Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2601/12365 Дата решения 24.02.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья NORBEKOV YO‘LDOSH TIRKASHEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ed9945a6-06eb-4b17-8555-55b69fc87cb0 Claim ID PDF Hash 1aafe131edc9e031... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Суд ишни ИПКнинг 170-моддаси Суд ишни ИПК 170 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
аролик Кодексининг 399-моддаси аролик Кодекси 399 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 997 символов
4-1001-2601/12365-сонли иқтисодий иш tel (+99855 501 05 04 (02946), E-mail; i.toshkent@sud/uz O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Ўзбекистон Республикаси Номидан Ҳал қилув қарори Тошкент шаҳри 2026 йил 24 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Й.Т.Норбеков раислигида, судья ёрдамчиси М.Абдувохобованинг котибалигида, даъвогар «*******» МЧЖнинг жавобгар «*******» МЧЖга нисбатан 90 212 080 сўм асосий карз ва 45 106 040 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили Б.Юсупходжаев (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб суд қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар «*******» МЧЖ (бундан буён матнда даьвогар деб юритилади)нинг жавобгар «*******» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 90 212 080 сўм асосий карз ва 45 106 040 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга кўрсатма бериб, жавобгар суд муҳокамасига қадар қарздорликни бартараф этмаганлиги боис, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Тегишли тартибда хабардор қилинганига қарамасдан жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд ишни ИПКнинг 170-моддасига асосан, жавобгар вакили иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд даьвогар вакилининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган олдисотди шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 20.06.2025 йилда 196-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартномага кўра, жавобгар (сотувчи) шартномада келишилган махсулот партиясини даъвогарга (сотиб олувчи) етказиб бериши, сотиб олувчи эса сотувчи томонидан етказилган маҳсулотларни қабул қилиб, мазкур маҳсулотлар учун тўлов амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Шартнома шартларига кўра, даьвогар томонидан жавобгарга жами 132 212 080 сўмлик товар (дори воситалари ва тиббий буюмлар) тақдим этилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган товарлар учун қисман тўлов амалга оширилган. Натижада жавобгарнинг даьвогар олдида 90 212 080 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 399-моддасига кўра, Сотувчи олдисотди шартномаси шартларини бузиб, сотиб олувчига шартномада белгиланган миқдордан кам товар топширган бўлса, сотиб олувчи, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ё товарнинг етишмаётган миқдорини топширишни талаб қилишга, ё топширилган товардан ва унинг ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю унинг ҳақи тўланган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 90 212 080 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун 45 106 040 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни қисман 13 000 000 сўмга каноатлантиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгар «*******» МЧЖ ҳисобидан даъвогар «*******» МЧЖ фойдасига 90 212 080 сўм асосий қарз, 13 000 000 сўм пеня хамда олдиндан тўлаб чиқилган 1 353 182 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 326, 333, 399-моддалари, ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*******» МЧЖ ҳисобидан даъвогар «*******» МЧЖ фойдасига 90 212 080 сўм асосий қарз, 13 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 1 353 182 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Й.Т.Норбеков