Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2630/10396 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья JURAYEVA NODIRA MUXAMMADI QIZI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e7d0a182-1c69-451a-a65a-931a59178758 Claim ID PDF Hash 9d906387228478ec... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФК 263-моддаси ФК 263 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 787 символов
4-1001-2630/10396-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судьяси Н.М.Жураева раислигида, судья ёрдамчиси К.Ўраевнинг котиблигида, даъвогар “**********” МЧЖнинг жавобгар “**********” МЧЖ ҳисобидан 14 771 865,91 сўм асосий қарз ва 6 204 183,68 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни тарафлар иштирокисиз, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “**********” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “**********” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 14 771 865,91 сўм асосий қарз ва 6 204 183,68 сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ИПК 170-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида 19.10.2023 йилда 2592-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага мувофиқ, даъвогар (маҳсулот етказиб берувчи) жавобгар (сотиб олувчи)га тайёр тиббий воситалар ва тиббий буюмлар етказиб бериш, жавобгар эса уни қабул қилиб, ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.5-бандига кўра, жавобгар маҳсулот ҳақини 100 фоизлик олдиндан тўлов тарзида тўлаши, 4.7-бандига кўра эса, тарафларнинг келишувига кўра олдиндан тўлов миқдори 15 фоизга камайтирилиши мумкинлиги, 4.8 бандида тўловни кечиктирилганда қолган тўловлар маҳсулот етказиб берилгандан сўнг, 20 календарь кунида амалга оширилиши назарда тутилган. Шартноманинг 5.1-бандига кўра даъвогар олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг 3 банк куни ичида маҳсулотларни жавобгарга етказиб бериши лозим бўлган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, 22.10.2025 йилдаги 42561-сонли, 42566-сонли ва 42562-сонли ҳисоб-фактураларга асосан жами 14 771 865,91 сўмлик маҳсулот жавобгарга топширилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги ва тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 14 771 865,91 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Бу ҳақда таққослаш далолатнома расмийлаштирилган. Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан 14 771 865,91 сўм асосий қарз ва 6 204 183,68 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд далиллар, шартнома нусхаси, жавобгар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг 14 771 865,91 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандига асосан даъвогар жавобгардан 6 204 183,68 сўм пеня ундиришни сўраган. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабини асосли деб топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу боис суд, мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини инобатга олиб, талаб қилинган пеня суммасини мажбуриятларни бузганлик оқибатларига номутаносиб деб топиб ҳамда тарафлар мулкий аҳволини инобатга олиб, даъво талабининг пеня ундириш ҳақидаги қисмини 500 000 сўмгача камайтирган ҳолда қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, ИПК 118-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66,72,118,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “**********” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “**********” МЧЖ фойдасига 14 771 865,91 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня, даъво аризаси топширишда тўланган 419 521 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш(протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти(протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериш(протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Н.М.Жураева