← Назад
Решение #2808335 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| зР ИПК | 2034 | — | law | |
| зР ФК | 14 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 019 символов
4-1001-2629/10452-сонли иқтисодий иш
E-mail: i.toshkent.t@sud.uz
Тел: (+99855) 501 05 04
(ички рақам: 03155, 03156)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Рахимов, даъвогар –
“*****” МЧЖ ХКнинг жавобгар – «*****» МЧЖга нисбатан 686.200,07 сўм
зарарни ундириш тўғрисидаги даъвоси аризаси бўйича иқтисодий ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“*****” МЧЖ ХК (бундан кейин матнда - даъвогар) даъво ариза билан
Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, «*****» МЧЖ (бундан
кейин матнда - жавобгар)га нисбатан 686.200,07 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуаyuл кодекси (бундан кейин
матнда – ЎзР ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг
баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича
ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар
судга тақдим этилмаган.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 42-уй мазилида 5 мм.лик 2 дона қувурда сув
ғайриқонуний тарзда оқизиб қўйилганлиги аниқланган ва бу бўйича 2025 йил 23
декабрда далолатнома расмийлаштирилган.
Шу боис, жавобгар томонидан даъвогарга 686.200,07 сўм зарар етказилган.
Мазкур сумма жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли, даъвогар
мазкур даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
ЎзР ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин
ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-банди
биринчи қисмига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф
олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай
харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома
ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан даъвогарга
686.200,07 сўм зарар етказилганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 686.200,07 сўм зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, ЎзР ФКнинг 234, 236, 326, 333-моддалари, ЎзР
ИПКнинг 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар – «*****» МЧЖ ҳисобидан даъвогар - “*****” МЧЖ ХК
фойдасига 686.200,07 сўм зарар ва 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар – «*****» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V
бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар
у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул
қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Судья
А.Рахимов