← Назад
Решение #2808375 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 916 символов
4-1001-2630/10820-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2026 йил 24 февраль
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Жураева раислигида,
судья ёрдамчиси К.Ўраевнинг котиблигида, *********** даъвогар
“***********” МЧЖ манфаатида жавобгар “***********” МЧЖ ҳисобидан
14 145 869,81 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
тўпланган ҳужжатларни даъвогар вакили С.Ботиров (ишончнома асосида)
иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
*********** (бундан буён матнда палата деб юритилади)
“***********” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда “***********” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 14 145 869,81 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлигини
натижада жавобгарнинг 13 395 869,81 сўм қарздорлиги қолганлигини маълум
қилиб, даъво талабини ушбу сумма доирасида қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида палата вакили иштирок этмади. Даъво аризасида
палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини юридик манзили
бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи маълумот иш
ҳужжатларида мавжуд.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин. Шу сабабли суд ишни Палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида
03.01.2022 йилда 248/К-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада белгиланган товарни
жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган товарни қабул
қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб,
23.09.2025 йилдаги 5600337288-сонли, 24.09.2025 йилдаги 5600339209-сонли
ва 23.09.2025 йилдаги 5600337289-сонли, 08.10.2025 йилдаги 5600362758сонли, 14.10.2025 йилдаги 5600373246-сонли, 5600373247-сонли ва 17.10.2025
йилдаги 5600379737-сонли ҳисоб-фактураларга асосан жами 26 136 692,91
сўмлик товарлар жавобгарга етказиб берилган ҳамда товарлар жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган.
Шартноманинг 2.4, 2.5-бандларида жавобгар ҳар бир товар партияси
учун олдиндан 25 фоизлик тўловни амалга ошириши, қолган 75 фоиз тўловлар
товарлар етказиб берилгандан сўнг 30 календарь куни ичида тўлаб берилиши
лозимлиги назарда тутилган.
Шундай бўлсада, жавобгар томонидан олинган мажбурият лозим
даражада бажарилмаганлиги натижасида 14 145 869,81 сўм миқдоридаги
қарздорликка йўл қўйилган.
Даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги даъво аризаси важлари билан судга
мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд далиллар, шартнома
нусхаси, жавобгар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар,
маълумотнома ва тараф вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан
судда ўз тасдиғини топди.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан судга даъво
ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг, жавобгар томонидан 13.02.2026
йилда 750 000 сўм тўловлар амалга оширилган бўлиб, натижада жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 13 395 689,81 сўмни ташкил қилмоқда.
Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг жавобгардан 14 145 869,81
сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини муҳокама қилиб, уни
асосли деб ҳисоблайди, бироқ жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга
оширилганлигини инобатга олиб, уни 13 395 689,81 сўм доирасида
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66,72,118,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
*********** даъвогар “***********” МЧЖ манфаатида жавобгар
“***********” МЧЖга нисбатан киритган даъво ариза талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***********” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “***********”
МЧЖ фойдасига 13 395 689,81 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***********” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Н.М.Жураева