← Назад
Решение #2808349 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 506 символов
4-1001-2607/11054-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья А.Файзиев раислигида, судья
ёрдамчиси Ф.Эргашев котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар «ХХХ»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 5 376 158,11 сўм асосий қарз ва 2 688
079,06 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида «O’zbekiston Respublikasi Davlat soliq
qo’mitasi tizimidagi Toshkent soliq texnikumi»ни жалб қилган ҳолда, Тошкент
шаҳар прокуратураси 13-бўлим прокурори Ж.Қодиров, тарафлардан, даъвогар
вакили З.Ишматова (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ХХХ» масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5
376 158,11 сўм асосий қарз ва 2 688 079,06 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «O’zbekiston Respublikasi Davlat
soliq qo’mitasi tizimidagi Toshkent soliq texnikumi» жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим
этиб, асосий қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлигини маълум қилиб,
даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган «O’zbekiston Respublikasi Davlat soliq
qo’mitasi tizimidagi Toshkent soliq texnikumi» ва жавобгар вакиллари бугунги суд
муҳокамасида иштирок этмади. Бироқ иш ҳужжатларида суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхасининг жавобгар ва учинчи шахсга
етказилганлигини тасдиқловчи почта идорасининг хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, иш
хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қисман
қаноатлантириш ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топди:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ижара шартномасидан
келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш
тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 660-сонли
қарорига асосан ХХХ (ижарага берувчи), «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти
(ижарага олувчи) ва «O’zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo’mitasi tizimidagi
Toshkent soliq texnikumi» (балансда сақловчи) ўртасида 2022 йил 06 сентябрда
327298/01-22-сонли уч томонлама ижара шартномаси тузилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2024 йил 01 июлда 261024180865-сонли
қўшимча келишув тузилиб, унга асосан ижарага берилган давлат қўчмас мулки
Тошкент шаҳар, Учтепа туман, Катта Чўпонота МФЙ, Кичик ҳалқа автомобил
йўли кўчаси, 3-уй манзилда жойлашганлиги, ҳудуди 287 м2 ташкил қилиши
белгиланган.
Шартнома шартларига мувофиқ ижара объекти “Объектни топшириш ва
қабул қилиш далолатнома”си расмийлаштирилиб, ижарага олувчига
топширилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан ижара ҳақи ўз вақтида
амалга оширилмаганлиги натижасида 5 376 158,11 сўм миқдорида қарздорлик
юзага келган.
ФК 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи
ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФК 544-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, ижарага
олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва
муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада
белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда
ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб
ҳисобланади.
Мавжуд қарздорликни бартараф этиш учун даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар томонидан ижара тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг
тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан 2 688 079,06 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Шартноманинг 8.1-бандида “Ижарага олувчи” ўз мажбуриятларини
бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда ҳамда мазкур шартномада
назарда тутилган ижара тўловини ўз муддатда ва миқдорида тўламаганлиги учун
“Ижарага берувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорджа пеня тўланиши белгиланган.
Бироқ, ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган пеня миқдорини бажарилмаган
мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва талаб қилинган пеня
миқдорини 500 000 сўмга қадар камайтиришни ва қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шунингдек, ушбу
модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ХХХ
фойдасига 5 376 158,11 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Судья
А.Файзиев