← Назад
Решение #2808371 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
4 215 символов
4-1001-2616/8852-сонли иш бўйича
Tel: (+99855) 501-05-04 (ички 02971), е-mail: i.Toshkent@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Байзақова
раислигида, судья ёрдамчиси М.Маъмуров котиблигида, *************Бош
бошқармаси Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармасининг “*************”
давлат муассасаси ҳисобидан 19 172 532 сўм асосий қарз, 575 176 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
прокурор А.Муҳаммадбоқиев, даъвогар вакили М.Ҳакимжонов (ишончнома
асосида) ва жавобгар вакили Ж.Алимжонов (ишончнома асосида)
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
*************Бош бошқармаси Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан “*************”
давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида имзоланган 2025 йил 20 февралдаги 9369-Т-сонли шартнома
(бундан буён матнда шартнома деб юритилади) мажбуриятлари
бажарилмаганлиги натижасида қарздорлик вужудга келганлиги сабабли,
даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 19 172 532 сўм асосий қарз, 575 176
сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент шаҳар
ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили асосий қарздорликни
тан олиб, пеняни рад қилиб, давлат божи ундирмасликни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор А.Муҳаммадбоқиев даъвони
қаноатлантириш бўйича фикр билдирди.
Учинчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ, белгиланган
тартибда огоҳлантирилганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
170-моддасига асосан низони уларнинг йўқлигида ҳал қилади.
Суд ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришлари ва прокурор
фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартнома мажбуриятлари
даъвогар томонидан бажарилиб, Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани,
Маҳтумқули кўчаси, 103-уйда жойлашган жавобгарга тегишли бўлган
бинони техник қўриқлаш маркази орқали 24-00дан 06-00гача дам олиш
кунларисиз қўриқлаб келган, бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган
қўриқлаш хизматларига тўловлар амалга оширилмаган, бундай ҳолатда
суд 19 172 532 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек,
даъво
талабида
мажбуриятлар
бажарилиши
кечиктирилганлиги сабабли даъвогар жавобгардан шартнома бўйича
белгиланган тартибда кечиктирилган кун учун 575 176 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради, жавобгар томонидан тўловлар
ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня
ундириш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари жавобгардан ундирилади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“*************” давлат муассасаси ҳисобидан *************Бош
бошқармаси Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси фойдасига 19 172 532
сўм асосий қарз, 575 176 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Н.Байзақова