← Назад
Решение #2808342 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекс | 60 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 831 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| банди ва | 280 | — | law |
Текст решения
18 278 символов
4-1001-2505/129520-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Максудов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Эргашев
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2026 йил февраль ойининг 24 куни Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати:
раислик қилувчи – судья М.Эргашев,
ҳайъат аъзолари – судьялар У.Алиев ва Ж.Хусаиновдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Ф.Умаралиева котиблигида, Тошкент
шаҳар прокуратурасининг бўлим катта прокурори Б.Юсупов, Кадастр
агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси вакили А.Абдуллаев,
“Perl Parkent” МЧЖ вакили Р.Тошматов иштирокида “Perl Parkent”
МЧЖнинг апелляция шикоятига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 18 декабрдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва
асослилигини иш ҳужжатлари билан бирга Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида очиқ суд мажлисида
текшириб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Perl Parkent” МЧЖ (жавобгар) томонидан Тошкент шаҳар, Яшнобод
тумани, “Семурғ” МФЙ, Паркент кўчаси манзилида жойлашган 250 м2 ер
майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги ва ушбу ер
майдонида 209 м2 ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар
бошқармаси (даъвогар) Яшнобод туман бўлими ходими томонидан
2025 йил 21 октябрда далолатнома тузилган. Шунингдек, 2025 йил
21 октябрда жавобгар раҳбарига 15 кун муддатда ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинган ер участкасини қайтариш ва унда барпо этилган
ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича кўрсатма хати
юборилган.
Ушбу
кўрсатма
хати
жавобгар
томонидан
ижросиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Семурғ” МФЙ, Паркент кўчаси
манзилида жойлашган 250 м2 ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер
участкасини унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва
фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда
тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли ҳолатга келтириш, шунингдек
2
ундаги 209 м2 бўлган қурилмаларни ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 декабрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 8.240.000 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига эса 41.200 сўм почта харажатлари ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Perl Parkent” МЧЖ
апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда даъво аризасида ер
участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги қайд этилган
бўлса-да, бу ҳолат етарли ва аниқ далиллар билан исботланмаганлиги,
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида сарф-харажатлар
қопланмаган тарзда қайтаришни кўрсатган бўлса-да, бироқ қандай
харажатлар, қайси ҳисоб-китоб асосида, қайси ҳужжатларга таяниб
қайтарилиши кўрсатилмаганлиги, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани,
Паркент кўчаси манзилида жойлашган 10:04:04:02:04:0947 кадастр
рақамига эга бўлган 250 м2 ер майдонида жойлашган майдони 209 м2
бўлган нотурар жой 2020 йил 11 февралдаги олди-сотди шартномасига
асосан жавобгар томонидан “Rule Asian Marketing” МЧЖдан сотиб
олинганлиги, ушбу шартнома ҳозирда ўз кучида эканлиги, ушбу объектга
нисбатан жавобгарнинг мулк ҳуқуқи мавжудлиги, бу ҳолатда низоли
ҳолатлардан хабардор бўлмаган кўчмас мулкни сотиб олган
жавобгарнинг манфаатини суд ҳимоя қилиши лозим бўлганлиги,
шунингдек, даъвогарнинг жавобгар раҳбарига нисбатан Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси учинчи қисмига кўра
юритилган ва қўлланилган жарима асоссиз бўлганлиги сабабли бекор
қилинганлигини маълум қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили судга ёзма илтимоснома билан
мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2004 йил 1 июлдаги
503-сонли қарори билан Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, Паркент
бозори ва 29-уй оралиғида “М.Т.Медикал” қўшма корхонасига умумий
овқатланиш мажмуасини қуриш учун тегишли уй-жой ширкати
ҳудудидан қисман олиниши ҳисобига 0,025 гектар ер майдони доимий
фойдаланишга ажратилганлиги, “М.Т.Медикал” 2005 йил 18 ноябрда
қайта ташкил этилиб, “Rule Asian Marketing” МЧЖга ўзгартирилганлиги,
жавобгар томонидан объект “Rule Asian Marketing” МЧЖдан сотиб
олинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар
бўйича судлов ҳайъати томонидан аризачилар А.Алимов, Н.Алимова,
Т.Жигастоваларнинг Тошкент шаҳар ҳокимининг 2004 йил 1 июлдаги
503-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси
бўйича 5-1001-2412/2820-сонли маъмурий иш юзасидан 2026 йил
16 февралда ушбу аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилинганлиги, ҳозирда жавобгар томонидан кадастр ҳужжатларини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги Тошкент туманлараро маъмурий
3
судининг ва юқори судларнинг қарорларини янги очилган ҳолат бўйича
қайта кўриш юзасидан ариза киритилаётганлиги сабабли иқтисодий
судда иш юритишни тўхтатиб туришни сўради ҳамда апелляция
шикоятини қўллаб-қувватлаб, ундаги юқорида қайд этилган важларини
ўқиб-эшиттириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили илтимоснома ва апелляция шикоятига нисбатан
эътироз билдириб, биринчи инстанция суди томонидан қонуний ва
асосли қарор қабул қилинганлигини маълум қилиб, жавобгар
вакилининг
илтимосномаси
ва
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Прокурор жавобгар вакилининг илтимосномасини судга ҳавола
қилди ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, прокурорнинг фикри ва
тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикояти ва жавобгар
вакилининг
иш
юритишни
тўхтатиб
туриш
тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи
қисмининг 11-бандига асосан, ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва
ер участкаси мулкдори ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки)
ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф
қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 831-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан, ер
участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга
оширмасликка, ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олишга
ёки уларнинг чегараларини ўзгартиришга, ерларнинг тоифасидан қатъи
назар, барча турдаги бинолар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан
қуришга йўл қўймаслик устидан давлат назоратини амалга ошириш
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмайди.
