← Назад
Решение #2808328 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 648 символов
4-1001-2620/10993-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси С.Таниевнинг котиблигида, даъвогар ******* масъулияти чекланган
жамияти хорижий корхонаси жавобгар ******* масъулияти чекланган жамиятидан 34
636 896 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Абдурахмонов(ишончнома асосида) иштирокида,
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
******* масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, ******* масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 34 636 896 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва ўз фикр
мулоҳазалаларини билдирмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 2 январда А748-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб,
унга кўра даъвогар жавобгарга дори маҳсулотларини етказиб бериш, ўз навбатида
жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва шартномада белгиланган муддатда ва
тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.4-бандига асосан етказиб берилган маҳсулот учун олдиндан
100% тўлов амалга оширилиши лозимлиги, 4.5-бандига асосан тарафларнинг
келишувига кўра ушбу сумма 15% дан кам бўлмаган миқдорга камайтирилиши,
алоҳида ҳолларда эса олдиндан тўлов амалга оширилмаган ҳолда маҳсулот етказиб
берилиши белгиланган.
Шартноманинг 4.7-бандига кўра, маҳсулот учун тўловлар олдиндан 100
фоиздан кам миқдорда амалга оширилган бўлса, тўловларнинг қолган қисми товар
етказилган кундан 30 календарь кун муддатда амалга оширилиши келишилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами 34 636 896 сўмлик
маҳсулотларни етказиб берган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун
даъвогарга тўловларни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
34 636 896 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб,
даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича
маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи
эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган
бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада
белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб
берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тарафлар ўртасидаги шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Юқоридагиларга асосан суд даъвонинг асосий қарз ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 34 636 896 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ******* масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар *******
масъулияти
чекланган
жамияти
хорижий
корхонаси
фойдасига
34 636 896 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ******* масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
692 737,92 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида
ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К. Абидов