← Назад
Решение #2808344 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 359 символов
4-1001-2614/11423-сонли иқтисодий иш
tel (+99855 501 05 04 (02946), E-mail; i.toshkent.t@sud.uz
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI
Ўзбекистон Республикаси Номидан
Ҳал қилув қарори
Тошкент шаҳар
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Й.Т.Норбеков раислигида, судья
ёрдамчиси М.Абдувохобованинг котибaлигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар «**********» МЧЖнинг манфаатида
жавобгар «**********» МЧЖ ҳисобидан 823 700 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тошкент туманлараро иқтисодий суди
биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни,-
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар «**********» МЧЖ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар «**********» МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 823 700 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи
қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси
учинчи қисмига кўра, Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили
томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи
қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий
негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот
етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул
қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 08.07.2025 йилда
475-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартнома шартдарига кўра, даъвогар маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар ўз
навбатида маҳсулотни қабул қилиб олганидан кейин тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар томонидан жами 3 560 200 сўмлик маҳсулотлар
даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов қисман амалга
оширилган бўлиб, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 823 700 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш мақсадида юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатларига илова қилинган шартнома, ҳисоб-фактура ҳамда
солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар қабул қилувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган
бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган
муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар
ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 823 700 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризани қаноатлантиришни, жавобгар
«**********» МЧЖ ҳисобидан даъвогар «**********» МЧЖ фойдасига 823 700 сўм
қарздорликни ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни,
жавобгар «**********» МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 326, 333, 437, 449-моддалари,
ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «**********» МЧЖ ҳисобидан даъвогар «**********» МЧЖ фойдасига
823 700 сўм қарздорлик ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «**********» МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қил ув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши
(протест келтириши) мумкин.
Судья
Й.Т.Норбеков