Жавобгар томонидан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Семурғ”
МФЙ, Паркент кўчаси манзилида жойлашган 250 м2 ер майдони
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги ва ушбу ер майдонида
209 м2 ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан даъвогарнинг Яшнобод туман бўлими
ходими томонидан 2025 йил 21 октябрда далолатнома тузилган.
Шунингдек, 2025 йил 21 октябрда жавобгар раҳбарига 15 кун муддатда
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини қайтариш ва унда
барпо этилган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича кўрсатма
хати юборилган.
4
Ушбу огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз
қолдирилганлиги, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси
қайтарилмаганлиги ва ундаги ноқонуний қурилма бузилмаганлиги
сабабли биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш
тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига
асосан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга
ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда
қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра
қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик
билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига,
ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига
қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан
ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Ер
кодексининг
1
91 -моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига,
шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари
учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва
иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни
белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар
мустасно.
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида
қонунга хилоф қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли
мулкдор деб тан олинмайди.
Апелляция
шикоятида
даъво
аризасида
ер
участкаси
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги қайд этилган бўлса-да, бу
ҳолат етарли ва аниқ далиллар билан исботланмаганлиги, биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорида сарф-харажатлар қопланмаган
тарзда қайтаришни кўрсатган бўлса-да, бироқ қандай харажатлар, қайси
ҳисоб-китоб асосида, қайси ҳужжатларга таяниб қайтарилиши
кўрсатилмаганлиги ҳақида важ келтирилган.
Мазкур ҳолатда даъво талаби Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексининг
91-моддасига
асосан
киритилган
бўлиб,
унда
ўзбошимчалик
билан
эгаллаб
олинган
ер
участкаларидан
фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмасдан, ер
участкаси қайтарилиши белгиланган.
Шунингдек, шикоятда даъвогарнинг жавобгар раҳбарига нисбатан
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси учинчи
қисмига кўра юритилган ва қўлланилган жарима асоссиз бўлганлиги
сабабли бекор қилинганлиги ҳақида важ келтирилган.
5
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
73-моддасининг тўртинчи қисмида жиноят ишлари бўйича суднинг
қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки
содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги
масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурий эканлиги белгиланган
бўлиб, ушбу моддада жиноят ишлари бўйича суднинг маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори иқтисодий суд учун
мажбурий эканлиги назарда тутилмаган.
Бундан ташқари, апелляция шикоятида Тошкент шаҳар, Яшнобод
тумани, Паркент кўчаси манзилида жойлашган 10:04:04:02:04:0947
кадастр рақамига эга бўлган 250 м2 ер майдонида жойлашган майдони
209 м2 бўлган нотурар жой 2020 йил 11 февралдаги олди-сотди
шартномасига асосан жавобгар томонидан “Rule Asian Marketing”
МЧЖдан сотиб олинганлиги, ушбу шартнома ҳозирда ўз кучида
эканлиги, ушбу объектга нисбатан жавобгарнинг мулк ҳуқуқи
мавжудлиги, бу ҳолатда низоли ҳолатлардан хабардор бўлмаган кўчмас
мулкни сотиб олган жавобгарнинг манфаатини суд ҳимоя қилиши лозим
бўлганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2004 йил 1 июлдаги 503-сонли қарори
билан Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, Паркент бозори ва 29-уй
оралиғида “М.Т.Медикал” қўшма корхонасига умумий овқатланиш
мажмуасини қуриш учун тегишли уй-жой ширкати ҳудудидан қисман
олиниши ҳисобига 0,025 гектар ер майдони доимий фойдаланишга
ажратилган. “М.Т.Медикал” 2005 йил 18 ноябрда қайта ташкил этилиб,
“Rule Asian Marketing” МЧЖга ўзгартирилган.
Ҳақиқатда ҳам, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси
манзилида жойлашган 10:04:04:02:04:0947 кадастр рақамига эга бўлган
250 м2 ер майдонида жойлашган майдони 209 м2 бўлган нотурар жой
2020 йил 11 февралдаги олди-сотди шартномасига асосан жавобгар
томонидан “Rule Asian Marketing” МЧЖдан сотиб олинган.
