172KDB/924-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра,
даъвогар жавобгарга 27,9 фоиз йиллик устама тўлаш шарти билан жами 126 740
000 миқдорда кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасининг 3.1-бандига кўра, жавобгар кредитни ва унга
ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатда ўз вақтида ва
тўлиқ қайтариш ҳамда тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятини лозим
даражада бажармасдан, жадвал бўйича тўловларни амалга ошириш
муддатларини бузган. Натижада 2025 йил 11 декабрь куни ҳолати бўйича
жавобгарнинг 148 332 759,32 сўм миқдоридаги қарздорлиги юзага келган.
Қарздорликни тўлашни талаб қилиб даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Шундан сўнг Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар 148 332 759,32 сўм кредит қарзи ҳамда ундирувни
гаровдаги мол-мулкка қаратишни сўраган.
ФК 744-моддасининг учинчи қисмига кўра, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланиши мумкин.
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма
далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар
ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу
ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган
кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа
далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин
эмас.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 148 332 759,32 сўм ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ундирувни кредит таъминоти сифатида
жавобгарга тегишли бўлган гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида нотариал
тартибда гаров шартномаси расмийлаштирилиб, унга кўра жавобгарга тегишли
бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 40B927PB, кузов рақами
XWBTA69V1LA083354, двигател рақами 11201527GRWX0552 бўлган, шасси
рақамсиз, ранги “KULRANG TEMNO SERIY” “NEXIA 3”
русумли
автотранспорт воситаси гаровга қўйилган.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар булган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 280-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кучмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади деб белгиланган.
“Гаров
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонуни
26-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим
даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 36-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган
мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги,
хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман
тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида
назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга
қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка
қаратишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг ушбу талабини ҳам асосли
деб ҳисоблаб, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаров шартномасига асосан
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170,
176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
«ХХХ» якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан «ХХХ» акциядорлик тижорат
банки фойдасига 148 332 759,32 сўм кредит қарздорлиги, 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга олинган жавобгарга тегишли
бўлган жавобгарга тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами
40B927PB, кузов рақами XWBTA69V1LA083354, двигател рақами
11201527GRWX0552 бўлган, шасси рақамсиз, ранги “KULRANG TEMNO
SERIY” “NEXIA 3” русумли автотранспорт воситасига қаратилсин ва унинг
бошланғич баҳоси 94 288 000 сўм қилиб белгилансин.
«ХХХ» якка тартибдаги тадбиркордан республика бюджетига 2 966 655,19
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Файзиев