Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2628/9802 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья BAYBEKOVA MASHHURA BURIBAYEVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Aaaa Ответчик / Подсудимый Aaaa
Source ID f6ea0adc-7b92-4fb5-879b-7db03f0ed43f Claim ID PDF Hash 95afde19977e2830... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 750 символов
4-1001-2628/9802-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Байбекова раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Салохиддинова котиблигида, даъвогар “Aaaa” МЧЖнинг жавобгар “Aaaa” МЧЖдан 192.583.298 сўм асосий қарз ва 70.655.104 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Л.Жумаев (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Aaaa” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Aaaa” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 192.583.298 сўм асосий қарз ва 70.655.104 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирилган важларини такрорлаб, суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдалаш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 1 январь куни 3-сонли ижара шартномаcи тузилган бўлиб, уларга кўра, даъвогар жавобгарга мулкка вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш ўз навбатида жавобгар уни қабул қилиб олиш ва белгиланган ижара ҳақи тўловларини амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномага кўра жавобгар даъвогардан шартномада кўрсатилган ижара объектини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун қабул қилиб олган. Шартнома шартларига кўра, ижара тўловининг миқдори 23.825.750 сўм(ҚҚС билан)ни ташкил қилади. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган ва натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 январдан 2025 йил 02 декабрь куни ҳолатига жами 262.08.298,05 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Мазкур қарздорликни тўлаб бериш бўйича даъвогар томонидан талабнома юборилган бўлсада, бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаган. Шунга кўра, даъвогар судга мурожаат қилишга мажбур бўлган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ФКнинг 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Даъвогарнинг жавобгардан 192.583.298 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун 70.655.104 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7моддасига асосан хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ушбу Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 15.000.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 333, 535, 544-моддалари, ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Aaaa” МЧЖ ҳисобидан “Aaaa” МЧЖ фойдасига 192.583.298 сўм асосий қарз, 15.000.000 сўм пеня ва 5.264.769 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья М.Байбекова