← Назад
Решение #2808368 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| банди ва | 280 | — | law |
Текст решения
14 999 символов
4-1001-2501/131837-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Худойқулов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Эргашев
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2026 йил февраль ойининг 24 куни Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати:
раислик қилувчи – судья М.Эргашев,
ҳайъат аъзолари – судьялар У.Алиев ва Ж.Хусаиновдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Ф.Умаралиева котиблигида, “Hududiy
Elektr Tarmoqlari” АЖ вакили Н.Шакарова, “Ўзбекистон Республикаси
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ вакиллари Т.Алиев,
Х.Хамидов иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
фаолият миллий банки” АЖнинг апелляция шикоятига асосан Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 декабрдаги ҳал қилув
қарорининг қонунийлиги ва асослилигини иш ҳужжатлари билан бирга
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
биносида очиқ суд мажлисида текшириб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Hududiy Elektr Tarmoqlari” АЖ (даъвогар) ва “Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ (жавобгар)
ўртасида 2019 йил 1 январда 23-0202-сонли юридик шахслар учун электр
таъминоти тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра,
даъвогар тармоқлари орқали электр энергиясини жавобгарга етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида
тўлаш мажбуриятини олади.
Етказиб берилган электр энергияси учун 2025 йил 1 ноябрь
ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган қарздорлиги
19.598.358,62 сўмни, ушбу қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли ҳисобланган пеня 83.050,96 сўмни ташкил этганлиги, ушбу
қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга юборилган талабнома
эътибосиз қолдирилганлиги важлари билан даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 19.598.358,62 сўм
қарздорлик ва 83.050,96 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 декабрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ апелляция
шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция судининг
2
суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги ажрими жавобгарнинг
манзилига кеч етиб келганлиги сабабли жавобгар суд мажлисида
иштирок эта олмаганлиги ва ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қила
олмаганлиги, даъвогар томонидан даъво талаблари асослантирилмаганлиги, даъво аризасидаги қарздорлик қайси давр учун, қайси мулк
ҳисобидан ва қайси шахсий ҳисоб рақамдан келиб чиққанлиги даъво
аризасида кўрсатилмаганлиги, даъво талабнинг ҳисоб-китоби мавжуд
эмаслиги, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2000 йил 15 июндаги 354-сонли
қарорига асосан жавобгарга “Прогресс” ёшлар уй-жой мажмуаси
қурилиши тугалланмаган уй-жойларини майдони 3 гектарли ер билан
қуриб битказишга рухсат берилганлиги, шунга асосан жавобгар
томонидан 2002 йилда Собир Рахимов тумани Юнусов кўчасидан
жойлашган 7-сонли уй-жой мажмуаси, 2010 йилда ушбу кўчада
жойлашган 8-сони уй-жой мажмуаси қуриб битказилганлиги, 7-сонли уйжой мажмуасида жойлашган 61 та хонадонларнинг барчаси 2007 йилдан
2010 йилгача бўлган муддатда, 8-сонли уй-жой мажмуасида жойлашган
40 та хонадонларнинг 32 таси 2018 йилдан 2019 йилгача бўлган
муддатда хусусийлаштирилганлиги, қолган 8 та хонадон 2023 йилда
олди-сотди шартномасига асосан сотилганлиги ва банк балансидан
бутунлай чиқариб юборилганлиги ҳамда ушбу кўчмас мулкка нисбатан
банкнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари тугатилганлиги, 2016 йил
31 март куни Собир Рахимов тумани Юнусов кўчасидан жойлашган
7-сонли уйда “Ёлқин Олмазор Коммуналчи” ХУЖМШ ташкил этилганлиги
ва айнан шу кундан бошлаб ушбу кўчмас мулк объекти умумий
мулкларида электр-энергия харажатларини тўлаш ушбу ХУЖМШ
зиммасида бўлганлиги, жавобгар ва “Ёлқин Олмазор Коммуналчи”
ХУЖМШ ўртасида 2021 йил 14 октябрда тузилган мулкни бепул бериш
тўғрисидаги шартнома ва 2021 йил 15 октябрда тузилган топширишқабул қилиш далолатномасига асосан жавобгарга тегишли 7-сонли уйжой мажмуасида ўрнатилган 11 дона столбалар, 11 дона LED 100 Вт
лампа, 1 дона ташқи ёритишни бошқариш шкафи ва 1 дона
230 AR Меркурий ҳисоблагичи ХУЖМШга бепул бериб юборилганлиги,
шу санадан бошлаб жавобгарнинг элект энергияси учун тўлаши керак
бўлган харажатлари ХУЖМШга ўтганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан
тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг
40-бандида юридик шахснинг номи ёки электр қурилмалар мулкдори
ўзгарганда истеъмол қилинадиган қувват ва (ёки) электр
таъминотининг ишончлилик тоифаси ўзгармаса, ҲЭТК ва истеъмолчи —
электр қурилмаларининг ҳуқуқий вориси ўртасида электр таъминоти
шартномаси оммавий оферта асосида электр таъминоти шартномасини
келишиш (қабул қилиш) ва уни ахборот-коммуникация тизимлари
орқали янги мулкдор томонидан тасдиқлаш йўли билан тузилиши,
109-бандида турар жой ва нотурар жой фонди биносига кўчиб кирган
