← Назад
Решение #2808325 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФК | 419 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 717 символов
4-1001-2628/10609-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шахри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья М.Байбекованинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Салохиддинованинг
котиблигида,
даъвогар “Aaaa” МЧЖнинг жавобгар “Aaaa” МЧЖ хисобидан 14.217.030,1
сўм асосий қарз ва 7.108.515,05 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Aaaa” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Aaaa” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
хисобидан 14.217.030,1 сўм асосий қарз ва 7.108.515,05 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Бироқ, даъвогар
суд мажлисига қадар ариза тақдим этиб, жавобгар томонидан суд
мажлисига қадар асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлигини малум қилиб,
ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади,
бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги
ажрими юборилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига
кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта
орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса ҳам иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий
негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни
келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 27 июнда
158/А-сонли
олди-сотди
шартномаси
тузилиб,
шартноманинг
1.1-бандига
мувофиқ
даъвогар
фармацевтика
товарларини
ассортиментда сотиш, жавобгар эса шартнома ва унинг иловасида
назарда тутилган шартлар асосида товарнинг ҳаққини тўлаш ва қабул
қилиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, сотиб олувчи буюртмада
кўрсатилган маҳсулот умумий қийматининг камида 50 фоизлик қисмини
шартнома тузилган кундан бошлаб тўлаб бериши ва қолган суммани
товар етказиб берилган кундан эътиборан 30 кун ичида тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилиб, икки томонлама тасдиқланган ҳисоб-фактураларга асосан
жами 14.217.030,1 сўмлик товарлар етказиб берилган.
Мазкур ҳолат ишдаги икки томонлама тасдиқланган мавжуд
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган товарлар учун
даъвогарга
тўловларни
тўлиқ
амалга
оширмаган.
Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида жами 14.217.030,1 сўм миқдорида
қарздорлиги юзага келган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 419-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар
қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар
баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб
олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш
ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш
назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган
товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Жавобгар
томонидан
етказиб
берилган
маҳсулот
учун
тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат
ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг кўрсатмалари
билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, жавобгар томонидан судга даъво ариза тақдим этилгандан
сўнг асосий қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли, даъво
аризасининг
асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 7.108.515,05 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласида
белгиланишича, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Шартноманинг 5.2-бандига мувофиқ, етказиб берилган товарлар
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи сотувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлаши лозимлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги
шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли суд
даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган пеня миқдорини бажарилмаган
мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва талаб
қилинган пеня миқдорини 1.500.000 сўмга қадар камайтиришни ва
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан
ишни кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
«Aaaa” МЧЖ хисобидан «Aaaa” МЧЖ фойдасига 1.500.000 сўм пеня,
213.255 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
М.Байбекова