Бироқ, ишдаги ҳужжатларга кўра, Тошкент туманлараро маъмурий
судининг 5-1001-2406/1799-сонли иши бўйича 2024 йил 17 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси
Тошкент шаҳар бошқармасининг Паркент бозори ва 29-уй оралиғидаги
0,025 га ер майдони қаҳвахона биносини 2020 йил 21 январь куни реестр
рақами 1722690/R-A799923 “Rule Asian Marketing” МЧЖ номига давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақиқий эмас деб топилган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2412/2820сонли иши бўйича 2025 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2004 йил 1 июлдаги 503-сонли қарори
ҳақиқий эмас деб топилган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2509/805-сонли
иши бўйича 2025 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан Яшнобод туман
ҳокимининг 2016 йил 7 июлдаги “Қурилиши тугалланмаган объект
6
билан боғлиқ битимларни тузишга рухсат бериш ҳақида”ги 424-сонли
қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2511/1424сонли иши бўйича 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан
Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент бозори, 29-уй оралиғидаги
0,025 гектар ер майдонидаги овқатланиш биносини (кадастр рақами
10:04:04:02:04:0947) 2020 йил 19 февралда “Perl Parkent” МЧЖ номига
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий
ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан аризачилар А.Алимов,
Н.Алимова, Т.Жигастоваларнинг Тошкент шаҳар ҳокимининг 2004 йил
1 июлдаги 503-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича 5-1001-2412/2820-сонли маъмурий иш юзасидан
2026 йил 16 февралда ушбу аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилинган бўлса-да, маъмурий судларнинг 5-1001-2406/1799-сонли,
5-1001-2509/805-сонли ва 5-1001-2511/1424-сонли иш бўйича
қарорлари ўз кучида турибди.
Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятидаги важлар билан
келиша олмайди.
Шунингдек, жавобгар вакили судга ёзма илтимоснома билан
мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2004 йил 1 июлдаги
503-сонли қарори билан Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, Паркент
бозори ва 29-уй оралиғида “М.Т.Медикал” қўшма корхонасига умумий
овқатланиш мажмуасини қуриш учун тегишли уй-жой ширкати
ҳудудидан қисман олиниши ҳисобига 0,025 гектар ер майдони доимий
фойдаланишга ажратилганлиги, “М.Т.Медикал” 2005 йил 18 ноябрда
қайта ташкил этилиб, “Rule Asian Marketing” МЧЖга ўзгартирилганлиги,
жавобгар томонидан объект “Rule Asian Marketing” МЧЖдан сотиб
олинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар
бўйича судлов ҳайъати томонидан аризачилар А.Алимов, Н.Алимова,
Т.Жигастоваларнинг Тошкент шаҳар ҳокимининг 2004 йил 1 июлдаги
503-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси
бўйича 5-1001-2412/2820-сонли маъмурий иш юзасидан 2026 йил
16 февралда ушбу аризани рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилинганлиги, ҳозирда жавобгар томонидан кадастр ҳужжатларини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги Тошкент туманлараро маъмурий
судининг ва юқори судларнинг қарорларини янги очилган ҳолат бўйича
қайта кўриш юзасидан ариза киритилаётганлиги сабабли иқтисодий
судда иш юритишни тўхтатиб туришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
101-моддасининг 1-бандига асосан, суд мазкур ишни Ўзбекистон
Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд,
жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан
7
кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов
ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига
қадар кўриш мумкин бўлмаганда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт.
Юқорида қайд этилганидек, ҳозирги кунда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати
томонидан аризачилар А.Алимов, Н.Алимова, Т.Жигастоваларнинг
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2004 йил 1 июлдаги 503-сонли қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича 5-1001-2412/2820сонли маъмурий иш юзасидан 2026 йил 16 февралда ушбу аризани рад
этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган бўлса-да, маъмурий судларнинг
5-1001-2406/1799-сонли, 5-1001-2509/805-сонли ва 5-1001-2511/1424сонли иш бўйича қарорлари ўз кучида турибди.
Шунингдек, ИПК 276-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд
ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди
ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд
янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Мазкур ҳолатда даъво аризаси судга тақдим этилган ва ҳал қилув
қарори қабул қилинган вақтда 5-1001-2412/2820-сонли маъмурий иш
бўйича маъмурий судлар қуйи инстанцияларининг қарорлари ўз кучида
бўлган.
Шунингдек, ҳал қилув қарори қабул қилинган вақтда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 5-1001-2412/2820-сонли маъмурий иш юзасидан 2026 йил
16 февралдадаги қарори мавжуд бўлмаган.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятидаги ва иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
илтимосномадаги важлари билан келишмайди.
Баён этилганларга асосан, биринчи инстанция суди томонидан ҳал
қилув қарорини қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
бузилмаганлиги сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикояти ва юритишни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топди.
Ушбу ҳолатда апелляция шикояти учун олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилиши,
жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига
ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 4.120.000 сўм
давлат божи ундирилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 278-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ва 280-моддасига
асосланиб, судлов ҳайъати
8
қ а р о р қ и л д и:
“Perl Parkent” МЧЖ вакилининг иш юритишни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 декабрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Perl Parkent” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикасининг
Давлат бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан
боғлиқ 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради
ва мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Тошкент шаҳар
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибидаги шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Эргашев
ҳайъат аъзолари
У.Алиев
Ж.Хусаинов