янги мулкдор электр тармоғига уланиши учун 30 кун мобайнида ҲЭТК
3
билан электр таъминоти шартномасини тузиши ва ўз номига шахсий
ҳисобварақни расмийлаштириши шартлиги (маиший истеъмолчилар
бундан мустасно), шахсий ҳисобварағи кўрсатилган муддатда
расмийлаштирилмаса, мавжуд қарздорлик бўйича жавобгарлик турар
жой ва нотурар жой фонди биносининг янги мулкдори зиммасига
юкланиши белгиланганлиги, бундан кўриниб турибдики, ХУЖМШ
даъвогар билан қонунчиликда белгиланган тартибда шартнома тузиши
лозим бўлганлиги, шунингдек, даъво аризасидаги 19.598.358,62 сўм
қарздорлик 2024 йил январь ойидан 2025 йил ноябрь ойи оралиғида
аниқланганлиги, яъни мазкур муддат давомида ҳисобланган қарздорлик
юқорида келтириб ўтилган мулклар жавобгар балансидан чиқариб
юборилганидан кейин юзага келганлигини маълум қилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллабқувватлаб, ундаги юқорида қайд этилган важларини ўқиб-эшиттириб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз
билдириб, шикоят бўйича маълумотномани судга тақдим этиб, тарафлар
ўртасида 23-0202-сонли шартнома имзоланганлиги, ушбу шартноманинг
3.4-бандида истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида
ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ойнинг 1 санасидан 5 санасига
қадар бўлган муддат ичида ўз қўли ёки электрон шаклда тақдим этилган
ҳисобот истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини
аниқлаш учун асос бўлиб ҳисобланиши белгиланганлиги, шу сабабли ҳар
ойда истеъмолчи электр таъминоти корхонасига келиб, асословчи
ҳужжатларига асосан ҳисоб-китоб қилиш шарт бўлганлиги, даъвогар
томонидан огоҳлантириш берилганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан
ҳеч қандай тўлов амалга оширилмаганлиги ва асослантирувчи
ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги, жавобгар “Ёлқин Олмазор
Коммуналчи” ХУЖМШга ҳамма ҳисоблагичларни топширган бўлса-да,
электр таъминоти корхонасига келиб шартномани бекор қилиш
тўғрисида ҳеч қандай маълумот ёки ариза қолдирмаганлиги, ваҳоланки
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг VI қисмида шартнома
муддати ўтиши билан, агар томонларнинг бирортаси унинг муддатини
узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза бермаган бўлса, у кейинги
ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланиши, ариза шартноманинг амал
қилиш муддати тугашига бир ой қолгунча берилиши кераклиги
кўрсатилганлигини
маълум
қилиб,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, тарафлар вакилларининг
тушунтиришини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
4
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(ФК)нинг
468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Энергия таъминоти шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
ФКнинг 474-моддасига асосан, агар қонунчиликда ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори
учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади.
Етказиб берилган электр энергияси учун жавобгарнинг даъвогар
олдидаги муддати ўтган қарздорлиги 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига
19.598.358,62 сўмни, ушбу қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли ҳисобланган пеня 83.050,96 сўмни ташкил этганлиги, ушбу
қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга юборилган талабнома
эътибосиз қолдирилганлиги важлари билан даъво аризасида жавобгар
ҳисобидан 19.598.358,62 сўм қарздорлик ва 83.050,96 сўм пеня ундириш
сўралган.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида шартнома мавжудлиги
ҳамда жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли
жавобгар ҳисобидан 19.598.358,62 сўм қарздорлик ва 83.050,96 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
қонуний тўхтамга келган.
Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг суд мажлиси
вақти ва жойи тўғрисидаги ажрими жавобгарнинг манзилига кеч етиб
келганлиги сабабли жавобгар суд мажлисида иштирок эта олмаганлиги
ва ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаганлиги ҳақида важ
келтирилган бўлса-да, иш ҳужжатларидаги гибрид почта тизимининг
маълумотномасига кўра, биринчи инстанция суди суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисидаги 2025 йил 9 декабрдаги ажрими 2025 йил
11 декабрь куни жавобгарга етказилган.
Шунингдек, апелляция шикоятида даъвогар томонидан даъво
талаблари асослантирилмаганлиги, даъво аризасидаги қарздорлик
қайси давр учун, қайси мулк ҳисобидан ва қайси шахсий ҳисоб рақамдан
келиб чиққанлиги даъво аризасида кўрсатилмаганлиги, даъво талабнинг
ҳисоб-китоби мавжуд эмаслиги ҳақида важ келтирилган.
5
Бироқ, даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларга кўра,
қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 1 январдаги
23-0202-сонли юридик шахслар учун электр таъминоти тўғрисида
шартномадан келиб чиққан бўлиб, иш ҳужжатларидаги даъвогар
томонидан бир томонлама имзоланган ўзаро ҳисоб-китобларнинг
солиштирма далолатномасига кўра қарздорлик 2024-2025 йиллар учун
ҳисобланган.
