← Назад
Решение #2808341 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФК | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 442 символов
4-1001-2629/10627-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья А.Рахимов раислигида, судья
ёрдамчиси Ҳ.Муҳаммадиев котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” АТБ манфаатида
жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан 18 500 000 сўм кредит қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили З.Нурфайзиев (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда - Палата деб юритилади) даъвогар “*****” АТБ (бундан буён
матнда - даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Тошкент туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 18 500 000 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида Палата вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Бироқ, Палата даъво
аризасида ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб қувватлаб, уларни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажримни берилган манзил
бўйича ташкилот топилмаганлиги сабабли топширишнинг имкони бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда
– ЎзР ИПК)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади. Шу боис, суд, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ерига юборилганлиги
сабабли, суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисоблаб, ЎзР ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни Палата, даъвогар ва жавобгар вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф –
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
3 июнда кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга
42 ой муддатга, йиллик 21% фоиз миқдорда фоиз тўлаш шарти билан
100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган.
Кредит шартномаси шартларига асосан даъвогар шартномада
кўрсатилган пул маблағлари бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада тўлиқ
бажарган.
Кредит шартноманинг талабларига кўра қарздор шартнома бўйича олган
барча мажбуриятларини лозим даражада бажариши ҳамда кредит ва унинг
фоизларини жадвалга асосан ўз вақтида даъвогарга қайтариши белгиланган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятини
лозим даражада бажармасдан, жадвал бўйича тўловларни амалга ошириш
муддатларини бузган.
Натижада 2026 йил 7 январь ҳолати бўйича, жавобгар жами
18 500 000 сўм, жумладан 3 000 000 сўм муддатли кредит асосий қарздорлик,
13 000 000 сўм фоиз қарздорлик, 2 500 000 сўм пеня қарздорлиги юзага келган
келган.
Қарздорликни тўлашни талаб қилиб даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Шунга кўра, Палата даъвогар манфаатида жавобгар шартномага асосан
ўзига олган мазкур мажбуриятларни банк томонидан бир неча бор
огоҳлантиришларга қарамай мунтазам равишда бузиб келганлиги сабабли,
судга қарздорликни ундириш бўйича даъво аризаси киритилган.
ФК 744-моддасининг учинчи қисмига кўра, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланиши мумкин.
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма
далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар
ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу
ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган
кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа
далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин
эмас.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 18 500 000 сўм
кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
18 500 000 сўм қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз
тасдиғини топди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 18 500 000 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Шунингдек, 118-моддасининг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда суд, даъвогарнинг даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари жавобгардан ундиришни лозим деб топиб ҳамда ИПКнинг
66, 73, 74, 118, 128, 170, 169, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
шаҳар
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “*****” АТБ манфаатида киритган даъво аризаси
тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” АТфойдасига 18 500 000
сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Рахимов