← Назад
Решение #2808358 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| аноатлантиришни рад этишни лозим топади ИПК | 118 | — | law | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 42 | — | law |
Текст решения
12 539 символов
4-1001-2607/9239-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Файзиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Эргашев котиблигида, даъвогар «XXX» масъулияти
чекланган жамияти жавобгар « XXX » масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 221 892 012 сўм асосий қарз ва 44 378 402 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан: даъвогар вакили А.Галстян
(ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар «XXX» масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар «XXX» масъулияти чекланган жамияти
(бундан
кейин
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ҳисобидан
221 892 012 сўм асосий қарз ва 44 378 402 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини такрорлаб, жавобгар
томонидан қарздорлик бугунги кунга қадар тўловлар қилинмаганлигини
билдириб, суддан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш
ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва суд муҳокамасига тайинлаш ҳамда суд мажлисини бошқа кунга қолдириш
тўғрисидаги ажримини почта идораси орқали етказилганлиги тўғрисида
хабарномалар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар юк ташиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
15.01.2025 йилда UZ-2025-150-сонли меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
тўғрисида шартнома имзоланган.
Мазкур шартнома кўра, даъвогар жавобгар учун шартномада кўрсатилган
хизматларини кўрсатиши, жавобгар эса кўрсатилган хизматларни қабул қилиш
ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 6.3 ва 6.4-бандларига асосан буюртмачи кўрсатилган
хизматлар тўловларни 100 фоизини олдиндан амалга оширилиши, қолган
тўловлар хизматтлар кўрсатилгандан кейин 5 кунлик муддат ичида ҳисобварақфактура юборилгандан кейин тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, икки
томонлама
тасдиқланган
ҳисоб-фактуралар
ва
бажарилган
ишлар
далолатномасига асосан жавобгарга жами 221 932 012 сўмлик хизматлар
кўрсатилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ушбу хизматлар учун тўловлар амалга
оширилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 221 892 012 сўмлик
қарздорлиги вужудга келган.
Бу қарздорлик тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисоб-фактуралар ва
бажарилган ишлар далолатномалари билан ўз тасдиғини топган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Шунингдек, ФК 705-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ижрочи ўзи
айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда буюртмачи
ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат
(хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши
мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади. Буюртмачининг айби билан
хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси
бутунлай тўланиши керак.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда даъвогар
вакилининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд
221 892 012 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
хисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 44 378 402 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шартноманинг 7.3-бандига кўра етказиб берилган товарлар ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлайди.
Жавобгар томонидан тўловларни амалга ошириш борасидаги шартномавий
мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъво аризасининг пеня
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган пеня миқдорини бажарилмаган
мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва талаб қилинган пеня
миқдорини 10 000 000 сўмга қадар камайтиришни ва қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кўриш билан
боғлиқ харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
ИПКнинг 68, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «XXX» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
«XXX» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 221 892 012 сўм асосий қарз,
10 000 000 сўм пеня, 5 325 409 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражатлари
ундирилсин.
Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Файзиев
4-1001-2607/9239-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Файзиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Эргашев котиблигида, даъвогар «XXX»
масъулияти чекланган жамияти жавобгар «XXX» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 221 892 012 сўм асосий қарз ва 44 378 402 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан: даъвогар вакили А.Галстян
(ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 176179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «XXX» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
«XXX» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 221 892 012 сўм асосий қарз,
10 000 000 сўм пеня, 5 325 409 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражатлари
ундирилсин.
Даъво аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Файзиев
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
4-1001-2607/9239-сонли иш
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Файзиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Эргашев котиблигида, даъвогар «XXX»
масъулияти чекланган жамияти жавобгар «XXX» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 221 892 012 сўм асосий қарз ва 44 378 402 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан: даъвогар вакили А.Галстян
(ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқмоқда.
Раислик этувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди
ва ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг суд мажлисига келганкелмаганлигини текширди.
Раислик этувчи тарафлар вакилига Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
42-моддасида кўрсатилган процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди
ва суд таркибига раддиялари бор-йўқлигини сўради.
Тарафлар вакиллари процессуал ҳуқуқлари тушунарлилиги, раислик этувчи
ва суд мажлис котибига раддиялари йўқлигини билдирди.
Раислик этувчи суд мажлисини олиб бориш тартибини тушунтирди.
Очиқ суд мажлиси даъвогар розилигига биноан ўзбек тилида олиб
борилишига келишилди.
Ишни мазмунан кўриб чиқишдан олдин раислик этувчи тарафлар
вакилларидан иш юзасидан ариза, илтимоснома ва қўшимчалар бор-йўқлигини
сўради.
Тараф вакилидан ариза, илтимоснома ва қўшимчалар бўлмади.
Раислик этувчи сўз навбатини давогар вакилига берди.
Хурматли суд, даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман, жавобгар
томонидан қарздорлик бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги
сабабли, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришингизни сўрайман.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш
ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш ҳамда суд мажлисини бошқа кунга
қолдириш тўғрисидаги ажримини почта идораси орқали етказилганлиги
тўғрисида хабарномалар мавжуд.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслардан иш юзасидан ариза,
илтимоснома ва қўшимчалар бор-йўқлигини сўради.
Ишда иштирок этувчи шахслардан иш юзасидан ариза, илтимосномалар
ва қўшимчалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокараларига ўтишни эълон қилиб, сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакили:
- ҳурматли суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришингизни
сўрайман.
Раислик қилувчи алоҳида хонада қолишини эълон қилди.
Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини
эълон қилиб, қисқача тушунтириш берди ва шикоят бериш тартибини
тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси ИПКнинг 201-203-моддалари талаблари
асосида тузилди.
Раислик этувчи:
А.Файзиев
Котиблик қилувчи:
Ф.Эргашев