Бундан ташқари, апелляция шикоятида жавобгарга аввал тегишли
бўлган 7-сонли уй-жой мажмуасида жойлашган 61 та хонадонларнинг
барчаси 2007 йилдан 2010 йилгача бўлган муддатда, 8-сонли уй-жой
мажмуасида жойлашган 40 та хонадонларнинг 32 таси 2018 йилдан
2019 йилгача бўлган муддатда хусусийлаштирилганлиги, қолган 8 та
хонадон 2023 йилда олди-сотди шартномасига асосан сотилганлиги ва
банк балансидан бутунлай чиқариб юборилганлиги ҳамда ушбу кўчмас
мулкка нисбатан банкнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари
тугатилганлиги, 2016 йил 31 март куни Собир Рахимов тумани Юнусов
кўчасидан жойлашган 7-сонли уйда “Ёлқин Олмазор Коммуналчи”
ХУЖМШ ташкил этилганлиги ва айнан шу кундан бошлаб ушбу кўчмас
мулк объекти умумий мулкларида электр-энергия харажатларини тўлаш
ушбу ХУЖМШ зиммасида бўлганлиги, жавобгар ва “Ёлқин Олмазор
Коммуналчи” ХУЖМШ ўртасида 2021 йил 14 октябрда тузилган мулкни
бепул бериш тўғрисидаги шартнома ва 2021 йил 15 октябрда тузилган
топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан жавобгарга тегишли
7-сонли уй-жой мажмуасида ўрнатилган 11 дона столбалар, 11 дона LED
100 Вт лампа, 1 дона ташқи ёритишни бошқариш шкафи ва 1 дона
230 AR Меркурий ҳисоблагичи ХУЖМШга бепул бериб юборилганлиги,
шу санадан бошлаб жавобгарнинг элект энергияси учун тўлаши керак
бўлган харажатлари ХУЖМШга ўтганлиги, ХУЖМШ даъвогар билан
қонунчиликда белгиланган тартибда шартнома тузиши лозим
бўлганлиги, шунингдек, даъво аризасидаги 19.598.358,62 сўм қарздорлик
2024 йил январь ойидан 2025 йил ноябрь ойи оралиғида
аниқланганлиги, яъни мазкур муддат давомида ҳисобланган қарздорлик
юқорида келтириб ўтилган мулклар жавобгар балансидан чиқариб
юборилганидан кейин юзага келганлиги ҳақида важлар мавжуд.
Ишда аниқланган ҳолатларга кўра, қарздорлик 7-уйдаги йўлак
чироқларини ёритиш учун электр энергиясини ҳисоблаш бўйича
ҳисоблагичнинг кўрсатгичларидан ҳосил бўлган бўлиб, тарафлар
ўртасида тузилган шартномага асосан ушбу ҳисоблагич электр
таъминоти корхонасининг маълумотларига кўра жавобгар ҳисобида
турибди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”нинг 40-бандига кўра, юридик шахснинг номи
ёки электр қурилмалар мулкдори ўзгарганда истеъмол қилинадиган
қувват ва (ёки) электр таъминотининг ишончлилик тоифаси ўзгармаса,
6
ҲЭТК ва истеъмолчи — электр қурилмаларининг ҳуқуқий вориси
ўртасида электр таъминоти шартномаси оммавий оферта асосида электр
таъминоти шартномасини келишиш (қабул қилиш) ва уни ахбороткоммуникация тизимлари орқали янги мулкдор томонидан тасдиқлаш
йўли билан тузилади.
Бироқ, жавобгар “Ёлқин Олмазор Коммуналчи” ХУЖМШга
ҳисоблагичларни топширган бўлса-да, электр таъминоти корхонасига
шартномани бекор қилиш бўйича муоржаат қилмаган. Ҳозирги кунга
қадар ҳам тарафлар ўртасида тузилган шартнома бекор қилинмаган,
даъвогар ва “Ёлқин Олмазор Коммуналчи” ХУЖМШ ўртасида низоли
ҳисоблагич бўйича шартнома тузилмаган.
Ушбу ҳолатда шартноманинг 6.1-бандида шартнома муддати
ўтиши билан, агар томонларнинг бирортаси унинг муддатини
узайтириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза бермаган бўлса, у кейинги
ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланиши, ариза шартноманинг амал
қилиш муддати тугашига бир ой қолгунча берилиши кераклиги
кўрсатилган бўлиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бугунги кунга
қадар ҳам ўз кучини сақлаб қолган.
Шу сабабли апелляция шикоятидаги важлар билан келишиб
бўлмайди.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, апелляция шикояти учун олдиндан
тўланган 206.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатларини
жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 278-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ва 280-моддасига
асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 декабрдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради
ва мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Тошкент шаҳар
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибидаги шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Эргашев
ҳайъат аъзолари
У.Алиев
Ж.Хусаинов