← Назад
Решение #2808346 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 826 символов
********-сонли иш
тел: 55-501-05-04; е-mail: i.toshkent.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
********
Тошкент шаҳри
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Рахманова
раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Аширов котиблигида, даъвогар
********ХКнинг жавобгар ********МЧЖдан 600 000 АҚШ доллари ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни тарафлардан
даъвогар вакили ********(ишончнома ва ордер асосида) иштирокида ўз
биносида очиқ суд мажлисида ведеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар ********ХК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
********МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
600 000 АҚШ доллари ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида берган тушунтиришида, даъво
талабини қўллаб қувватлаб, жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топиши, жавобгар ва ******** билан ўрталарида қарз
шартномаси имзоланганлиги, шартномага кўра жавобгарга 2022 йил
24
январда 600 000 АҚШ доллари ўтказиб берганлиги, мазкур қарзни жавобгар
шартномага кўра 2023 йил 24 январда қайтаришига келишилганлиги, бироқ
жавобгар томонидан пул маблағлари қайтарилмаганлиги сабабли, ********
мазкур қарзни талаб қилиш ҳуқуқини ********ХКсига 2025 йил
15
декабрда қарз шартномаси бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга
ўтказиш тўғрисида (цессия) шартнома имзоланганлиги, шундан сўнг даъвогар
томонидан жавобгар ********МЧЖга ёзма равишда хабардор қилиниб, пул
маблағини қайтаришни акс ҳолда судга мурожаат қилишини маълум
қилганлиги, бироқ жавобгар мазкур мурожаатларни оқибатсиз қолдириб,
мазкур пул маблағлари қайтарилмаганлиги сабабли судга мурожаат
қилганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ
иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими жавобгар
кўрсатилган манзилда жойлашмаганлиги сабабли топширишнинг имкони
бўлмаганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса
ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
ўринларда ФК деб номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Даъво аризасида келтирилишича, жавобгар ********МЧЖ ва ********
билан ўрталарида қарз шартномаси имзоланган, шартномага кўра жавобгарга
2022 йил 24 январда 600 000 АҚШ доллари ўтказиб берилган.
Мазкур қарзни жавобгар шартномага кўра 2023 йил 24 январда
қайтаришига келишилган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари
бажарилмаган.
Бундан ташқари ********ХК ва ******** ўртасида ********қарз
шартномаси бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида
(цессия) шартнома имзоланган, ҳамда 600 000 АҚШ доллари миқдорида
қарздорликни талаб қилиш янги даъвогар ********ХКга ўтказилган.
Мазкур тўловлар жавобгар ********МЧЖ томонидан тўланмаганлиги
боис, даъвогар ********ХК томонидан судга даъво аризаси киритилиб,
қарздорликни ундиришни сўраган.
ФК 313-моддасига кўра, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган
ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши
(талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга
ўтиши мумкин.
Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги
талаб қилинмайди.
Агар қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида
ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор шу туфайли келиб
чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. Мазкур
ҳолда мажбуриятнинг дастлабки кредиторга нисбатан бажарилиши тегишли
кредиторга нисбатан бажариш деб ҳисобланади.
Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши ҳақидаги қоидалар
регресс талабларга нисбатан қўлланилмайди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарга ўтказилгандан сўнг даъвогар томонидан
жавобгарга иш ҳужжатларига илова қилинган ёзма мурожаатлар орқали
огоҳлантирган бўлсада, жавобгар томонидан мазкур мурожаатлар оқибатсиз
қолдирилган.
Даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд далиллар, шартнома
нусхаси ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан
ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг 600 000 АҚШ долларини
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди. Давлат божини ҳисоблашда даъвогар судга мурожаат қилинган
санадаги валюта курси бўйича 1 АҚШ доллари 12 084,95 сўм
ҳисобланганлигини инобатга олади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234, 236, 333,
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72,
118, 176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ********ХКнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ********МЧЖ ҳисобидан даъвогар ********ХК фойдасига
600 000 АҚШ доллари, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ********МЧЖ ҳисобидан:
- республика бюджетига 145 019 400 сўм давлат божи;
- ишни ведеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000
сўм ҳаражат Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу
суд орқали юқори турувчи судга апелляция тартибида шикоят қилиш
(прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда
протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Рахманова