← Назад
Решение #2808377 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 686 символов
4-1001-2620/11061-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
февраль
2026
йил
24
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Абидов,
даъвогар ********** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **********
масъулияти чекланган жамияти хисобидан 4 840 180 cўм асосий қарз ва
796 836 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
********** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)нинг судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
********** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) хисобидан 4 840 180 cўм асосий қарз ва 796 836 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза
бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга
қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
2
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
4 ноябрда 642-Z-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга тайёр дори-дармон
маҳсулотлари, тиббий, асбоб-ускуналар, доривор дамламаларни етказиб бериш,
ўз навбатида жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва шартномада
белгиланган муддатда ва тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 2.1 бандига асосан етказиб берилиши лозим бўлган хар
бир партия товар нархининг 50% дан кам бўлмаган пул маблағини бошланғич
тўлов сифатида ёки 100% миқдорда тўлов сифатида амалга ошириши
белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами 9 609 600 сўмлик
маҳсулотларни етказиб берган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган маҳсулотлар учун
даъвогарга тўловларни лозим даражада амалга оширмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 4 840 180 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар мазкур даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси
бўйича маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши,
3
сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тарафлар ўртасидаги
шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз
исботини топади.
Юқоридагиларга асосан суд даъвонинг жавобгардан 4 840 180 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек,
даъво
аризасида
жавобгардан
тўлов
муддати
кечиктирилганлиги учун 796 836 сўм пеня ундириш талаби билдирилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Шартноманинг 5.8-бандига кўра, Вақтида тўланмаган қарздорлик учун
харидор сотувчига қарздорлик суммасининг хар бир кечиктирилган кун учун
0,4% миқдорида, аммо қарздорлик суммасининг 50%дан ошмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги ва пеня тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд даъво
талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандида “Шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт” деб тушунтириш берилган.
4
Ушбу
ҳолатда
суд,
мажбуриятнинг
бузилиши
оқибатларига
номутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган пеня миқдорини 150 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг ИПК 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ********** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар
**********
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
4 840 180 сўм асосий қарз, 150 000 cўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида апелляция
тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ойлик
муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.К. Абидов