← Назад
Решение #2808347 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 158 | — | law |
Текст решения
3 576 символов
4-1001-2428/88568-сонли иқтисодий иш
ТОШКЕНТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
АЖРИМИ
(аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида)
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Байбекованинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Салохиддинованинг котиблигида, қарздор
«Aaaa» МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг тугатишга доир иш юритиш
якунлари тўғрисидаги якуний ҳисоботни тарафлар иштирокисиз, ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи Aaaa ариза билан судга мурожаат қилиб, қарздор «Aaaa» МЧЖни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 23 октябрь ҳал
қилув қарори билан қарздор «Aaaa» МЧЖ банкрот деб топилган ва тугатишга
доир иш бошланган.
Кейинчалик тугатиш бошқарувчиси судга қарздор жамиятни тугатишга
доир ишни тамомлаш бўйича якуний ҳисобот тақдим қилиб, уни тасдиқлашни
сўраган.
Бугунги суд мажлисида тарафлар вакиллари иштирок этмади ва низо
юзасидан фикр-мулоҳаза билдирмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, якуний ҳисоботни тасдиқлашни рад этишни лозим топади.
Тугатиш ишлари якуни бўйича қарздор корхонанинг жами кредиторлик
қарздорлиги 2.302.616.585,03 сўмни ташкил қилган. Бундан ташқари, тугатиш
бошқарувчиси томонидан қарздор корхонанинг мол-мулклари ва қимматли
қоғозлари мавжудлигига аниқлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат Мажмуи устидан назорат қилиш
инспекциясига, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ, Қимматли
қоғозларнинг марказий депозитарийси давлат корхонасига, Aaaa, Корхона
фаолияти давомида агро саноат мажмуаси, Ўзбекистон Республикаси товар
хомашё биржаси, “Тошкент ТехПД”, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона
қўмитаси, Тошкент шаҳар Адлия бошқармасига, Давлат активларини
бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига сўровномалар
юборилган. Юборилган сўровномаларга олинган жавоб хатларига кўра,
қарздорга тегишли бино-иншоотлар, автомототранспорт воситалари ва
бошқа мулклар мавжудлиги аниқланмаган. “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб
юритилади) 154-моддаси 5-қисмига кўра, кредиторларнинг қарздор молмулки етарли бўлмаганлиги сабабли қаноатлантирилмаган талаблари ҳам
қаноатлантирилган талаблар деб ҳисобланади.
Бироқ, якуний ҳисобот ўрганиб чиқилганда, корхона мансабдор
шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлигини, корхона молиявийхўжалик фаолиятида тафтиш ўтказилганлигини, тафтиш натижасида
корхонага нисбатан 2.026.590,3 минг сўм қўшимча солиқ ҳисобланганлиги ва
3.115.482,8 минг сўм молиявий жарима қўлланилганлиги ҳолатлари
ёритилмаганлиги маълум бўлди.
Қонуннинг 158-моддасига кўра кредиторлар билан ҳисоб-китоблар
тамомланганидан кейин тугатиш бошқарувчиси иқтисодий судга тугатишга
доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақида ҳисобот тақдим этиши шарт.
Қайд этилганларга кўра, суд «Aaaa» МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг
якуний ҳисоботини тасдиқлашни рад этишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 154,158,160-моддалари, шунингдек
Иқтисодий процессуал кодексининг 195-196-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
«Aaaa» МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг якуний ҳисоботини тасдиқлаш
рад этилсин.
Тугатиш
бошқарувчиси
зиммасига
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинига биноан белгиланган
барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш вазифаси юклатилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
Судья
М.Байбекова