Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2612/10175 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья RAXMANOVA ZILOLA SURXANOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 091020bc-aad6-4e70-a034-ee3b75115cf0 Claim ID PDF Hash f6fd38c75c273555... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
зР ИПКнинг 2034-моддаси зР ИПК 2034 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения 7 178 символов
******-сонли иқтисодий иш E-mail: i.toshkent.t@sud.uz Тел: (+99855) 501 05 04 (ички рақам: 03178) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри ****** Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судья З.Рахманова, даъвогар – ****** АЖ номидан ****** ******жавобгар – ****** МФЙга нисбатан 4 903 200 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъвоси аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ****** АЖ номидан ****** газ таъминоти филиали (бундан кейин матнда - даъвогар) даъво ариза билан Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, ****** МФЙ (бундан кейин матнда - жавобгар)га нисбатан 4 903 200 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида ******сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан, “Таъминотчи” газ етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, газ етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 2025 йил 31 декабрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 4 903 200 сўм қарздорлик вужудга келган. ФК 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2026 йил 26 январдаги 35-0416-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги 4 903 200 сўм қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 4 903 200 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантишни лозим топади. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 326, 333-моддалари, ЎзР ИПКнинг 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - ****** МФЙ ҳисобидан даъвогар - ****** АЖ фойдасига 4 903 200 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар - ****** МФЙ ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Судья З.Рахманова